Телефонлар:
(0372) 353-14-44
(0372) 353-10-57

Муносабат

17 январь 2022 йил
103
0

 

 

       (15.01.2022) Жиззаҳ вилояти Паҳтакор туманидан Президентга Тезкор видео мурожаатнома ОРТИДАГИ муаммолар... рукнида ижтимоий тармоқларда тарқалган видеога муносабат.

Мурожаат ўрганилганда, Илғор ҳудуд” синов лойиҳасига асосан туман марказида жойлашган барак типидаги уй-жойларда яшовчи фуқароларни, туман марказидан кўчириш мақсадида, ҳар бир хонадонга якка тартибда уй-жой қуриш учун 0,03 га ер майдони ажратилган бўлиб, Аманова Дилафруз Мусурмоновнага ҳам “Олмазор” ҚФЙ худудида якка тартибда уй-жой қуриш учун 0,03 га ер майдони ажратилганлиги, ушбу ер майдонида уй-жой қурилиш ишлари учун туман ҳокимлиги томонидан бир тонна цемент, бир машина шағал, тупроқ ва 65 дона шифер хамда “Махалла” жамоат фондидан 14 000 000 (ўн тўрт миллион) сўм, Республика “Хотин-қизларни ва оилаларни қўллаб қувватлаш” жамоат фондидан 10 840 000 (ўн миллион саккиз юз қирқ минг) сўм миқдорда қурилиш махсулотлари билан таъминланганлигии, бугунги кунда уй-жойининг асосий қурилиш ишлари якунланганлиги, оила аъзолари билан яшаётганлиги маълум бўлди.

Пахтакор тумани “Олмазор” махалла фуқаролар йиғини Янгибоғ кўчаси (2-массив) 46-хонадонда яшовчи фуқаро Аманова Дилафруз Мусурмоновнанинг хонадонига Туман Газ таъминоти корхонаси ходимлари томонидан ақилли (онлине) газ хисоблагич ўрнатиб берилган. Туман маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими томонидан газ плиткаси берилганлиги, бу газ плитгани туман Газ таъминоти корхонаси чилангарлари томонидан носозлигини бартараф этиб ишлатиб берилиши айтилганда Аманова Д. Турмуш ўртоғи билан рад қилган, туман ҳокими янгисини олиб беришини важ қилиб газ ходимларини қайтариб юборган.

Аманова Дилафруз Мусурмоновна 10.08.1985 йилда туғулган оилали уч нафар воягаетмаган фарзандлари бор, Турмуш ўртоғи Бозоров Қодирбек Мадираимович 01.01.1972 йилда туғилган, соғлом ишга лаёкатли. Аманова Дилафруз Мусурмоновнанинг оиласига 2021 йилда июн ойидан 2-ёшгача болалар нафаққаси тайинланган, 2021 йил август ойида Ўзбекистон Республикаси мустакиллик байрами муносабати билан ҳомийлар томонидан озиқ-овқат махсулотлари, 2021 йил октябрь ойида хомийлар томонидан озиқ-овқат махсулотилари беғараз ёрдам қилинган. Ушбу оилага 2021 йил 30 декабр кунида Пахтакор тумани Махалла Фонди ва Пахтакор тумани Сув таминоти корхонаси тамонидан озиқ-овқат махсулотлари янги йил байрами совғаси сифатида берилган. Фуқаро Аманова Дилафруз Мусурмоновнанинг Олмазор маҳалла фуқаролар йиғинида ижтимойи ҳимояга мухтож эхтиёжманд хотин-қизлар тоифасига тўғри келувси рўйхатларида турмаслиги маълум бўлди

Турмуш ўртоғи Бозоров Қодирбек Мадираимович Пахтакор туман тиббиёт бирлашмаси Терапия бўлимида 2021 йил 7 декабрдан, 2021 йил 10 декабирга қадар (Surunkali gepotoxolisistit qo’zg’alishi tashxisi bilan) ётиб даволанган. Ҳозирги вақтда меҳнатга лаёқатсизлар рўйхатида турмайди.

Бундан ташқари, мурожаати юзасидан, моддий ёрдам ажратилиши бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 21-октябрдаги 654-сонли қарорига асосан, “Олмазор” МФЙга керакли хужжатларни ҳар ойнинг 15-санасига қадар тақдим этиши мумкинлигини маълум қиламиз.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар