Телефонлар:
(0372) 353-14-44
(0372) 353-10-57
» » Ички ишлар вазири соврини учун “Соғлом ва баркамол оила” шиори остида спорт мусобақалари ва китобхонлик беллашувлари бўлиб ўтди.

Ички ишлар вазири соврини учун “Соғлом ва баркамол оила” шиори остида спорт мусобақалари ва китобхонлик беллашувлари бўлиб ўтди.

15 декабрь 2021 йил
102
0
  •  “Соғлом ва баркамол оила”

СПОРТ МУСОБАҚАЛАРИ ВА КИТОБХОНЛИК БЕЛЛАШУВЛАРИДА

Туманимизда давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 24 январдаги «Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада такомиллаштириш ва оммалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 5924-сонли, 2020 йил 30 октябрдаги «Соғлом турмуш тарзини кенг тадбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 6099-сонли фармонлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 декабрдаги «2020-2025 йилларда китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва қўллаб қувватлаш миллий дастурини тасдиқлаш тўғрисида»ги 781-сонли қарори асосида маҳаллаларда оммавий спорт тадбирлари ҳамда аҳоли ва ёшларнинг китобхонлик маданиятини ривожлантиришга қаратилган тарғибот тадбирлари ташкил этиб келинмоқда.

Бугун 3-сектор масъулларининг ташаббуси билан 4-умумтаълим мактабида Ички ишлар вазири соврини учун “Соғлом ва баркамол оила” шиори остида спорт мусобақалари ва китобхонлик беллашувлари бўлиб ўтди. Унда 3-сектор ҳудудидаги 4та маҳалладан 7 нафар спортсевар оилалар иштирок этишди.

Спорт мусобақасининг очилиш маросимида туман ички ишлар бўлими бошлиғининг маънавий-маърифий ишлари бўйича ўринбосари, майор  Диёр Ҳакимов ҳамда алоқадор идора ва ташкилотлар раҳбарлари ҳам иштирок этдилар. Мусобақа иштирокчилари “Стол тенниси”, “Қувноқ стартлар”, “Шашка”, “Шахмат” ва “Бадминтон” спорт ўйинлари ҳамда китобхонлик бўйича беллашдилар.

Спорт мусобақаларининг якуний натижалари бўйича ҳакамлар ҳайъатининг хулосасига кўра  спортнинг “Стол тениси” бўйича ўтказилган мусобақада Д. Тожибоев, “Қувноқ стартлар” мусобақасида Р.Соатов , “Шашка” ва “Шахмат” бўйича Н.Усанов,  “Бадминтон” бўйича Б. Мусаевлар  фахрли биринчи ўринни эгалладилар.

Тадбир якунида ғолиблар туман 3-сектор масъуллари томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар