Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » тумани ҳокими Асилбек Рахмонович Ашуровнинг Наврўз умумхалқ байрамига бағишланган БАЙРАМ ТАБРИГИ

тумани ҳокими Асилбек Рахмонович Ашуровнинг Наврўз умумхалқ байрамига бағишланган БАЙРАМ ТАБРИГИ

17 март 2022 йил
497
0

 Ассалому алайкум, Азиз меҳмонлар, қадрли ҳамюртлар!

Аввало сиз азизларни, сизларнинг тимсолингизда барча халқимизни энг ардоқли ва энг севимли байрам - Наврўз айёми билан чин дилдан қутлайман.

Ҳаммамиз орзиқиб ва соғиниб кутадиган янгиланиш ва яшариш айёми - Наврўзи олам барчамизга муборак бўлсин!

 Ҳурматли байрам иштирокчилари.

Халқимизнинг қадимий тарихи, бой маданияти ва эзгу қадриятларини ўзида яққол мужассам этган, она табиат ва одамлар руҳиятида юз берадиган яшариш, янгиланиш ва юксалишларни асрлар давомида тўла намоён қилиб келаётган Наврўзи олам энг ардоқли миллий байрамларимиздан бири ҳисобланади.

Ушбу қадимий байрамнинг руҳи ва фалсафасида мужассам бўлган борлиқни асраб-авайлаб, доимо у билан уйғун бўлиб яшаш, меҳр-оқибат, хайру саховат, бунёдкорлик, бағрикенглик, дўстлик ва ҳамжиҳатлик сингари юксак ғоялар бугунги кунда янада теран мазмун ва аҳамият касб этиб бораётганини алоҳида таъкидлаш лозим.

Миллати, тили ва динидан қатъи назар, ҳар бир ватандошимиз ўзининг ҳуқуқ ва манфаатлари, қадр-қимматини тобора чуқур англаб бораётган Янги Ўзбекистон шароитида Наврўз том маънода умумхалқ байрамига айланиб, эл-юртимиз томонидан катта шоду хуррамлик билан нишонланмоқда.

Халқимиз асрлар давомида эъзозлаб келаётган, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти тарафидан халқаро байрам сифатида эътироф этилган Наврўзи оламнинг ана шундай беқиёс аҳамиятини ҳисобга олиб ҳамда ушбу айёмни мамлакатимизда олиб борилаётган улкан ўзгариш ва янгиланишлар жараёнига уйғун ва ҳамоҳанг тарзда, 2022 йилги Наврўз умумхалқ байрами “Ассалом, Наврўз - янгиланиш, меҳр - оқибат ва қадр - қиммат айёми!” деган бош ғоя асосида умумхалқ сайиллари шаклида кўтаринки руҳда ўтказилмоқда.

Бугун сизларнинг нурли чеҳрангизни кўриб, халқимиз ҳам худди гўзал баҳор фаслидек куч ва қудратга тўлиб бораётганига яна бир бор амин бўлдим.

Кўклам нафаси юртимиз узра кезаётган мана шундай тароватли кунларга соғ-омон етказгани учун Яратганга чексиз шукроналар айтиш биз учун ҳам қарз, ҳам фарздир.

 

Ҳурматли байрам иштирокчилари.

Наврўз - чинакам халқ байрами, миллий ўзлигимиз кўзгуси, маънавий ва маданий ҳаётимизнинг ажралмас қисмидр.

Минг йиллар олдин ота-боболаримиз бу улуғ айёмни қандай пок ният ва ёруғ умидлар билан кутиб олган бўлсалар, бугун ҳам халқимиз мана шундай баланд кайфият билан Наврўзга пешвоз чиқмоқда.

Шундай шукуҳли ва бетакрор дамларда барчамиз тинч ва осойишта ҳаёт ҳамда хотиржамлик қадрини янада теранроқ ҳис этмоқдамиз.

Бугунги муродбахш ва файзли кунларда миришкор деҳқон ва фермерларимиз улкан ният ва режалар билан қадрдон даласи сари йўл олмоқда.

Фурсатдан фойдаланиб, азму шижоатли бободеҳқонларимизни янги меҳнат мавсуми билан самимий қутлаймиз. Ушбу қутлуғ байрам кунларида жорий йилда ҳам далаларда ҳосилларимиз мўл ва баракали, ризқу насибамиз янада зиёда бўлсин, деб барчамиз дуолар қиламиз.

 

Ҳурматли байрам иштирокчилари.

Наврўзнинг ўлмас руҳи ва боқий фалсафаси биз бугун бунёд этаётган янги Ўзбекистон ғояси билан ғоят уйғун ва ҳамоҳангдир.

Зеро, Наврўзи оламнинг мазмун-моҳиятида инсонни улуғлаш, унинг қадри, иззат-ҳурматини жойига қўйиш каби эзгу фазилатлар мужассамдир.

Юртимизда аҳолининг барча қатламлари, биринчи навбатда, хотин-қизлар ва ёшларнинг муаммоларини ҳал этиш, уларни билим ва касб-ҳунарга ўргатиш, иш ўринлари, даромад манбаи, турар-жойлар билан таъминлашга устувор аҳамият берилмоқда. Айниқса, ижтимоий ёрдам ва кўмакка муҳтож, кўнгли ярим инсонларга чинакам эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш доимий фаолиятимиз мезонига айланмоқда.

Бу борадаги ишларимиз “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да мазмун ва сифат жиҳатидан мутлақо янги босқичга кўтарилади.

 

Ҳурматли байрам иштирокчилари.

 Қадимий ва гўзал байрамимиз-Наврўзи олам билан барчангизни яна бир бор чин дилдан табриклайман.

Шарқона Янги йилимиз ҳар бир хонадонга, жонажон Ўзбекистонимизга тинчлик - хотиржамлик, соғлик - омонлик, бахту саодат ҳамда файзу барака олиб келсин.

Илоҳим, жамики улуғвор мақсадларимиз, яхши ният ва улкан режаларимиз рўёбга чиқсин.

Ватанимиз янада обод, халқимиз ҳаёти ҳамиша фаровон бўлсин.

 

                                                         Наврўз байрамингиз муборак бўлсин!

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар