Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » Маҳалладаги «Аёллар дафтари»да турувчи, ўз тадбиркорлигини йўлга қўйиш истагидаги хотин-қизларимиз ўқув курсларини тугатди.

Маҳалладаги «Аёллар дафтари»да турувчи, ўз тадбиркорлигини йўлга қўйиш истагидаги хотин-қизларимиз ўқув курсларини тугатди.

25 март 2022 йил
493
0

 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг 2021 йил 24-аперльдаги СҚ-286-IV-сон топшириғининг 3-бандида белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида Жиззах вилояти Пахтакор тумани Дўстлик маҳалласидаги «Аёллар дафтари»да турувчи, энг асосийси ўз тадбиркорлигини йўлга қўйиш истагидаги хотин-кизларимиз, «Тадбиркор аёллар» уюшмаси Жиззах вилояти раиси Нозима Тугалова ва махалладаги ҳоким ёрдамчси Озода Отажонованинг ташаббуси билан беш кун давомида «Лойихадан бизнесгача» дастури асосида илк бизнес кўникмалар берилди. Рўйхатда турувчи аёлларимизнинг саккиз нафари ўқув курсларини битириб жорий йилнинг 25 март куни Жиззах вилоят «Тадбиркор аёл» уюшмаси раисининг қўлидан тантанали равишда сертификатлар топширилди. Тақдирлаш маросимига худуддаги тадбиркорлик билан шуғулланаётган, тадбиркорлик бошлаш дебочасида турган аёлларимиз хам таклиф этилди. Тақдимот маросими, расмий йиғилишдан кўра қизикарли, савол-жавобларга бой бўлди. Ўқиш истагидаги махалланинг бошқа хотин қизларида хам қизикиш пайдо бўлганлиги сабабли, бу каби қиска ўқув курсларни нафакат «Дўстлик» маҳалласида, ҳоким ёрдамчиларининг таклифларига кўра бошқа маҳаллаларда ҳам давом эттирилади.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар