Телефонлар:
(0372) 353-14-44
(0372) 353-10-57
» » JIZZAX VILOYATI PAXTAKOR TUMANI HOKIMI Q A R O R I e-qaror.gov.uz 05.01.2022 2022 йил «5» январь 1-3-52-Q/22 Пахтакор туман ҳокимлиги

JIZZAX VILOYATI PAXTAKOR TUMANI HOKIMI Q A R O R I e-qaror.gov.uz 05.01.2022 2022 йил «5» январь 1-3-52-Q/22 Пахтакор туман ҳокимлиги

05 январь 2022 йил
109
0


 

 

 2022 йил январ ойининг биринчи ўн беш кунлигида туманни жадал ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни кучайтириш, аҳоли турмуш даражасини янада яхшилаш, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши юзасидан барча даражадаги давлат ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида

Туманимизда 31 декабр - 4 январ байрам кунлари ҳамда январ ойининг биринчи ўн беш кунлигида аҳолига қулай шарт-шароитлар яратиш, бозорларда озиқ-овқат ва истеъмол товарлари танқислигига йўл қўймаслик, нарх-навонинг ошиб кетмаслиги, маданий ва кўнгилочар тадбирларни хавфсизлик қоидаларига амал қилган ҳолда ташкил этиш, туманни жадал ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, иқтисодиёт тармоқлари барқарор ишлашини таъминлаш, шунингдек, саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш корхоналарини доимий ишлашини, коммунал хизматларнинг узлуксиз ва хавфсиз ишлашини таъминлаш, давлат ва туман инвестиция дастурларини белгиланган муддатларда бажариш мақсадида

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

  1. Туманда 2022 йил январ ойининг биринчи ўн беш кунлигида иқтисодиёт тармоқлари барқарор ишлашини таъминлаш, туманни жадал ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни кучайтириш, аҳоли турмуш даражасини янада яхшилаш, шунингдек, ижро интизомини мустаҳкамлашга қаратилган манзилли чора-тадбирлар режаси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  2. Туман ҳокимининг ўринбосарлари (Ш.Шодмонов, Р.Маматкулов, Ғ.Эшпулатов, Ж.Анорбоев, Ф.Қўлдошев, А.Саломов), туман ҳокимининг ёрдамчилари ва маслаҳатчилари мазкур қарорнинг 1-банди билан тасдиқланган манзилли чора-тадбирлар режасини ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминласин.
  3. Белгилаб қўйилсинки, туман ҳокимининг ўринбосарлари, туман ҳокимининг ёрдамчилари ва маслаҳатчилари тумандаги корхона ва ташкилотлар раҳбарларининг манзилли чора-тадбирлар режасида белгиланган вазифаларнинг бажарилиши юзасидан ҳисоботлари эшитилади.
  4. 2022 йил 1-15 январ кунлари барча ижтимоий-иқтисодий соҳаларнинг узлуксиз ишлашини таъминлаш бўйича туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (Ш.Шодмонов) бошчилигидаги Штаб таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Қуйидагилар, Штабнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

туман ҳокимлиги, туман сектор раҳбарларининг биринчи ўринбосарлари сектор штабларида куну-тун навбатчилик иш тизимини жорий этиш;

соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муассасаларнинг кучайтирилган тартибда, санитария ва пандемия қоидаларига қатъий амал қилган ҳолда фаолият юритиши;

қишлоқ хўжалиги соҳасидаги долзарб тадбирларни амалга ошириш;

жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш;

ишлаб чиқариш корхоналари ва хизмат кўрсатиш муассасалари фаолиятининг тўхтаб қолишига йўл қўймаслик;

давлат дастурларига киритилган объектлар қурилишини ўрнатилган тартибда бошлаш;

янги маҳаллабай ишлаш тизими, ҳоким ёрдамчилари фаолиятини тизимли жорий этиш, йирик маҳаллаларнинг Бош режаларини ишлаб чиқиш;

туман ҳокимлиги ҳамда секторлар штаблари томонидан ҳар куни соат 19-00 да кунлик вазиятни “онлайн” муҳокама қилиб бориш, юзага келган муаммоларни тезкор ҳал этиш ҳамда Республика штабига ахборот тақдим этиб бориш.

  1. Туман ҳокимининг ўринбосарлари, туман ҳокимининг ёрдамчилари ва маслаҳатчилари Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари, фармонлари, фармойишлари, йиғилиш баёнларида ҳамда Ҳукумат қарорлари, фармойишларида, шунингдек, қонун ҳужжатлари, ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича белгиланган топшириқлар ижросини самарали ва натижали ташкил этиш юзасидан шахсий жавобгарлик юклатилсин.
  2. Вилоят ҳокимлиги ахборот ахборот хизмати (Р.Қурбонов)га манзилли чора-тадбирлар режасида белгиланган топшириқлар ижросини доимий мониторинг қилиш вазифаси юклатилсин.
  3. Ушбу қарорнинг ижросини таъминлаш ва назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ш.Шодмонов зиммасига юклатилсин.

 

Туманда 2022 йил январ ойининг биринчи ўн беш кунлигида иқтисодиёт тармоқлари барқарор ишлашини таъминлаш, туманни жадал ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни кучайтириш, аҳоли турмуш даражасини янада яхшилаш, шунингдек, ижро интизомини мустаҳкамлашга қаратилган
МАНЗИЛЛИ ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ

 

Т/р

Амалга ошириладиган ишлар

Масъуллар

Туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Ш.Шодмонов томонидан амалга ошириладиган вазифалар

1.

Туманда 15 та маҳаллаларга тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича тайинланган туман ҳоким ёрдамчиларининг фаолиятини самарали йўлга қўйиш юзасидан туманда амалга оширилаётган ишлар билан танишиш.

Туман иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими

2.

Туманда эҳтиёжманд оилалар рўйҳатини шакллантириб, белгиланган тартибда “Темир дафтар”га киритиш ишларини йўлга қўйиш.

Туман иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, секторлар раҳбарлари

Туман ҳокимининг капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Р.Маматкулов томонидан амалга ошириладиган вазифалар

3.

Куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш мақсадида коммунал хизмат кўрсатиш (жумладан, электр, газ, сув, уй-жой, иссиқлик) корхоналарида куни-тун навбатчилик иш тизимини жорий этиш.

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими, “Туман электр тармоқлари корхонаси”, “Пахтакортумангаз” газ таъминоти бўлими, “Жиззах сув таъминоти” МЧЖ туман филиали

4.

Аҳолига қулай шарт-шароитлар яратиш, коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида электр энергия чекланиш ҳолатларига барҳам бериш, узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш, аҳолига суюлтирилган газ ва кўмир ёқилғиси билан таъминлаш, юзага келган авария ҳолатларини зудлик билан бартараф этиш.

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими, “Туман электр тармоқлари корхонаси”, “Пахтакортумангаз” газ таъминоти бўлими, “Жиззах сув таъминоти” МЧЖ туман филиали

5.

Туманда 2022 йилда ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурига ҳамда бошқа Давлат дастурига киритилган ижтимоий соҳа ва инфратузилма объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш ишларини бошлаш.

Алоқадор корхона ва ташкилотлар

Туман ҳокимининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи Ж.Анорбоев томонидан амалга ошириладиган вазифалар

6.

2022 йилда ишга туширилиши режалаштирилган инвестиция лойиҳаларининг бажарилиши юзасидан мониторингни амалга ошириш ва аниқланган муаммоларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

Инвестициялар ва ташқи савдо бўлими, туман тижорат банклари

7.

Тумандаги экспортёр корхоналар билан манзилли ишлаш ва улардаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш чораларини кўриш ҳамда экспортга юклаш графиги ишлаб чиқиб тасдиққа киритиш.

Инвестициялар ва ташқи савдо бўлими

Туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Ғ.Эшпулатов томонидан амалга ошириладиган вазифалар

8.

Кузги қишки агротехник тадбирлар, жумладан суғориш тармоқларини тозалаш, гидротехник иншоотлар ва насос агрегатларини таъмирлаш, фермер хўжаликларининг сув олиш қулоқларини жихозлаш.

Туман қишлоқ хўжалиги бўлими, ирригация бўлими,

9.

2022 йил ҳосили учун кузги-қишки агротехник тадбирлар, пол ва ўқариқ олиб ер тайёрлаш, шўр ювиш, нам суви бериш, кластер ва фермер хўжаликлари томонидан коллекторларни тозалаш.

Туман ирригация бўлими, сув бўйича бириктирилган вакиллар, клатер корхона раҳбарлари

Туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Ф.Қўлдошев томонидан амалга ошириладиган вазифалар

10.

Соғликни сақлаш ва ижтимоий муассасаларнинг кучайтирилган тартибда, санитария ва пандемия қоидаларига қатъий амал қилган ҳолда фаолият юритиши. Жумладан: Тумандаги 4 та бирламчи тиббий санитария ёрдами муассасаларида Янги йили байрами муносабати билан навбатчилик режмини кучайтириш, ушбу ишларни амалга ошириш учун шифокор ва ҳамшираларнинг кунлик набатчилигини ташкил этиш.

Туман тиббиёт бирлашмаси, санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими

11.

Умумтаълим мактаблари ва олий таълим муассасалари талабаларнинг қишки дам олиш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида турли кўрик-танлов ва оммавий тадбирларни ташкил этиш.

Ёшлар ишларини агентлиги туман бўлими, халқ таълими бўлими, туман маданият бўлими

12.

2022 йилда амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифаларни ҳар бир соҳа кесимида аниқлаб чиқиш ҳамда тегишли чора-тадбирларни белгиланган ҳолда туман ҳокими тасдиғига киритиш.

Барча ижтимоий соҳа ташкилотлари раҳбарлари

13.

Байрам кунлари аҳолининг бўш вақтларини мароқли ўтказиш мақсадида жойларда санитария-гигиена талабларига риоя қилган ҳолда кино намойишларини ташкил этиш.

Туман маданият бўлими, санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими

14.

Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ташкил этилганлигининг 30 йиллиги муносабати билан давом этаётган ҳарбий ватанпарварлик ойлигини кўтаринки руҳда давом этишини таъминлаш. Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш мақсадида 2022 йилнинг 7-14 январ кунлари давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг марказий аппаратлари ҳамда жамоат ташкилотларида “Ватанимга таянчман” мавзусида ватанпарварлик соатини ўтказилишини ташкил қилиш.

Туризм ва спорт бўлими, Маданият бўлими, Мудофа бўлими, ички ишлар бўлими, қўриқлаш бўлими, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими

15.

Туманимизнинг барча спортчиларини таътил кунларида бўш вақтларини унумли ўтказиши ва аҳоли ҳамда ёшларни спортга ундовчи мастер класлар ва махорат дарсларини ташкил этиш, аҳолини спортга жалб қилиш.

Туризм ва спорт бўлими, туман ҳокимлиги

Туман ҳокимининг ўринбосари - маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи А.Саломов томонидан амалга ошириладиган вазифалар

16.

Туман ҳокимлигига мурожаат билан келган фуқароларни тегишлилигича қабул қилиш ҳамда ижрога йўналтириш.

Тегишлилиги бўйича туман бўлими ва ташкилотлари

17.

Аёллар дафтари”нинг 3-босқичи йўлга қўйиш бўйича қилинадиган ишлар юзасидан туман комиссияси йиғилишини ўтказиш.

Туман комиссияси аъзолари

18.

14 январ - “Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан “Менинг ўғлим Ватан ҳимоячиси” мавзусида оналар ҳамда ҳарбий хизматчилар билан учрашувлар ўтказиш. Ҳарбий қисмларда, маҳаллаларда “Ватанпарварлик” ойлиги доирасида ўтказиладиган маданий-маърифий тадбирларда иштирок этиш.

Туман ҳокимлиги, мутасадди ташкилотлари

19.

2021 йил якунлари бўйича тизимда амалга оширилган ишлар ҳамда йўл қўйилган камчиликларни муҳокама қилиш ҳамда 2022 йил 1-ярим йиллик бўйича “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқиш.

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими

20.

Туманда ижтимоий-маънавий ва диний-маърифий муҳитни яхшилаш, жамиятда диний бағрикенгликни мустаҳкамлаш, диний ташкилотлар фаолиятини давлат томонидан тартибга солишнинг асосий йўналишлари ва принципларини белгилаб олиш ва аҳоли орасида тарғибот ишларини олиб бориш.

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, туман бош имом хатиби, Дин ишлари бўйича қўмитанинг туман бўйича бош мутахассиси

21.

Жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш, миллатлараро тотувлик ва бағрикенгликни мустаҳкамлаш қаратилган тадбирларни ташкиллаштириш ва оммавий ахборот воситаларида ва ижтимоий тармоқларда жойлаштириш бўйича зарур чораларни кўриш.

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, туман бош имом хатиби, Дин ишлари бўйича қўмитанинг туман бўйича бош мутахассиси, туман ҳокимлиги ахборот хизмати, “Пахтакор ҳаёти” газетаси тахририяти

 

 

2022 йил 1-15 январ кунлари барча ижтимоий-иқтисодий соҳаларнинг узлуксиз ишлашини таъминлаш бўйича туман
ШТАБИ ТАРКИБИ

 

1.

Ш.Шодмонов

-

Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари, Штаб раҳбари

2.

Р.Маматкулов

-

Туман ҳокимининг ўринбосари, Штаб раҳбари ўринбосари

3.

Ж.Анорбоев

-

Туман ҳокимининг ўринбосари, Штаб раҳбари ўринбосари

4.

Ф.Қўлдошев

-

Туман ҳокимининг ўринбосари, Штаб раҳбари ўринбосари

5.

Ғ.Эшпулатов

-

Туман ҳокимининг ўринбосари, Штаб раҳбари ўринбосари

6.

А.Саломов

-

Туман ҳокимининг ўринбосари, Штаб раҳбари ўринбосари

7.

Б.Янгибоев

 

Туман прократураси, 2-сектор котиби

8.

Х.Азизов

-

Туман ички ишлар бўлими жамоат тартибини сақлаш инспектори

9.

У.Пардаев

-

Туман иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи

10.

М.Караханов

-

Туман халқ таълими бўлими махсус таъмирлаш эксплуатация хизмати бош муҳандиси

11.

Ю.Юнусова

-

Туман мактабгача таълим бўлими мутахассиси

12.

З.Хусанов

-

Пахтакор тумани тиббиёт бирлашмаси статист врачи

13.

З.Бобомуродов

-

Туман санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими санитария врачи

14.

Б.Ибрагимов

-

Туризм ва спорт бўлими бош мутахассиси

15.

Ш.Беркинов

-

Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими мутахассиси

16.

Ғ.Саитқулов

-

Туман ҳокимлиги молия бўлими мудири ўринбосари

17.

С.Яхшиликов

-

Пенсия жамғармаси туман бўлими бошлиғи ўринбосари

18.

Х.Тўхтамишев

-

Туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори

19.

К.Бобоқулов

-

“Дехқон бозор” масъулияти чекланган жамияти раҳбари ўринбосари

20.

К.Алиев

-

Туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари

21.

М.Бегмуродов

-

Туман электр тармоқлари корхонаси муҳандиси

22.

С.Ирматов

-

“Пахтакортумангаз” газ таъминоти бўлими газ қувурларига хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи

23.

Х.Гулбоев

-

“Жиззах сув таъминоти” МЧЖ туман филиали бош муҳандиси

24.

Ф.Болбеков

-

“Ўзбектелеком” акциядорлик компанияси Пахтакор телекоммуникация боғламаси офис менежери

25.

С.Қурбонов

-

Туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси бош муҳандиси

26.

Ф.Рахматов

-

Туман фавқулодда вазиятлар бўлими

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар