Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » Ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизлар – доимий эътиборда

Ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизлар – доимий эътиборда

10 март 2022 йил
426
0

 Пахтакор туманида 3-10 март кунларини қамраб олган «Хотин-қизларни эъзозлаш ҳафталиги» доирасида қатор хайрли ташаббуслар рўёбга чиқарилди.

Хусусан, Туман ҳокимлиги, сектор раҳбарлари, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди туман бўлими томонидан ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган, ногиронлиги бўлган ҳамда меҳнат фахрийларидан иборат бўлган аёллар ҳолидан хабар олиниб, "Аёллар дафтари", Ёшлар дафтар"ларида турган хотин-қизлар, нуроний онахонларга саёҳатлар ташкил этилди. Тошкент вилоятида янгидан бунёд бўлган жойлари Тошкент сити маркази ва Зангиота зиёратгоҳларида бўлишди.

Ушбу тадбирдан кўзланган мақсад биринчи навбатда эътиборга муҳтож аёллар қалбига байрамона қувонч улашиш, улар билан мулоқотда бўлиб, муаммоларини ўрганиш ва самарали ечимини топишдан иборатдир. Бундай тадбирларни Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йилида тизимли ташкил этиш, айниқса, ҳеч бир опа-синглимиз эътибордан четда қолмаслигини таъминлаш, уларнинг ўз орзу-мақсадларини амалга ошириши, кўнгли ўксимаслиги учун имконият даражасида кўмаклашиш юзасидан аниқ вазифалар белгилагандир.

 

 

 

 

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар