Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » 353-сайлов участкаси (Чаманзор МФЙ) номзоди ўзининг 2022-2023 йилларга мўлжалланган дастурини маҳалла аҳлига етказди

353-сайлов участкаси (Чаманзор МФЙ) номзоди ўзининг 2022-2023 йилларга мўлжалланган дастурини маҳалла аҳлига етказди

10 март 2022 йил
278
0

 Жиззах вилояти Пахтакор тумани 17-“Чаманзор” (Чаманзор МФЙ) сайлов округи депутатлигига Ўзбекистон либерал демократик партияси томонидан номзод этиб кўрсатилган туман ҳокими Ашуров Асилбек Рахмонович 2022-2023 йилларда Чаманзор қишлоқ фуқаролар йиғинини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича ўз дастурини маҳалла аҳлига ўқиб эшиттирди.

 Ассалому алайкум ҳурматли маҳалла аҳли,

ҳурматли туман фаоллари    

 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги “2022-2026 йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги 60-сонли Фармони билан барча қишлоқ ва маҳаллаларда иқтисодиётни жадал ривожлантириш ва юқори ўсиш суръатларини таъминлаш белгилаб берилган. 2022-2023 йилларда Чаманзор қишлоқ фуқаролар йиғинини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича манзилли Дастурлар ишлаб чиқилди.

 Ҳурматли Президентимизнинг топшириғига асосан, 2022 йил 1-январдан бошлаб “Маҳаллабай” ишлаш орқали, маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш масалалари бўйича “Ҳоким ёрдамчиси” ҳамда маҳалла “Ёшлар ишлари агентлиги” вакили тизими ташкил этилди ҳамда уларнинг асосий вазифалари белгилаб берилди.

 

“Ҳоким ёрдамчиси” маҳалладаги ижтимоий-иқтисодий ҳолатни “Хонадонбай” ўрганиб, аҳолининг бандлик даражасини, оилаларнинг даромад манбаларини, томорқа ерларидан фойдаланиш ҳолати ҳамда даромадли меҳнатга бўлган интилиши ва эҳтиёжларини таҳлил қилиш боради;

-маҳаллани ижтимоий-иқтисодий ҳолатини яхшилаш, ҳар бир ёшни даромад топиш манбаи ва иш билан таъминлаши учун бор билим тажрибасини сафарбар этиб, бу борада соҳага таалуқли идора ва тармоқ корхоналари билан биргаликда барча зарурий чора-тадбирларни амалга оширади; 

-тадбиркорлик субъектларининг бизнес лойиҳаларини амалга оширишга кўмаклашади бунда, тадбиркорликни ривожлантириш, камбағалликни қисқартириш мақсадида, маҳалланинг ўсиш нуқтаси (драйвери) ва ихтисослашувидан келиб чиқиб, деҳқончилик, чорвачилик, паррандачилик, иссиқхоналар қуриш шунингдек, аҳолига имтиёзли кредит ва субсидиялар ажратилиши бўйича “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқади, шу билан бирга маҳалланинг ўзида туриб, барча масалаларни ҳал қилиш чораларини белгилайди.

 

“Ҳоким ёрдамчиси”нинг юқоридаги тадбирларни амалга ошириш учун 2022 йилда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун 14 гектар ер майдонлари “Аукцион” чиқарилди.

Бундан ташқари, йил давомида 40 тадбиркорлик субъектлари ташкил этилади, 2 млрд. 395 млн.сўм банк кредитлари, 455 млн.сўм субсидия маблағлар ажратилади.

Январ-феврал ойларида оилавий тадбикорликни ривожлантириш  дастури доирасида  13 нафар фуқароларга 396 млн.сўм кредит маблағлари ажратилди, 8 та тадбиркорлик субъектлари ташкил этилди.  

 

Тадбиркорликни ривожлантириш янги иш ўринларини ташкил этиш бўйича, собиқ маданият саройида тадбиркор Ўролов Амрулло томонидан 50 иш ўринли флагон ва ип калавалари учун конус ишлаб чиқариш цехи ташкил этилди.

Самарқанд кўчаси ва Чорвадор қишлоғида фуқаро Самаров Бекзод томонидан 100 ўринли 2 та оилавий болалар боғчаси ташкил этилади, бунинг натижасида 12 та янги иш ўринлари яратилади.

Назир Сафаров кўчасида тадбиркор Сапаров Ойбек томонидан шу йил май ойида 20 ўринли тикувчилик цехи ишга туширилади.    

 

“Ёшлар ишлари агентлиги” вакили маҳаллада ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, спорт турларини ёшлар орасида оммалаштириш, беш муҳим ташаббус лойиҳалари, ёшлар фестиваллари ва бошқа маданий-маънавий тадбирларни амалга оширади. “Ёшлар келажак бунёдкори” шиори остида барча ёшларни етук профессионал тарбиялаш, ёшларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни замонавий касб-ҳунарларини пухта эгаллаш учун муносиб шароитлар яратиш, ёшларни Олий таълимга қамровини ошириш, ишбилармонлик, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка кенг жалб этишни таъминлайди.

Ушбу мақсадларга учун жорий йилда 400 млн.сўм банк кредитлари, 50 млн.сўм субсидиялар ва маданий тадбирларни амалга ошириш учун 80 млн.сўм бюджет ва ҳомийлар маблағлари ажратилади.

 

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг 2021 йил 29-декабрдаги “Хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича Республика комиссиясининг 8-сонли йиғилиш баёни ижросини таъминлаш мақсадида, жорий йилда Чаманзор қишлоғида 3-босқичда 63 нафар ишга мухтож, боқувчисини йўқотган, ижтимоий ёрдамга мухтож 1 ва 2 гуруҳ ногиронлиги бўлган, нотурар жойларда истиқомад қилаётган аёллар “Аёллар дафтари”да рўйхатга олинди.

Чаманзор қишлоғини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш Дастури бўйича 2022-2023 йилларда:

Бобур кўчасига 600 метр, Нодирабегим кўчасига 400 метр, Ал-Мотрудий кўчасига 800 метр, А.Икромов кўчасига  600 метр, Усмон Носир кўчасига 400 метр, Чорвадор қишлоғи 1,4 км, бошқа кўчаларга 1,8 км жами 6,0 км ички йўлларга шағал қопламаси тўшалади.

 

Электр таъминоти соҳасида, жорий йилда қишлоқда 5 та (У. Юсупов, Ал.Мотрудий, Янги-обод, Янги ҳаёт кўчалари ва Чорвадор қишлоғида) электр энергияга эхтиёж юқори бўлганлиги сабабли қўшимча 1 та янги трансформатор ўрнатилади, 2,4 км электр тармоқлари реконструкция қилинади.

 

У.Носир, У. Юсупов, Тинчлик, Н.Сафаров, Бобур кўчалари, Чорвадор қишлоғига 1,5 км ичимлик суви тармоғи тортилади.

 

Чаманзор қишлоғи ҳудудидаги Навбаҳор ва Нодирабегим фермер хўжаликлари ҳудудий уюшмаларида 1 млрд, 200 млн.сўм банк кредити маблағлари ҳисобига 10 та фермер хўжаликлари тасаруфида 20 гектар майдонда узумчилик хўжаликлари ташкил этилади.

Навбаҳор хўжалигидаги “Сардор дон хирмонлари” фермер хўжалигидаги мавжуд 37 гектар ғалла майдонида ёмғирлатиб суғориш технологияси жорий этилди.  

Жорий йилда бошоқли дон экинларидан бўшаган майдонларга фермер хўжаликлари ва аҳоли томонидан 1500 гектар мош экинлари экилиб, 10,0 млрд. сўмлик 1200 тонна тоза мош маҳсулотлари олинади.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар