Телефонлар:
(0372) 353-14-44
(0372) 353-10-57
» » 3 декабрь-Халқаро ногиронлар куни: ҲЕЧ КИМ МЕҲР ВА ЭЪТИБОРДАН ЧЕТДА ҚОЛМАЙДИ

3 декабрь-Халқаро ногиронлар куни: ҲЕЧ КИМ МЕҲР ВА ЭЪТИБОРДАН ЧЕТДА ҚОЛМАЙДИ

02 декабрь 2021 йил
146
0

 Эзгуликка йўғрилган ҳиссиёт қўрғони - юраги уриб тутар экан, яхшилик ва эзгулик қилишдан, меҳр-саховат улашишдан чарчамайди. Халқимизга ҳос инсонийлик, саховатпешалик ва бағрикенглик 3 декабрь - Халқаро ногиронлар куни муносабати билан туманимиз бўйлаб уюштирилаётган тадбирларда ўз аксини топди.

Сана муносабати билан туман марказида меҳнат фахрийлари, байналминал жангчилар, Чернобил талофатларини бартараф этишда қатнашган фидойи инсонлар, ногирон ҳамда ёлғиз кексалар ташриф буюрдилар. Тадбир аввалида туман ҳокимининг ўринбосари Фазлиддин Қўлдошев, Анвар Саломовлар юртимизда ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногирон ва кекса авлод вакилларига кўрсатилаётган бемисл ғамхўрлик ҳақида гапирди.

Иштирокчилар турлижамоат ва давлат ташкилотлари фаолларининг руҳий ва маънавий қўллаб-қувватлашларидан кўнгиллари тоғдек кўтарилди.

- Давлатимиз томонидан доимий эътибордамиз, -дейди булоқбошилик Жозилов Рустам.
 - Чиройли тадбир уюштирилди, маданий хордиқ чиқардик. Юртимиз тинчлиги, осмонимиз мусаффолиги бардавом бўлсин.

Сўзга чиққан Халқ депутатлари туман Кенгаши котибият мудири Шамсиддин Каримов юртимизда ижтимоий кўмакка муҳтож инсонларга кўрсатилаётган беғараз ёрдам туфайли уларнинг турмуши яхшиланмоқда, дея таъкидлади.

“Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмайди” шиори остида ўтган тантанада байрам табриклари, санъаткорлар ижросидаги куй-қўшиқлар тадбирга ўзгача файз киритди. Туманимизда истиқомат қилувчи имконияти чекланган, ногирон фуқароларнинг 150 нафари туман ҳокимининг қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар.

Тўрт мучанинг бутлиги, тафаккурнинг равшанлигини ҳис қилиш бахт! Буни чуқур англаган ҳолда ҳар доим фидокорлик билан ишлаш, юқори марраларга интилиш эса чин инсонийлик масъулияти намойишидир.

Аёл меҳнати, меҳридан яраладиган гўзалликлар эса бисёр ҳаётда. Исоқова Феруза гарчи имконияти чекланган бўлса-да, ёш тадбиркорлардан. Тикувчиликнинг синоатини топган. ҳозирги вақтда 3 нафар аёлни иш билан таъминлаган.

- Мен ўзимни ногирон санамайман, -дейди Чаросхон. – кўзларимни яхши кўрмаслиги бир синовдир, ақлимнинг ўзимга бўйсунаётганлигига шукр қиламан. Бекорчиликни хуш кўрмайман, ҳар бир кунимдан унумли фойдаланишга, янгиликлар яратишга интиламан, ҳозирги вақтда туман Маданият бўлими қошида ташкил этилган кўзи ожизлар кутубхонасида фаолият олиб бораяпман. Телевизорда, радиода хориж ҳаётини эшитар эканман, тинч, осойишта кунлар учун шукроналар айтаман.

Халқаро ногиронлар куни муносабати билан туманда 120 дан ортиқ фуқароларга дастурҳон ёзилиб, Маданият бўлими ходимлари томонидан консерт тадбир ташкиллаштирилди. Туман ҳокимлиги томонидан ўтказилган ушбу тантанада ногирон бўлса-да, меҳнатга лаёқати бор хотин-қизлар иштирок этдилар, давлатимизнинг беғараз мурувватига эга бўлдилар.

Байрам арафасида оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган, жумладан, ногиронлиги бўлган фуқароларга, Пахтакор туман ҳокимлиги, тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлими, томонидан тумандаги имконияти чекланган пенсионер ва ногиронлиги бўлган фуқаролардан, Пахтакор ҚФЙда истиқомат қилувчи Эшмирзаев Юсуп, Буюк ипак йўли ҚФЙдан Соатов Бектемир, Дўстлик МФЙдан Насимова Бувиш, Дилором МФЙдан Халилова Хосиятларга ногиронлик аравачаси, Ғалаба МФЙдан Назаров Холбой, Дилором МФЙдан Ўразбаева Зайнаб, Пахтакор ҚФЙдан Сулаймонова Диляра, Дўстлик МФЙдан Давлярова Назиларга эшитиш мосламаси, Боғишамол ҚФЙдан Нишанова Инабат, Олмазор ҚФЙдан Сулайманова Кумуш, Ғалаба МФЙдан Хасанова Зухра, Чаманзор ҚФЙдан Умаров Шомурат, Буюк ипак йўли ҚФЙдан Умарова Зулхумор, Дилором МФЙдан Самяева Шапахатларга хасса таёқ, Тангиров Тохирга юриш мосламаси (ходунок) билан жами 15 нафари жорий йилнинг 2 декабр куни реабилитация техник воситалари берилди.

Туман ҳокимлиги, туман халқ таълим бўлими томонидан тумандаги уйда таълим олувчи 43 нафар ўқувчилар ҳолидан хабар олинди.

Бундан ташқари туман бўйлаб имконияти чекланган, ногиронлиги бўлган, боқувчисини йўқотган, кам таъминланган мингдан ортиқ оиларнинг ҳолидан хабар олиниб озиқ-овқат маҳсулотлари туман ташкилотлари, фермерлар, тадбиркорлар ҳамда саҳоват пеша инсонлар томонидан берилди.

- Ҳар кунимиз бир бахтлигини, саломатлигимиз минг-минг шукрларга арзишини туймоқчи бўлган инсонлар бизларга боқсин, -дейди Умарова Зулхумор.- Шунда ҳар оннинг, фикрлашу соғлиқнинг қадрига етишни ўрганади ва нималарга қодир эканликларини ҳис этадилар,

Миллатимиз азал-азалдан меҳр-оқибатли бўлиб келган. Йиқилганни суяш, кўмакка муҳтожларга ёрдам қўлини чўзиш азалий одатларимиздан. Халқимизга хос бағри кенглиги, меҳрибонликдан беихтиёр фахр-ифтихор туясан киши. Меҳрни ҳамма нарсадан устун қўйгани боис, ўзбек номи, миллат шаъни юксалиб келаётир. Бугун кечагидан-да кўпроқ оқибатли бўлайлик. Зеро, инсондан меҳру муҳаббат, одамийлик қолгусидир.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар