Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » Пахтакор туманида қишлоқ хўжалиги сохасида семинар ташкил этилди

Пахтакор туманида қишлоқ хўжалиги сохасида семинар ташкил этилди

07 февраль 2022 йил
657
0

 Пахтакор туманига Жиззах вилояти ҳокимининг қишлоқ хўжалиги бўйича ўринбосари Ашурматов Ойбек Шодмонқулович ташриф буюриб, семинар ўтказилди. Семинарда туманнинг барча сектор рахбарлари, фермер хўжлиги раислари ва соҳага алоқадор ташкилот вакиллари иштирок этишди. Семинарда қишлоқ хўжалиги соҳасида жумладан пахта, ғалла, боғдорчилик, сабзавотчилик сингари барча соҳаларда томчилатиб суғориш технологияларни кенг жорий қилиш орқали юқори ҳосилдорликка эришиш бўйича тушунча ва тавсиялар берилди. Семинарда фермер хўжлиги раислари ва соҳага алоқадор ташкилот вакилларига Ойбек Шодмонқулович тегишли топшириқлар бериб ўтди. Семинарда қишлоқ хўжалиги соҳасида жумладан пахта, ғалла, боғдорчилик, сабзавотчилик сингари барча соҳаларда томчилатиб суғориш технологияларни кенг жорий қилиш орқали юқори ҳосилдорликка эришиш бўйича тушунча ва тавсиялар берилди.

Бундан таштақи 2022 йил Ғалла ўрим йиғимини нест-нобут қилмасдан сифатли йиғиб олиш борасида ғалла комбойинларини мавсумга тайёрлаш, ҳар бир комбойинга бириктирилган мутахассисларни рағбатлантириш мақсадида ун, ёғ ва озуқ-овқат махсулотлари ҳамда туман ҳокими бошчилигида 2 500 000 (икки миллион беш юз минг) сўмдан пул маблағлари тарқатилди.

Пахтакор тумани ҳокими А.Раҳманович, вилоят ҳокими ўринбосари О.Шодмонқулович ва туман сектор раҳбарлари иштирок этган семинар давомида ғалла комбойинларига керакли эҳтиёт қисмлари учун маблағ ажратиш, сувдан тежамкорлик билан фойдаланиш ва энг муҳими юқори ҳосилдорликка эришиш бўйича тақдимотлар ўтказилди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар