Телефонлар:
(0372) 353-14-44
(0372) 353-10-57
» » Пахтакор тумани сектор раҳбарларининг телевидения “Jizzax MTRK” ҳамда “Jizzax radiosi” орқали холқга МУРОЖААТИ ва тўғридан тўғри жонли очиқ мулоқати бўлиб ўтди

Пахтакор тумани сектор раҳбарларининг телевидения “Jizzax MTRK” ҳамда “Jizzax radiosi” орқали холқга МУРОЖААТИ ва тўғридан тўғри жонли очиқ мулоқати бўлиб ўтди

10 август 2021 йил
295
0


  Давлат раҳбари бошчилигида “2021 йил I ярим йил якунлари натижадорлиги ҳамда ҳар бир тармоқ ва ҳудудлар бўйича жорий йил тўққиз ой ва якунига қадар амалга ошириладиган аниқ чора-тадбирлари”га бағишланган кенгайтирилган видеоселектор йиғилиши учун

АХБОРОТ

 

Ассалому алайкум ҳурматли Шавкат Миромонович!

 

Ассалому алайкум ҳурматли тингловчилар!

 

 

Ҳукуматимиз томонидан қабул қилинган иқтисодий дастурларни ҳаётга тадбиқ қилиш ҳамда туманда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига яратилаётган имкониятлардан унумли фойдаланиш иқтисодий ўсишнинг юқори суръатларини сақлаш учун зарур замин яратилмоқда.

Ҳусусан 2021 йил 1 ярим йилликда.

Туманда аҳолини ижтимоий қатламини ҳамда тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашни ўзида акс эттирган Фармон ва қарорлар қабул қилиниши бугун тўғри йўлдан кетаётганлигимизни яна бир бор исботлади ва шундай оғир шароитда ижобий натижаларга эришилди.

 

  1. Ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичларнинг ўсиш суръатлари, аҳоли жон бошига нисбатан ўзгариши, ижтимоий қўллаб-қувватлашга ажратилган маблағлар, аҳоли реал даромадларининг ошиши.

Туманда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига
яратилаётган имкониятлардан унумли фойдаланиш иқтисодий ўсишнинг юқори суръатларини сақлаш учун зарур замин яратилаётганлиги натижасида,

Туманнинг ижтимоий иқтисодий кўрсаткичлари бўйича

Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш хажми жорий йилнинг 6 ойлик якуни билан 195 млрд 200 млн сўмга (ўсиш суръати 101,5 фоиз) бажарилиши таъминланди.

Ахоли жон бошига саноат маҳсулотлар хажми 2021 йил 6 ойлик якуни
билан 2 млн 565 минг. сўмга тўғри келди.

Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш хажми жорий йил якуни билан
613 млрд 420 млн сўмга (ўсиш суръати 115,3 фоиз) бажарилиши таъминланади.  Ахоли жон бошига саноат маҳсулотлар хажми 2021 йил
якуни билан 8 млн 100 минг. сўмга тўғри келиши кутилмоқда.

 

Қишлоқ хўжалиги махсулотлари ишлаб чиқариш хажми жорий йилнинг
6 ойлик якуни билан 452,7 млрд сўмга (ўсиш суръати 88.4 фоизга) таъминланди.

Ахоли жон бошига қишлоқ хўжалиги махсулотлари ишлаб чиқариш хажми 2021 йил 6 ойлик якуни билан 5 млн 781 минг. сўмга тўғри келди.

Қишлоқ хўжалиги махсулотлари ишлаб чиқариш хажми жорий йил
якуни билан 249.3 млрд сўмга (ўсиш суръати 114.5 фоизга) таъминланади. Ахоли жон бошига қишлоқ хўжалиги махсулотлари ишлаб чиқариш хажми 2021 йил якуни билан 3 млн 292 минг. сўмга тўғри келиши кутилмоқда.

 

Қурилиш пудрат ишлари хажми жорий йилнинг 6 ойлик якуни билан
67.6 млрд сўмга (ўсиш суръати 104.1 фоизга) таъминланди.

Ахоли жон бошига қурилиш пудрат ишлари хажми 2021 йил 6 ойлик якуни билан 888.2 минг.сўмга тўғри келди.

 

Қурилиш пудрат ишлари хажми жорий йил якуни билан 141.4 млрд сўмга (ўсиш суръати 105.0 фоизга) таъминланади. Ахоли жон бошига Қурилиш пудрат ишлари хажми 2021 йил якуни билан 1 млн 867 минг. сўмга тўғри келиши кутилмоқда.

 

Асосий капитал қўйилмалар хажми жорий йилнинг 6 ойлик якуни
билан 277.9 млрд сўмга (ўсиш суръати 123.6 фоизга) таъминланди.

Ахоли жон бошига Асосий капитал қўйилмалар хажми 2021 йил
6
ойлик якуни билан 3 млн 651 минг.сўмга тўғри келди.

 

Асосий капитал қўйилмалар хажми жорий йил якуни
билан 1551.7 млрд сўмга (ўсиш суръати 365.8 фоизга) таъминланади. Ахоли
жон бошига Асосий капитал қўйилмалар хажми 2021 йил якуни
билан 20 млн 493 минг.сўмга тўғри келиши кутилмоқда.

 

Хизмат кўрсатиш хажми жорий йилнинг 6 ойлик якуни билан
104.3 млрд сўмга (ўсиш суръати 114.5 фоизга) таъминланди.

Ахоли жон бошига хизмат кўрсатиш хажми 2021 йил 6 ойлик якуни билан 1 млн 371 минг.сўмга тўғри келди.

 

Хизмат кўрсатиш хажми жорий йилнинг якуни билан
221.8 млрд сўмга (ўсиш суръати 120.0 фоизга) таъминланади. Ахоли
жон бошига Хизмат кўрсатиш хажми 2021 йил якуни билан
2
млн 929 минг. сўмга тўғри келиши кутилмоқда.

Чакана савдо хажми жорий йилнинг 6 ойлик якуни билан
113.3 млрд сўмга (ўсиш суръати 105.7 фоизга) таъминланди.

Ахоли жон бошига чакана савдо хажми 2021 йил 6 ойлик якуни
билан 1 млн 765 минг.сўмга тўғри келди.

 

Чакана савдо хажми жорий йилнинг якуни билан 376.9 млрд
сўмга (ўсиш суръати 118.0 фоизга) таъминланади. Ахоли жон бошига
Асосий капитал қўйилмалар
хажми 2021 йил якуни билан 1 млн
558
минг. сўмга тўғри келиши кутилмоқда.

 

  1. “ТЕМИР ДАФТАРИ”, “АЁЛЛАР ДАФТАРИ”, “ЁШЛАР ДАФТАРИ” БЎЙИЧА

 

Пахтакор тумани – 1967 йил 9 январда ташкил топган, Майдони –
0,38 минг кв.км ташкил қилади, ҚФЙ ва МФЙ сони – 15 та, аҳолиси – 75,7 минг
кишидан иборат,
хонадонлар сони – 12652 тани ташкил қилади, оилалар

сони – 15 709 та, тумандаги ишсизлар 3689 киши, хориждагилар – 3374 нафарни
ташкил этади

 “Темир дафтар”да – (дастлаб 1092 та оила) бугунги кунда 40 та оила
(135 оила аъзоси),  “Ёшлар дафтар”да – (дастлаб 454 нафар ёшлар) 21 нафар ёшлар, “Аёллар дафтар”да – (дастлаб 848 та аёллар) (“Темир дафтар”дан
1052 та оила “Ёшлар дафатри”дан 433 нафар ёшлар “Аёллар дафтари”дан 808 та
аёллар тўлиқ дафтардан чиқарилган).

“Темир дафтари” бўйича: Туманда дастлаб 1092 та эҳтиёжманд оилалар бўлиб, уларда 4 минг 678 нафар оила аъзолари, шундан 1184 нафар меҳнатга лаёқатли ишсизлар “Темир дафтар”га киритилган. Ушбу 1092 та эхтиёжманд оиладан 317 таси ижтимоий химояга мухтожлар, 74 таси пандемия оқибатида даромадини йўқотган оилалар, 101 таси ногиронлар, 14 таси якка ёлғиз кексалар ва 60 таси бевалар ва ўзгалар қарамоғига муҳтож кам таъминланганларни ташкил этади. “Темир дафтари”дан чиқарилган 1052 та оилаларнинг 1154 нафар аъзоси ишга жойлаштириш орқали даромадларини оширишга эришилди, бундан ташқари “Темир дафтарига” киритилган эҳтиёжманд оиллаларга жами 1559,4 млн. сўмлик турли хил ёрдамлар кўрсатилган, шундан 128,7 млн. сўмлик озиқ овқат махсулотлари, 70,9 млн. сўмлик нақд (ёки пластик карточка) пул кўринишда ёрдамлар, 0.3 млн. сўмлик коммунал қарзлари, (газ, электр, сув), 0,3 млн. сўмлик дори–дармонларига, 177,0 млн сўмлик бошқа ёрдамлар кўрсатилди, 19,9 млн. сўмлик чорва (эчки, парранда, қуён) олиб берилди ва бандлиги таъминланишига амалий ёрдамлар кўрсатилган.

“Ёшлар дафтари” бўйича: Бугунги кунда туманда, 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар сони 14978 нафарни яъни туман аҳолисининг 20 фоизига тўғри келади.

“Ёшлар дафтари”дан чиқарилган 433 та ёшларнинг 117 нафари ишга жойлаштириш орқали даромадларини оширишга эришилди, бундан ташқари “Ёшлар дафтарига” киритилган ёшларнинг 93 нафарига ўз тадбиркорликларини бошлашлари учун кредитлар ажратилди, 192 нафарига даромад олишлари учун 0,50 гектар ер майдони ажратиб берилди, 79 нафарига меҳнат қуроллари олиш учун субсидиялар ажратилди, 14 нафарига олий таълим муассасаларида таълим олишлари учун контракт тўловлари тўлаб берилди, 14 нафарига хайдовчилик гувоҳномаси олиш учун маблағлари тўлаб берилди, 15 нафар ёшларга истедодини қўллаб қувватлаш мақсадида амалий ёрдам кўрсатилди.

 

  1. ТУМАНДА 2021 ЙИЛ 6 ОЙ ДАВОМИДА БАНДЛИК ДАСТУРИ ИЖРОСИ БЎЙИЧА РЕЖАГА АСОСАН ЯРАТИЛГАН ЯНГИ ИШ ЎРИНЛАРИ БАЖАРИЛИШИ БЎЙИЧА

 

Туманда 2021 йилда Аҳоли бандлиги дастури доирасида умумий балансида жорий йилнинг 1-ярим йиллигида жами 211 та лойиҳада
505 та янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган, бўлиб амалда
331 та лойиҳада 507 та янги иш ўринлари яратилган, яъни режага нисбатан
100.4 фоизга бажарилган,

Жумладан

1-секторда 63 та лойиҳада 90 та янги иш ўринлари режалштирилган,
амалда 83 та лойиҳада 91 та янги иш ўринлари яратилган яъни режага
нисбатан 101.1 фоизга бажарилган.

2-секторда 44 та лойиҳада 58 та янги иш ўриннлари режалштирилган,
амалда 64 та лойиҳада 73 та янги иш ўринлари яратилган яъни режага
нисбатан 125.9 фоизга бажарилган.

3-секторда 44 та лойиҳада 57 та янги иш ўриннлари режалштирилган,
амалда 22 та лойиҳада 39 та янги иш ўринлари яратилган яъни режага
нисбатан 68.4 фоизга бажарилган.

4-секторда 60 та лойиҳада 300 та янги иш ўриннлари режалштирилган,
амалда 162 та лойиҳада 304 та янги иш ўринлари яратилган яъни режага
нисбатан 101.3 фоизга бажарилган.

Туманда соҳалар кесимида кўриб чиқсак;

Ҳудудий инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳисобига жорий  йилнинг 1-ярим йиллигида 4 та лойиҳада 243 та янги иш ўринлари яратиш режалаштирилган, амалда бор йўғи 88 та лойиҳада 236 та янги иш ўринлари яратилган, яъни режага нисбатан 97.1 фоизга бажарилган.

Қишлоқ хўжалиги соҳасида – 1 та лойиҳада 5 та янги иш ўринлари яратилган.

Хизмат кўрсатиш соҳасида – 83 та лойиҳада 185 та янги иш ўринлари яратилган.

Янги кичик корхона ва микрофирмалар ташкил этиш ҳисобига жорий йилнинг 1-ярим йиллигида 56 та лойиҳада 111 та янги иш ўринлари яратиш режалаштирилган, амалда 114 та лойиҳада 125 та янги иш ўринлари яратилган, яъни режага нисбатан 112.6 фоизга бажарилган. Якка тартибдаги тадбиркорликни ривожлантириш ҳисобига жорий йилнинг 1-ярим йиллигида 151 та лойиҳада 151 та янги иш ўринлари яратиш режалаштирилган, амалда 128 та лойиҳада 128 та янги иш ўринлари яратилган, яъни режага нисбатан 84.7 фоизга бажарилган. Юқоридаги камчиликларни бартараф қилиш бўйича жорий йилнинг 9 ойлик якуни билан зарур чоралар кўриш бўйича аниқ чора – тадбирлар белгилаб олинди.

 

  1. ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИНИ ИККИ БАРОБАРГА ОШИРИШ.

 

Пахтакор туманида 2020 йилда 222 та тадбиркорлик субъекти ташкил қилинган бўлса, 2021 йил 1 июл ҳолатига 96 та тадбиркорлик субъекти рўйҳатдан ўтган.

Бу қуйдагилар ҳисобига тўғри келади,

 

Хусусий корхона                                     -23 та

Оилавий корхона                           -28 та

МЧЖлар                                         -42 та

ИЧКлар                                           -  2 та

 

Йил якунига қадар 245 та янги тадбиркорлик субъектлари ташкил этиш кўзда тутилмоқда.

 

  1. ТУМАНДАГИ ТИЖОРАТ БАНКЛАРИДАН АЖРАТИЛАЁТГАН КРЕДИТЛАР БЎЙИЧА

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 27 мартдаги “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида амалга ошириладиган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5041-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида,  туманда оилавий тадбиркорликни риволжлантиришда 7 та дастур бўйича жорий йилнинг 06 август ҳолатига жами 473 нафар жисмоний ва юридик шахсларга 14 млрд 481.0 млн сўмлик кредит маблағлари турли хил йўналишлар учун ажратилган, шундан 3 та дафтарда турган кам таъминланганн эҳтиёжманд оилаларнинг 206 нафарига (темир дафтарда 3 нафар, ёшлар дафтарида 102 нафар, аёллар дафтарида 101 нафар) 3 млрд 356.0 млн млн сўмлик (темир дафтарда 53.0 млн, ёшлар дафтарида 1754.0 млн сўм, аёллар дафтарида 1549.0 млн.сўм)  кредит маблағлари ажратилган.

 

  1. ТУМАНДА ИНВЕСТИЦИЯ ДАСТУРИГА АСОСАН ИШГА ТУШИШИ РЕЖАЛАШТИРИЛАЁТГАН ЛОЙИҲАЛАР ТЎҒРИСИДА

 

Пахтакор туманида 2021-2023 йилларда умумий қиймати 4 трлн 595 млрд. 38 млн.сўмлик (425,5 млн. АҚШ доллари эквивалентда) 51 та инвестиция лойиҳада 2 780 нафар янги иш ўринлари яратиш режалаштирилган.

 

Саноатда соҳасида – жами 795 млрд 589 млн сўмлик 15 та лойиҳа амалга оширилиш ҳисобига 2 056 та янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган.

Қишлоқ хўжалиги соҳасида – жами 3 трлн 748 млрд 589 млн сўмлик 13 та
лойиҳа амалга оширилиш ҳисобига 572 та янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган.

Хизмат кўрсатиш соҳасида – жами 50 млрд 860 млн сўмлик 23 та
лойиҳа амалга оширилиш ҳисобига 152 та янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган.

 

Шундан 2021 йилда умумий қиймати 78 млрд 934 млн.сўм, шундан ўз маблағи
49 млрд 798 млн.сўм, банк кредити 29 млрд 136 млн.сўм, жумладан миллий валютада
17 млрд 958 млн.сўм, хорижий валютада 1 млн 35 минг АҚШ долларлик
35 та лойиҳалар ишга туширилиши режалаштирилган. Бунинг натижасида
248 нафар янги иш ўрни яратилади.

 

Саноатда 38  млрд 60 млн. сўмлик (26 млрд 948 млн.сўм ўз маблағи, хорижий кредит маблағлари 890 минг.долл, банк кредити1 млрд 500 млн.сўм ) 8 та лойиҳалар ҳисобига 116 та янги иш ўринлари;

Қишлоқ хўжалигида 10 млдр 189 млн сўмлик (5 млрд.сўм ўз маблағи, хорижий кредит маблағлари 145 минг.долл, 5 млрд 189 млн сўм банк кредити маблағлари ) 9 та лойиҳалар хисобига 34 та янги иш ўринлари

Хизмат кўрсатишда 30 млрд 685 млн.сўмлик (17 млрд 850 млн.сўм ўз маблағи, 13 млрд 835 млн.сўм банк кредити) 18 та лойиҳалар хисобига 98 та янги иш ўринлари яратилиши белгиланган.

Пахтакор туманида 2021 йилнинг 1 июл ҳолатига ҳудудий инвестиция дастури доирасида жами 23 та лойиҳалари амалга оширилиши ҳисобига
43 млрд. 434 млн.сўм маблағ ўзлаштирилди ҳамда 59 нафар янги иш ўринлари
ташкил этилди.

Қишлоқ хўжалиги соҳасида 3 та лойиҳа ҳисобига 2 млрд 400 млн.сўм ўзлаштирилиб, 10 нафар янги иш ўрни,

Хизмат кўрсатиш соҳасида 16 та лойиҳа ҳисобига 32 млрд. 644 млн.сўм ўзлаштирилиб 27 нафар янги иш ўрни,

Саноат соҳасида 4 лойиҳа ҳисобига 8 млрд. 390 млн.сўм ўзлаштирилиб
22
нафар янги иш ўрни ташкил этилди.

  1. ЭКСПОРТ ПРОГОНОЗИ БАЖАРИЛИШИ БЎЙИЧА

 

Туманнда экспорт салаоҳиятини ривожлантириш бўйича 2021 йил 6 ой давомида экспорт прогнози 9 млн 906 минг 100 АҚШ доллар миқдорида белгиланган бўлиб, амалда 15 млн 359 минг 900 АҚШ доллар ёки режага нисбатан 155,1 фоизга бажарилган. Бироқ ушбу кўрсаткич аҳоли жон бошига ҳисобланганда 203 доллар тўғри келади.

 2021 йил 9 ой давомида экспорт прогнози  15 млн АҚШ доллар миқдорида белгиланган режани амалда 19 млн АҚШ доллардан ошириш кераклиги ҳамда экспорт прогнози бажарилишини аҳоли жон бошига нисбатан 250 долларга ошириш чораларини кўриш;

  1. КИЧИК БИЗНЕС ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИ ТЎҒРИСИДА.

 

Жорий йилнинг 1 июль ҳолатига 680 та тадбиркорлик субъектлари субъектлари фаолияти кўрсатиб келмоқда.

 

Фаолият кўрсатаётгани – 777 та

Фаолият кўрсатмаётгани – 83 та

 

Фаолият кўрсатаётганлар соҳалар бўйича   777 та;

 

қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги                   -  119 та

саноат                                                                 -  164 та

қурилиш                                                            -  89 та

савдо                                                                 -  299 та

ташиш ва сақлаш                                                 -  37 та

яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар           -  89 та

ахборот ва алоқа                                               -  6 та

соғлиқни сақлаш ва ижтимоий

хизматлар кўрсатиш                                          - 8 та

бошқа турдаги хизматлар кўрсатиш                 -  49 та

 

Фаолият кўрсатмаётган соҳалар бўйича        83 та;

 

қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги                   -  8 та

саноат                                                                 -  15 та

қурилиш                                                            -  10 та

савдо                                                                 -  30 та

ташиш ва сақлаш                                              -  3 та

Яшаш ва овқатланиш                                        -  8 та

Бошқа турдаги                                                   -  9 та

 

Бугунги кунда, ушбу субъектларга берилган имкониятлардан фойдаланиб, кўрсатилган амалий ёрдамлар натижасида 7 тасини (10,9 %) фаолиятини тиклашга эришдик ва 24 таси (37.5 %) тадбиркорларни ўз хоҳишларига кўра тугатилган.

 

  1. ТУМАННИНГ КОНТИНГЕНТ ВА МАҲАЛЛИЙ БЮДЖЕТ ТУШМУЛАРИ ВА ХАРАЖАТЛАРИ ТЎҒРИСИДА

 

Туманда 2021 йилда контингент солиқ даромадлари 66 млрд
408 млрд.сўм тушириш режалаштирилган.

Шундан 2021 йил 1-чорак учун белгиланган контингент солиқ даромадлари режа 15 млрд 146 млн сўм бўлиб, амалда 17 млрд 859 млн
сўмга яъни (режага нисбатан 2 млрд. 713.8 млн. сўмга кўп) ёки 117.9 фоизга бажарилган.

2021 йил 6 ойлик учун белгиланган контингент солиқ даромадлари
режа 32 млрд 640 млн 628 минг сўм бўлиб, амалда 35 млрд 546 млн
087 минг
сўмга яъни (режага нисбатан 2 млрд. 905 млн. 459 минг сўмга кўп) ёки

108,9 фоизга бажарилган.

2021 йил 9 ойлик учун белгиланган контингент солиқ даромадлари
режа 16 млрд 382 млн. сўм солиқ тушуми тушириш режалаштирилган ва
ушбу режани бажариш бўйича зарур чоралар кўрилмоқда.

 

2021 йилги туман маҳаллий бюджети Ўзбекистон Республикасининг
2020 йил 25 декабрда қабул қилинган “2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги ЎРҚ-657-сонли Қонунига мувофиқ ҳамда Халқ депутати Пахтакор туман кенгашининг 2020 йил 30 декабрдаги “Пахтакор туманининг 2021 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида”ги 6-15/145-сонли қарорлари ижроси бўйича туман маҳаллий бюджети даромадлари режаси 22 млрд 374 млн. сўм, мобил алоқа ва алкоголга акциз солиғи (шу жумладан пиво) 6 млрд 145 млн 120 минг.сўм, юқори бюджетдан қуйи бюджетга бериладиган трансфертлар миқдори 32 млрд 930 млн 103 минг.сўм бўлиб шундан жами харажатлар 61 млрд 449 млн 223 минг.сўм режалаштирилган бўлиб, 1-ярим йиллик ижроси қуйидагича бажарилди.

Пахтакор тумани бўйича жорий йилнинг 1-ярим йиллик учун бюджетга 7 млрд. 531.4 млн.сўм белгиланган прогноз режаси, ҳақиқатда 10 млрд. 780.6 млн. сўмга (143.1 фоизга) ёки 3 млрд. 249.2 млн.сўм ортиғи билан ижроси таъминланди. Жорий йилнинг 2-чораги учун маҳаллий бюджетнинг прогноз режаси 3 млрд. 395.6 млн.сўм белгиланган бўлиб, ҳақиқатда 5 млрд. 403. 6 млн. сўмга (159.1 фоизга) ёки 2 млрд. 008.0 млн.сўм ортиғи билан ижроси таъминланди.

Бундан ташқари, мобил алоқа ва алкоголга акциз солиғи (шу жумладан пиво) учун 2 млрд. 770.6 млн.сўм республика бюджетидан ўтказиб берилди.

 

Маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалар

аниқланиши бўйича

 

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 29 июндаги 445-сонли қарори ижроси бўйича 2021 йил 1 июл ҳолатига жами аниқланган қўшимча даромадлар ва тушумлар 1 млрд. 010.7 млн.сўм бўлиб, шундан якка тартибдаги тадбиркорларни рўйхатга олиш бўйича 39.0 млн.сўм, мол-мулк ва ер солиғи бўйича 0,7 млн.сўм, умумий овқатланиш корхоналари бўйича 0.5 млн.сўм ва бошқа ҳолатларда 970.5 млн.сўм қўшимча манба аниқланган.

Қўшимча аниқланган даромадларнинг ундирилиши бўйича 2021 йилнинг 1 июл ҳолатига жами 124.6 млн.сўм ундирилган, шундан якка тартибдаги тадбиркорларни рўйхатга олиш бўйича 39,0 млн.сўм, мол-мулк ва ер солиғи бўйича 0.7 млн.сўм, умумий овқатланиш корхоналари бўйича 0.5 млн.сўм ва бошқа ҳолатлар бўйича 84.4 млн.сўм маблағ ундириб олинган.

 

Харажат кўрсаткичларининг бажарилиши

 

Маҳаллий бюджетнинг 2021 йил 1-ярим йиллик учун харажатларнинг аниқланган режаси 47 511.4 млн. сўмни, уларнинг касса ижроси 47 623.3 млн. сўмни ташкил этди.

Шунингдек, 2021 йил давомида юқори бюджетдан ижтимоий соҳа муассасалари молиялаштириш учун жами 18 511.0 млн.сўм трансферт маблағлари, яъни режадаги трансферт маблағларининг 100 фоизи олинди.

 

Шунингдек, 10 183.0 млн.сўм ўзаро ҳисоб-китоб маблағлари олинган.

 

 Пахтакор туманида Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2021 йил 2 апрелдаги ПҚ-5048-сонли қарорига асосан “Обод қишлоқ” ва
“Обод маҳалла” дастурларини амалга ошириш тўғрисида

 

Пахтакор туманида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрелдаги ПҚ-5048-сонли қарорига асосан “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга ошириш, ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш ҳамда аҳолини уй-жой билан таъминлаш, дастурлари доирасида архитектура қиёфасини янгилаш ва ҳудудларини ободонлаштириш учун “Пахтакор” ва Боғишамол маҳаллалари “Обод қишлоқ” дастурига киритилди.

Туманимизнинг архитектура қиёфасини янгилаш ва ҳудудни ободонлаштириш бўйича жами 55 млрд. 138 млн. сўмлик ишлар бажарилиши режалаштирилган бўлиб, бугунги кунда шундан жами 12 млрд. 223 млн. сўмлик ишлар  (28,9 фоиз) га бажарилган.

Жумладан,

“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида архитектура қиёфасини янгилаш ва ҳудудларини ободонлаштириш учун 2 та (Пахтакор ва Боғишамол ҚФЙ) қишлоқ танлаб олиниб (15 млрд. 270 млн. сўм) ишлар бажарилиши режалаштирилган. Бугунги кунда жами 4 млрд. 897 млн. 700 минг сўмлик (32,0 фоиз) ишлар бажарилди.

 Юқоридагиларга асосан, ҳудуд аҳолисининг турмуш даражасини яхшилаш, уларнинг доимий даромад манбаларини яратиш, қишлоқлар (маҳаллалар)нинг архитектура қиёфасини янгилаш ва ҳудудларини ободонлаштириш бўйича жорий йилда қуйидаги ишлар амалга оширилади.

Ички йўлларни яхшилаш (5 млрд. 300 млн.сўм) доирасида та қишлоқларда жами 17 км йўллар таъмирланади, жумладан, 3.6 км йўлда асфальтбетон ва 4.2 км тупроқ йўлда шағал ётқизилади. Натижада, ички йўлларнинг аҳволи яхшиланиши режалаштирилган.

Шу жумладан:

Пахтакор ҚФЙда (2 млрд 200 млн. сўм) доирасида жами 4 км ички йўлларнинг аҳволи яхшиланиши режалаштирилган бўлиб, бугнги кунда 0.65 км асфальтбетон ётқизилиб,  1.35 км тупроқ йўллар шағал йўлга айлантирилди.

Боғишамол ҚФЙда (3 млрд 100 млн. сўм) доирасида жами 5 км ички йўлларнинг аҳволи яхшиланиши режалаштирилган бўлиб, 3 км асфальтбетон ётқизилиб, 3 км тупроқ йўллар шағал йўлга айлантирилди.

Хозирги кунда Ичимлик суви таъминотини ва оқова сув тармоқларини яхшилаш  ишлари олиб борилмоқда якунига етказилганидан кейин ички йўлларни таьмирлаш ишлари бошланади.

Ичимлик суви таъминотини ва оқова сув тармоқларини яхшилаш
(2 млрд. 500 млн. сўм) бўйича 2 та қишлоқларда жами 14 км янги тармоқ ҳамда
1 та иншоот реконструкция қилиш ишлари режалаштирилган бўлиб амалда 14 км
(2 млрд. 500 млн. сўмлик) тармоқ тортиб тугатилди ҳамда 1 та иншоот реконструкция ишлари амалга оширилмоқда.

Электр таъминотини яхшилаш (2 млрд 730 млн. сўм) жами 21,0 км электр тармоқлари тортилиш ва алмаштириш 12 та трансформатор ўрнатиш ва таьмирлаш, 400 та таянч ускуналари ҳолатини яхшилаш. Натижада 2 та қишлоқ аҳолисига (5 минг 367 нафар) электр энергияси барқарор етказиб берилиши режалаштирилган бўлиб, амалда (1 млрд 370 млн. сўм. 41,7 фоиз) 9,0 км электр тармоқлари тортилди ва алмаштирилди, 8 та трансформатор ўрнатилди ва таьмирланди, 100 та таянч устунлари ҳолати яхшиланди. Натижада, қишлоқ аҳолисига  электр энергияси барқарор етказиб берилиши таьминланмоқда ёки (41,7 фоиз)га бажарилган.

Газ таъминотини яхшилаш бўйича 2 та қишлоқлардаги 4 та газ тақсимлаш шахобчаси жорий таъмирдан чиқарилди. Натижада 2 та маҳалланинг 1009 нафар фуқароларнинг газ таъминоти яхшиланди.

Ижтимоий ишлаб чиқариш инфратузилмасини яхшилаш (6 млрд.
150 млн.
сўм) доирасида 2 та қишлоқда 2 та болалар боғчаси капитал ва жорий таъмирланиши, Натижада эса 5,3 минг нафар аҳолига таълим даражаси ошиши белгиланган бўлиб, амалда 2 та болалар боғчаси (3 млрд 750 млн. сўм) ишлар амалга оширилди яьни режага нисбатан (57,9 фоиз)га бажарилди

Маҳалла ва маданият объектларини ривожлантириш бўйича 2 та маҳалла биноси қуриш ва таъмирлаш режалаштирилган бўлиб, амалда Пахтакор ва Боғишамол ҚФЙда жами 3 млрд. сўмлик амалий ишлар бажарилди.

Туман марказлари ва шаҳарларнинг архитектура қиёфасини яхшилаш ҳудудларни ободонлаштириш юзасидан Дўстлик МФЙда жами 2,1 км пиёдалар йўлакчаси қурилиши ва таъмирланиши, 63 та тунги ёритиш тизимини ўрнатиш режалаштирилган бўлиб, амалда Дўстлик МФЙда 1,1 км пиёдалар йўлакчаси қурилди.

 

Туманда аҳолини короновирусга қарши эмлаш ишларининг бориши тўғрисида.

Туманда аҳолини 45789 нафарини коронавирусга қарши эмлаш учун 5 та тиббиёт муасасаларида 7 та эмлаш пунктлари ташкил этилган бўлиб, эмлаш ишлари белгиланган тартибда амалга оширилмоқда. Бугунги кунгача 18245 нафар фуқаролар (39,84%) коронавирусга қарши эмлаш ишлари олиб борилди.

Zef Uz - 13,4%,

Astra zenecca - 1,4%,

Moderna - 3,0 %,

Sputnik - 0,5% ни ташкил қилади.

        

Бугунги кунда барча давлат ташкилоти ва корхоналарида ишловчи фуқаролар (тиббиёт, халқ таълими, мактабгача таълим, спорт ва маданият ходимлари) коронавирусга қарши тўлиқ эмланиб бўлишди.

Тумандаги 15 та қишлоқ ва маҳалла фкқаролар йиғинларида короновирусга қарши эмлаш бўйича тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилиб ўртача 1000 нафардан ортиқ фуқаролар кунига эмланмоқдалар. 

2021 йил 2 августда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан эмлаш ишлари мажбурий этиб белгиланди.Қонунда иш берувчига профилактик эмлашдан ўтишни рад этган ходимларни ишга қўймаслик белгилаб қўйилди.

Шунингдек, “Фуқаролар соғлигини сақлаш тўғрисида”ги қонуннинг 28-моддасида карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар тарқалишихавфи мавжуд бўлган тақдирда  Бош давлат санитария врачининг қарори асосида аҳолини профилактик эмлашдан ўтказиш жорий этилиши белгилаб қўйилди.

Бундан ташқари, қарорнинг 113-моддасида карантинли ва юқумли касалликлар таҳдиди бўлганда ходим Бош давлат санитария врачи қарори асосида профилактик эмлашдан ўтишни рад этса иш берувчи уни ишга қўймасликка хақли эканлигига оид қўшимчалар киритилди.

 

         Вакцинация ишлари ўтказиш учун эмлаш пунктлари ҳамда вакцина сақлаш омборхонаси шай ҳолга келтирилган. Эмлаш хоналарида анафилактик шокка қарши биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш бурчаклари ташкил этилиб, барча зарур дори-дармон воситалари билан таъминланган. Ходимлар шахсий гигиенаси ва ҳимояси учун махсус шахсий ҳимоя воситалари ва кийимлари билан тўлиқ таъминланган. Эмлашдан кейинги асоратларни олдини олиш мақсадида барча эмлаш пунктлари қошида эмланганларни кузатиб туриш учун захира ўринлари ташкил этилган. Шунингдек, эмлашдан сўнг оғир асоратлар кузатилганда тиббий ёрдам кўрсатиш ва кузатув олиб бориш мақсадида шошилинч тез тиббий ёрдам бўлимида 2 та ўрин-жой, реанимация залида 1 та ўрин-жой ташкил этилди.

Туман ҳокимлиги томонидан ажратилган 29,500 млн.сўм маблағ ҳисобига вакцина сақлаш ва вакцинация ўтказиш жойларида электр таъминотида узилиш бўлганда захира электр манбаи сифатида қўшимча генераторлар билан таъминланди.

Омбдусман мажбурий эмлаш ортидан инсон ҳуқуқларига путур етиш ёки етмаслигига оид саволларга жавоби

17 июль куни Республика махсус комиссиясининг йиғилишида 14 тоифадаги фуқаролар оммавий эмланиши шарт этиб белгиланди. Унга кўра, рўйхатдагилар 1 сентябргача 1-доза, 1 октябргача 2-доза ва 1 ноябргача 3-доза вакциналарини олиши керак.

Бунга асос қилиб эса, «Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида"ги қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Бош давлат санитария врачи атрофдагилар учун хавф туғдирувчи юқумли ва паразитар касалликлар пайдо бўлиши ҳамда тарқалиши хавфи бўлган тақдирда тегишли санитария-гигиена ва эпидемияга қарши тадбирлар ўтказиш тўғрисида қарорлар чиқариш ваколатига эгалиги кўзда тутилган"и айтилди.

«Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида"ги қонуннинг 28-моддасида карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар тарқалиши хавфи мавжуд бўлган тақдирда Ўзбекистон Бош давлат санитария врачининг қарори асосида аҳолини профилактик эмлашдан ўтказиш жорий этилиши мумкинлиги тўғрисида аниқ норма киритилмоқда.

Қолаверса, Меҳнат кодексининг 113-моддасида ходим юқумли касалликлар тарқалиши хавфи мавжуд бўлган тақдирда жорий этиладиган профилактик эмлашдан ўтишни рад этган тақдирда иш берувчи уни ишга қўймасликка ҳақли эканлиги кўзда тутилмоқда. Ушбу моддада шунингдек, ходим ишдан четлатилган давр учун унга иш ҳақи ҳисобланмаслиги қайд этилган.

— Хориж давлатлари ҳам шу йўлдан бораяпти улардаги ёндашувлар

— Сўзимизнинг тасдиғи сифатида хорижий мамлакатлардаги ҳолат ва янги тартибларга тўхталсак. Буюк Британия соғлиқни сақлаш вазири Мэтт Ҳенкок жорий йилнинг июнь ойидаги чиқишида, айрим тоифадаги фуқаролар учун COVID-19`га қарши эмланиш мажбурий эканлиги ва бу бўйича қонунчиликка ўзгартириш киритилишини таъкидаган.

Франция, Канада, Греция, Австралия, Индонезия, Италия, Туркманистон, Саудия Арабистони ва бошқа давлатлар ҳам COVID-19`га қарши жамиятнинг айрим категориядаги фуқароларни мажбурий эмланиши йўлидан боришмоқда.

Биз юқорида санаб ўтган давлатларнинг барчаси одамлар билан доимий мулоқотга киришувчи категорияларни аниқлаб, агар улар COVID-19 билан оғриса бошқа шахсларга ҳам юқтириши мумкинлиги нуқтаи назаридан мажбурий эмлаш амалиётини танлашган.

Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар