Телефонлар:
(0372) 353-14-44
(0372) 353-10-57
» » Пахтакор туманида мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди.

Пахтакор туманида мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди.

13 январь 2022 йил
11
0

 Юртимизда мактабгача таълим тизимини тубдан ислоҳ қилиш ва такомиллаштириш, мактабгача таълим муассасаларини давлат томонидан бошқаришнинг самарали тизимини яратиш ҳамда унинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш мақсадида ижобий ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан: “Пахтакор” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган туман мактабгача таълим бўлимига қарашли 7-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди.

 

Шундай ажойиб масканда реконструкция, қурилиш, таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларини амалга ошириб болажонларга топширишда фидоийлик кўрсатган Шуҳрат Юлдашев рахбарлигидаги “Жиззах қурилиш зийнати” маъсуляти чекланган жамиятининг моҳир усталари, қўли гул қурувчилари қисқа фурсатда сифатли ва замонавий давлат мактабгача таълим ташкилотини қурилиш ишларини тугаллашди.

Шундай чиройли, замонавий услубдаги бинода 4 млр 700 млн сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

Кўркамликда тенги йўқ бу давлат мактабгача таълим ташкилотида бир-биридан чиройли, кенг ва кўркам хоналар, замонавий мебеллар билан жиҳозланган, ёзги ва қишки ўйин майдончалари, энг замонавий жиҳозларга эга файзли ошхона ширинтойларнинг доимий хизматида бўлади.

Бугун фойдаланишга топширилган, 7-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти давлатимиз раҳбари Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг келажагимиз эгалари бўлмиш болажонлар ва уларнинг келажагига бўлган чексиз меҳр-муҳаббатнинг амалдаги ёрқин ифодасидир.

Ушбу муассасада рахбарлик қилаётган тажрибали мутахассис Абдуқодирова Феруза Исроиловна ва барча тарбиячилар ўзларига юклатилган вазифани сидқи дилдан адо этиб, қутлуғ масканда тарбия олаётган болажонларни эл-юрт корига ярайдиган, халқпарвар, она Ватанга садоқатли қилиб тарбиялашда ўзларининг бор билим ва тажрибаларини сарфлайдилар.

 

Пахтакор туманида жами 92 та мактабгача таълим ташкилотлари мавжуд бўлиб, шундан 13 та давлат мактабгача таълим ташкилотлари, 3 та давлат-хусусий шерикчилиги асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилоти, 76 та оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолият кўрсатиб келмоқда.

Туманда 3-7 ёшли болалар сони 6401 нафарни ташкил этиб, улардан 2021 йил 30 декабр ҳолатига 5068 нафари 92 та (13 та давлат, 3 та ДХШ асосидаги, 76 та оилавий) мактабгача таълим ташкилотларига қамраб олинган ва қамров фоизи 79,1 фоизни ташкил этган.

Ҳозирги кунда 13 та давлат мактабгача таълим ташкилотига 3006 нафар,
3 та ДХШга 162 нафар ва 76 та ОНМТТга 1900 нафар, жами 5068 нафар тарбияланувчилар камраб олинган бўлиб, қамраб олиш фоизи 79,1 ни ташкил этади.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари-матбуот котиби

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар