Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » Ҳоким ёрдамчилари билан давра суҳбат ташкил этилди

Ҳоким ёрдамчилари билан давра суҳбат ташкил этилди

28 декабрь 2021 йил
370
0

 Туман ҳокимлиги мажлислар залида, туман ҳокими Шукурулло Бабаев иштирокида туманда мавжуд 15 та маҳалла фуқаролар йиғинларида тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича “Ҳоким ёрдамчиси” лавозимига тавсия этилган номзодлар билан ҳоким ёрдамчилари иш фаолиятини ташкил этиш юзасидан давра суҳбати ўтказилди.

Туман ҳокими Ш.Бабаев бўлиб ўтган давра суҳбатида тайинланган  ҳоким ёрдамчилари кредит ва субсидия бериш, маҳалладаги томорқа ва бўш ерлардан самарали фойдаланиш, кооперациялар ташкил қилиш, янги иш ўринлар яратиш ҳамда ишлаб чиқариш, экспорт бўйича аҳолига кўмаклашади дея ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Ҳоким ёрдамчиларининг ўз буджети бўлиб, эҳтиёжманд оилаларга субсидиялар ажратиш, жамоат ишларига жалб қилиш, ёшларни касбга ўқитишни ташкил этиш ҳуқуқлари берилади. Имтиёзли кредит ва субсидия оладиган аҳоли ва ишсиз фуқаролар билан камбағалликдан чиқиш ва кўпроқ даромад олишга ундайдиган "ижтимоий шартнома" тузишга ҳоким ёрдамчилари масъул бўлади”-дея таъкидлади. Бундан ташқари “Ҳоким ёрдамчиси”дан ишни нимадан бошлашлари зў олдиларига қўйилган чора тадбирлари бирма бир эшитилди.

Йиғилишда “Ҳоким ёрдамчиси” лавозимига тавсия этилган номзодлар таништирилди. Йиғилишда муҳокама этилган масалалар юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгиланди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар