Телефонлар:
(0372) 353-14-44
(0372) 353-10-57
» » Жиззахда “Келажак лидерлари” клубининг 90 кунлик фаолияти юзасидан форум ўтказилди (видео)

Жиззахда “Келажак лидерлари” клубининг 90 кунлик фаолияти юзасидан форум ўтказилди (видео)

18 декабрь 2021 йил
520
2

Жорий йилнинг 30 июнь куни бўлиб ўтган Ўзбекистон ёшлари ва талабалари форумида Давлатимиз раҳбари томонидан иқтидорли ёшлар орасидан янги авлод захира кадрлари – “Келажак лидерлари”ни шакллантириш ташаббуси илгари сурилган эди.

Мазкур ташаббусга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 июлдаги  Фармони билан тасдиқланган дастур ижросини таъминлаш мақсадида Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан жойлардаги ҳокимликлар билан ҳамкорликда “Келажак лидерлари” лойиҳаси амалга оширилди.

Жорий йилнинг 16 июль куни “Жиззах вилоятида “Келажак лидерлари” клубини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги вилоят ҳокимининг қарори тасдиқланди.

Мазкур клубни ташкил этишдан кўзланган мақсад давлат хизмати учун янги авлод кадрларини шакллантириш, ёшларни, айниқса, ёш хотин-қизларни давлат хизматига кенг жалб этиш, давлат хизматининг жозибадорлигини ошириш ҳамда ёш истиқболли кадрлардан раҳбарлик лавозимларига захира шакллантиришдан иборат.

Шу муносабат билан, Самарқанд вилоятида тажрибаси асосида Жиззах вилоятидаги 20-35 ёшли олий таълим муассасалари талабалари ҳамда давлат органлари ва ташкилотларида фаолият юритиб келаётган ёш давлат фуқаролик хизматчилари орасидан 4 босқичли танлов орқали “Келажак лидерлари” клуби аъзоларини Низомга мувофиқ саралаб олиш тартиби белгиланди.

1-босқич Жорий йилнинг 20 июль кунлари клубга аъзоликка танлов ўтказиш бўйича ижтимоий тармоқларда эълон берилиб, белгиланган муддат давомида электрон платформага 430 та ҳужжат қабул қилинди, тақдим этилган аризалар орасидан 178 нафари муносиб деб топилди ва 2-босқичга ўтказилди.

2-босқич 27-28 июль кунлари тест синовлари ўтказилиб, номзодлар test.argos.uz сайтида “Келажак лидерлари-2021” платформасида тест топширди, улардан 89 нафари (50%) тест синовларидан 56 фоиз ва ундан юқори балл тўплаб, танловнинг кейинги босқичига ўтди. Тест синовлари очиқ, шаффоф ва адолатли, шунингдек жамоатчилик назорати остида ўтказилди.

3-босқич 3-4 августь кунлари номзодлар “Халқни севадиган давлат хизматчиси” мавзусида ёзма иншо (эссе) ёзишди. Унда жами 89 нафар номзоддан 84 нафари иштирок этди. 3-босқич якуний натижаларига кўра 84 нафар иштирокчи танловнинг 4-босқичига ўтказилди, улардан 43 нафари олий таълим муассасалари талабалари ҳамда 41 нафари ёш давлат фуқаролик хизматчиларидир.

4-босқич 10-13 августь кунлари суҳбат жараёнларида жами 84 нафар номзод иширок этиб, улардан 50 нафар ёш лидерлар саралаб олинди. Саралаб олинган клуб аъзоларининг 24 нафари олий таълим муассасалари талабалари ҳамда 26 нафари ёш давлат фуқаролик хизматчиларидир.

Очиқлик ва шаффофликни таъминлаш мақсадида жамоатчилик учун танловнинг барча босқичлари “Youtube” платформасида тўғридан-тўғри трансляция қилинди ва жараённи онлайн кузатиш имконияти яратилди.

2021 йил 24 августь куни 50 нафар аъзолар орасидан Клуб президенти, Клуб вице-президенти, ахборот хизмати раҳбари ва 8 йўналиш бўйича координаторликка номзодлар ўз сайловолди дастурлари билан иштирок этишди ва очиқ овоз бериш йўли билан муносиб номзодлар сайланди.

Ҳозирги кунгача клуб томонидан “Геополитик таҳлил”, “English Debate Club”, “100 кунда 10 та китоб” “1+1”, “Буюклар тарихи”, “Future investors”, “Дастурлаш асослари”“Ҳар ойда -бир мактаб” каби лойиҳалар ҳамда ёшларнинг билим салоҳиятини ошириш мақсадида турли семинар-тренинглар ўтказилмоқда.

Клубда фаоллик кўрсатган аъзолар кредит-балл тизимида тегишли балларни бир йил давомида тўплаб, ушбу балларни клуб томонидан тақдим этиладиган имтиёзларга алмаштириш имкониятини қўлга киритади.

Клуб аъзоларини рағбатлантириш мақсадида фаол аъзолар давлат органлари ва ташкилотларида амалиёт ўташлари, хусусан, ривожланган хорижий давлатларда ҳам, Давлат бошқарув академиясининг “Келажак лидерлари” ўқув-курсига ўқишга юборилиши, ёш истиқболли кадрлар сифатида раҳбарлик лавозимларига захирага олиниши, шунингдек, юқори даражадаги давлат тадбирларида иштирок этиши назарда тутилган.

Ушбу клубдан кутилаётган натижа ёш ватанпарвар лидерлар қатламини шакллантириш, давлат хизмати учун ёш кадрларни тизимли равишда тайёрлаш, ёшлар орасида давлат хизматчилари тўғрисидаги эскича қарашлардан воз кечилиши ҳамда ёшларнинг давлат хизматидаги фаоллиги рағбатлантирилиши кўзда тутилган.

Жорий йилнинг 17 декабрь куни Жиззах вилояти “Келажак лидерлари” клуби фаолиятининг йўлга қўйилгани, ҳозирги кунга қадар амалга оширилган ишлар сарҳисоби ва келгусидаги истиқболли лойиҳалари билан кенг жамоатчиликни таништириш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ўтказиладиган “Ўзбекистон ёшлари” Форуми доирасида “Келажак лидерлари” Форуми ўтказилди.

Унда Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги филиал раҳбарлари ва ходимлари, Ёшлар ишлари агентлигининг ҳудудий бошқармалари раҳбарлари ва ходимлари, олий таълим ва илмий тадқиқот ташкилотлари вакиллари, “Келажак лидерлари” клублари аъзолари, ҳудудлардаги фаол ёшлар, жамоатчилик вакиллари ва ОАВ вакиллари иштирок этди.

Форумдан кўзланган асосий мақсад, ёшларнинг ғоя ва таклифларини эшитиш ва муҳокама қилиш учун майдон яратиш, замон қаҳрамонларини кашф этиш, уларнинг илмий ва ижодий салоҳиятини рўёбга чиқариш ҳамда мамлакатдаги янгиланишларга фаол жалб қилишдан иборат.

Дастлаб, Жиззах вилояти “Келажак лидерлари” клубининг 90 кунлик фаолияти юзасидан видеоролик намойиши бўлиб ўтди.

Форум доирасида вилоят ҳокими Эргаш Салиев сўзга чиқиб , янги авлод кадрларини тайёрлашда фаол ёшлар ва “Келажак лидерлари” клублари аъзоларининг ўрни, ёшларга оид давлат сиёсатининг устувор йўналишлари, улар асосида ҳудудда амалга оширилган ишлар, шунингдек, клубнинг келгусидаги фаолиятини самарали ташкил этиш, янги инновацион лойиҳаларни амалга ошириш учун клуб фаолиятини молиялаштириш мақсадида  алоҳида жамғарма ташкил этиш таклифини билдирди. 

“Келажак лидерлари” клублари аъзолари томонидан ҳудуддаги энг долзарб муаммолардан бири танланиб, муаммонинг батафсил таҳлили амалга оширилади ҳамда унинг ечимига қаратилган чора-тадбирлар ҳақида тақдимот қилинди. Сўнгра, тақдимот юзасидан савол-жавоб ўтказилди, фикр-мулоҳазалар ва такомиллаштириш бўйича таклифлар берилди.

“Келажак лидерлари” клублари аъзоларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш натижалари бўйича энг фаоллар орасидан Республика даражасидаги “Келажак лидерлари” Форумида иштирок этувчи 4 нафар аъзо аниқланди ва эълон қилинди. Эндиликда улар, “Ўзбекистон ёшлари” Форумининг Республика босқичида Жиззах вилояти номидан иштирок этишади.

Тадбир якунида, фаолият самарадорлигини баҳолаш натижалари бўйича энг фаол аъзоларга совғалар ва фаҳрий ёрлиқлар тантанали равишда топширилди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (2)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар