Телефонлар:
(0372) 353-14-44
(0372) 353-10-57
» » Пахтакор туманида 2021 йилда "Темир дафтар" ҳамда ногиронлиги бўлган оилаларга “Янги йил” байрами арафасида тўланадиган моддий ёрдам маблағлари тарқатилди

Пахтакор туманида 2021 йилда "Темир дафтар" ҳамда ногиронлиги бўлган оилаларга “Янги йил” байрами арафасида тўланадиган моддий ёрдам маблағлари тарқатилди

28 декабрь 2021 йил
57
0

 Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишга қаратилган тизимли ишларни давом эттириш ҳамда моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларнинг Янги йил байрамини муносиб кутиб олиши учун етарли шарт-шароит яратиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 декабрдаги “Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий ҳимоясини янада кучайтиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-56-сон қарори қабул қилинди.

Мазкур қарорга кўра 2021 йилнинг декабрь ойида:

- 2021 йилда “Темир дафтар” рўйхатида бўлган оилаларга;

- 18 ёшга тўлмаган фарзандлари бор боқувчисини йўқотганлик пенсияси ёки нафақасини олувчи оилаларга;

- 18 ёшгача ногиронлиги бўлган болалари бор оилаларга
800 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам кўрсатилиши белгилаб қўйилган.

Шунг кўра, Пахтакор туманида “Темир дафтар”га киритилган моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларга бир марталик моддий ёрдам кўрсатиш юзасидан ишларни мувофиқлаштириш бўйича ишчи гуруҳи тузилиб, ишчи гуруҳга “Темир дафтар” рўйхатида бўлган оилаларга янги йил байрамини муносиб нишонлаш учун бир марталик моддий ёрдам маблағларининг молиялаштириш, тарқатиш ва назорат қилиш бўйича вазифалар юклатилган.

Ишчи гуруҳ томонидан, туманда:

- 2021 йилда “Темир дафтар” рўйхатида бўлган 216 та оилаларга 172,8 млн.сўм;

- 18 ёшга тўлмаган фарзандлари бор боқувчисини йўқотганлик пенсияси ёки нафақасини олувчи ва 18 ёшгача ногиронлиги бўлган болалари бор 664 та оилаларга 531,2 млн. сўм;

Жами 880 та оилаларнинг ҳар бирига 800 минг сўмдан
704,0 млн.сўм бир марталик моддий ёрдам ажратиш бўйича рўйхати шакллантирилиб, тўлов ведмостлари тузилган.

2021 йил 27 декабрь ҳолатига “Темир дафтар” рўйхатида бўлган
216 та оилалардан 199 тасига 159,2 млн.сўм маблағлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг табрикномаси билан биргаликда тарқатилди, қолган оилаларга тарқатиш давом этмоқда.

 

 

 


 

 

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар