Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » “Қурилиш моллари савдо мажмуаси” фойдаланишга топширилди ва бўш иш ўринлари ярмаркаси шу ерда ўтказилди.

“Қурилиш моллари савдо мажмуаси” фойдаланишга топширилди ва бўш иш ўринлари ярмаркаси шу ерда ўтказилди.

23 февраль 2022 йил
461
0

 Пахтакор туманида тадбиркорлик ва бўш иш ўринлари ярмаркаси ўтказилди. Бунда туман ҳокимининг биринчи ўринбосари, сектор раҳбарлари, мутасадди ташкилотлар ҳамда ишсиз фуқаролар иштирок этди.

Йиғилганларга туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Пахтакор тумани Ғалаба маҳалласида 0.50 гектар майдонда тумандаги ишсиз ёшларга кенг имкониятлар қулайликлар яратиш мақсадида, ҳунармандчилик соҳаларини, қурилиш моллари савдоларини ривожлантириш борасида туман ҳокимлиги ташаббуси билан тадбиркор Очилов Бахтиёр томонидан “Қурилиш моллари савдо мажмуаси” барпо этилгани, бу савдо мажмуасида “Темир”, “Ёшлар”, “Аёллар” дафтарларидаги ҳамда тумандаги ишсиз фуқароларга ишлаб чиқариш, савдо қилишлари учун ҳар бир фуқарога 40 метр квадратдан расталар имтиёзли равишда “Қурилиш моллари савдо мажмуаси” раҳбари Бахтиёр Очилов томонидан ижарасиз ажратилиб берилиши борасида тушунчалар бериб ўтди.

“Қурилиш моллари савдо мажмуаси” ташкил этилган ярмаркада  банклар, тиббиёт муассасалари, савдо тармоқлари, ишлаб чиқарувчи корхоналар ва бошқа иш берувчи субъектлар юздан ортиқ бўш иш ўринлари билан қатнашди. Иштирокчиларга бўш иш ўринлари, меҳнат қонунчилиги, тадбиркорликка йўналтирилган имтиёзли кредитлар тўғрисида маълумот берилди.

Туман бандликка кўмаклашиш маркази томонидан олий ва ўрта махсус ўқув юртлари битирувчилари, вақтинча ишсиз фуқароларни ўзларига мақбул келадиган иш билан таъминлаш, ишга жойлаштириш, касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, малакасини ошириш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича хизматлар кўрсатилди. Шунингдек, тижорат банклари ва солиқ органлари вакиллари томонидан тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагида бўлган ёшларга микрокредитлар олиш ва солиқ имтиёзларидан фойдаланиш масалалари атрофлича тушунтирилди.

Туманда фаолият кўрсатаётган 12 та корхона ва ташкилот ўз бўш иш ўринлари билан иштирок этди. Якунда 8 нафар ёшга янги иш ўринлари учун йўлланмалар тақдим этилди. Шунингдек, 40 нафар кишига меҳнат ҳуқуқлари ва меҳнат масалалари бўйича маслаҳатлар берилган бўлса, 10 нафар йигит ва қизларга тижорат банклари томонидан 14 % микро керидлар олишлари учун шартномалар қилинди.

Ярмаркада Мингчинор маҳалласидан келган ишсиз фуқаро Рустамов Шухрат Халқ банки ходимларига кредит олиш истаги борлигини айтиб мурожаат қилди банк ходимлари томонидан кредит турлари тушунтирилди ва чорва моллари билан шуғулланиши учун ўттиз уч миллион сўм маблағга хужжат топширилди. Банк томонидан кафолат хати берилиб чорва молларини келишилган фирмадан бугун олиб кетиши мумкинлиги тушунтирилди.

Дўстлик маҳалласидан Ёдгоров Баҳтиёр – мен ишсиз эдим маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси тавсияси билан банкдан кредит олиб ўзимнинг шахсий электро мотоциклимга эга бўлдим. Бугунги кунда шу мотоцикл орқасидан кредитни ҳам тўлаяпман рўзғоримни ҳам юритяпман дейди-у. Тадбир якунида тадбиркор томонидан дастурхон ёзилиб халқга ош тортилди туман имомлари томонидан Қуроън тиловатлар қилинди

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар