Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » 8-март “Халқаро хотин-қизлар куни” байрами муносабати билан туман ҳокими Асилбек Рахмонович Ашуровнинг БАЙРАМ ТАБРИГИ

8-март “Халқаро хотин-қизлар куни” байрами муносабати билан туман ҳокими Асилбек Рахмонович Ашуровнинг БАЙРАМ ТАБРИГИ

07 март 2022 йил
524
0

 Ассалому алайкум, азиз аёллар!

Муҳтарама онахонлар, қадрли опа-сингиллар!

 

Аввало, сизларни, сизларнинг тимсолингизда барча онахонларимиз, опа-сингилларимиз, дилбар қизларимизни эзгулик ва гўзаллик байрами  8 март  Халқаро хотин-қизлар куни шодиёнаси билан туман ҳокимлиги, барча фаоллар ва шахсан ўз номимдан самимий табриклайман.

Аёлнинг нафосати ва назокати, вафо ва садоқати, ақл-заковати ва фидойилиги асрлар мобайнида ер юзида ҳаёт давомийлиги ва абадийлигига асос бўлиб келади. Шу боис ҳам дунёдаги энг буюк санъат асарлари, қўшиқ ва қасидалар, меъморий обидалар аёллар шаънига бағишлангандир.

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев таърифлаганидек оналаримиз шарофати билан Ватанимиз тупроғи жаннат боғларидек гўзал ва мутабардир. Оналар дуосидан юртимиз тинч, осмонимиз мусоффо, ишларимизда унум, ҳаётимизда барака бор.

 

Азиз онажонлар ва муҳтарама опа-сингиллар!

 

Ватанимиз тараққиётида, оила ва жамият ҳаётида хотин-қизлар муҳим ўрин ва мавқега эга. Аёлларимиз мамлакатимизнинг иқтисодий – ижтимоий ва сиёсий - ҳаётидаги барча соҳаларда хусусан, давлат бошқаруви ва вакиллик органларида, ишлаб чиқариш, тадбиркорлик, фермерлик, соғлиқни сақлаш, таълим, маърифат, маданият ва бошқа соҳаларда самарали меҳнат қилишмоқда.

Бу дунёда ширин ва аҳил, бахтли ҳаёт учун пойдевор яратиб, инсонни инсон, оилани мустаҳкам оила қиладиган, биз учун муҳаббат, вафо ва садоқат тимсоли бўлиб келаётган Сиз, гўзал ва бетакрор, қадрдон аёлларимиз ҳақида кўплаб таърифлар келтириш мумкин.

Бу борада муҳтарам юртбошимиз Шавкат Мирзиёевнинг "Сиз, ҳурматли аёлларимиз ўзингизнинг оналик меҳрингиз, ҳаётий билим ва тажрибангиз билан фарзандларимизни турли хавф-хатарлардан асрашда, уларни мустаҳкам иродали, маънавий-интеллектуал жиҳатдан етук, жонажон Ватанимизга садоқатли инсонлар этиб тарбиялашда бундан буён ҳам куч-ғайратингизни аямайсиз, деб ишонаман. Айниқса, қиз болаларни ҳаётга тайёрлаш, уларни замонавий билимлар, касб-ҳунарларга ўргатишда биз аввало сизларга суянамиз"  деган сўзлари ҳар жиҳатдан ибратлидир.

 

Қадрли опа-сингиллар!

 

Баҳорнинг илк байрами муносабати билан туманимизнинг дилбар, фидойи ва меҳрибон хотин-қизларига шуни алоҳида таъкидламоқчиманки, Сиз ҳар жабҳада илғор, ташаббускор, ибратлисиз.

Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Фармон билан бир гурух юртдошларимиз давлатимизнинг юксак орден ва медаллари билан тақдирландилар.

Улар орасида Пахтакор туманидаги 13-мактабгача таълим муассасаси тарбиячиси, Кушаева Мавлуда Юсуповна - II даражали «Соғлом авлод учун» ордени билан  тақдирланиши давлатимизнинг аёлларга кўрсатаётган ҳурмат ва эҳтиромининг ёрқин далилидир.

Фурсатдан фойдаланиб, ушбу мукофотга сазовор бўлган тарбиячи опамизни туманимиз фаоллари, кенг жамоатчилик ҳамда ўз номимдан муборакбод этаман.

 

Азиз онажонлар ва муҳтарама опа-сингиллар!

 

Муҳтарам юртбошимиз, жорий йилнинг 1 март куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида, биз ўз фаолиятимизнинг илк кунларидан бошлаб мунис ва мўътабар аёлларимизнинг оғирини енгил қилиш, ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий фаоллигини ошириш масаласини давлат сиёсатининг муҳим йўналиши сифатида белгилаб, бугунги кунда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўйича яна бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилишини таъкидлади:

- эҳтиёжманд ёлғиз аёллар фарзандлари учун давлат боғчалари тўловлари бюджетдан қоплаб берилади;

- 27 минг нафар аёлнинг уй-жой шароитини яхшилаш бўйича аниқ режалар белгилаб олинган;

- 2022 йилда ипотека кредитлари бўйича ажратиладиган субсидияларнинг 40 фоизи хотин-қизларга йўналтирилади;

- уй-жойга муҳтож 14 минг нафар эҳтиёжманд хотин-қизларга ижара тўловлари учун 500 минг сўмгача компенсация берилади;

- 2022 йилда вилоят бўйича 700 та ижтимоий уйлар сотиб олинади ва улар уй-жойга муҳтож ёлғиз аёлларга ижарага берилади.

Янги ўқув йилидан бошлаб олийгоҳ, техникум ва коллежларда ўқиётган қизларга таълим контрактларини тўлаш учун, 7 йил муддатга фоизсиз кредит бериш жорий қилинди.

Йиғилишда, юртбошимиз “Аёл бахтли бўлса, жамият бахтли бўлади”, деган эзгу қараш ҳаётимиз қоидасига айланиши учун барчамиз биргаликда ҳаракат қилишимиз кераклигига алоҳида тўхталиб ўтди.

 

Азиз оналар,

Қадрли опа - сингиллар, дилбар қизларим!

 

Сиз азизларни яна бир бор хотин-қизлар куни шодиёнаси билан муборакбод этаман. Оилангиз, фарзандларингиз, элу-юртимиз бахтига ҳамиша соғ-омон бўлинг.

Барчангизга оилавий хотиржамлик, хонадонингизга тинчлик ва файзу-барокат тилайман.

 

Баҳор байрамингиз муборак бўлсин.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар