Телефонлар:
(0372) 353-14-44
(0372) 353-10-57
» » Пахтакор туманида Пахта йиғим-терим ишлари уюшқоқлик билан бормоқда.

Пахтакор туманида Пахта йиғим-терим ишлари уюшқоқлик билан бормоқда.

16 сентябрь 2021 йил
56
0

 Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 30 августдаги йиғилиш баёнида Ўзбекистонда 2021 йилги пахта йиғим-терими мавсуми учун минимал тарифлар эълон қилинди. Унга кўра, қўлда терилган ҳар килограмм пахта хомашёси учун биринчи теримда 1200 сўмдан, иккинчи теримда 1500 сўмдан кам бўлмаган миқдорда ҳақ тўланади. 

«Жорий йилда етиштирилган пахта хомашёсини нест-нобуд қилмасдан, уюшқоқлик билан қўл меҳнати ва терим машиналари ёрдамида териб олиш чоралари кўрилади. Пахта-тўқимачилик кластерлари, пахта хомашёси етиштирувчи фермер хўжаликлар ҳосилни қисқа фурсатда йиғиштириб олиш мақсадида белгиланган нархлардан кам бўлмаган ҳолда мустақил нарх белгилашлари тавсия этилади», дейилади Пахтакор тумани ҳокимининг қишлоқ хўжалиги бўйича ўринбосари Ғайрат Эшпўлатов сўзида.

Бугун туманимизнинг "Оқбулоқ” қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудидаги "JAMSHID-XURSHID dalasi” фермер хўжалиги Шерназаров Рустам  раҳбарлигида 51 гектар майдонда етиштирилган пахта хосилини 150 нафардан ортиқ теримчилар билан терим ишлари олиб борилмоқда.

 

Мана бу йилги пахта йиғим-терим мавсуми бошланди маҳалладаги биз каби мавсумий ишчи бўлган фуқаролар учун яна бир қўшимча маблағ ишлаб топиш имкони дейди - Тожмаматовлар оиласидан Азиза. Бундан ташқари теримчиларни техник хавфсизлик қоидаларига риоя қилган ҳолда автобусда олиб бориб келишяпди.

 

Очилова Дилфуза опа - Биз оилавий қизларим, келинларим билан биргаликда кунлик 400 килограмдан ортиқ пахта териб оиламизга 480 мингдан зиёд пул маблағ ишлаб топаяпмиз. Бугун терган пахтамизни пулларини этаси куни беришяпди. Бу маблағни қўшимча эҳтиёжларимиз учун ишлатамиз.

Дала четида теримчилар учун сув, чой, иссиқ овқат каби барча шароитлар ташкил этилган. Бундай шароитларни яратиб берган туманимиз ҳокими ва барча мутасаддиларга ўз миннатдорлигимизни билдирамиз.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Пахтакор туман ҳокимлиги Ахборот хизмат

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар