Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » Маҳаллалардаги ёшлар етакчилари ўрганилди

Маҳаллалардаги ёшлар етакчилари ўрганилди

29 март 2022 йил
275
0

 Ўзбекистон Республикаси Президентининг2022 йил 19 январдаги “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-92-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Республика комиссиясининг йиғилиш баёни (№05-1-68хдфу, 26.01.2022й) билан чиқадиган ишчи гуруҳ Пахтакор туманида бўлди. Дастлаб ишчи гуруҳ маҳаллаларда бўлди. Маҳалладаги ёшлар етакчилар билан танишиб уларнинг хоналарини, уларга яратиб берилган шарт-шароитлар билан танишиб хонадонбай кириб, ўзини ўзи банд қилган, кредит олиб тадбиркорликни бошлаган ҳамда имконияти чекланган ёшлар билан суҳбатлар олиб боришди.

Белгиланган вазифалар ижросини ўз вақтида таъминлаш ва амалга оширилаётган ва амалга оширилиши зарур бўлган ишлар борасида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги маънавий-марифий ишларни ташкил этиш бошқармаси бошлиғи Иномов Авазбек Саиджонович, Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги дректор ўринбосари Олимов Шерзод Муродуллаевич, Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари Абдуллаев Олимжон Махкамовичлар туман молия бўлими мажлислар залида сектор раҳбарлари, ҳоким ёрдамчилари, Маҳаллалардаги ёшлар етакчилари, мактаб директорларига ўқув семинари ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги дректор ўринбосари Олимов Шерзод Муродуллаевич дастлаб ПҚ-92-сонли қарор мазмун моҳиятини тушунтириб, қарорнинг ҳар бир бандларига алоҳида тўхталиб, тарқатмалар тарқатган ҳолда видео роликлар орқали тушунтириб берди. Ўқув семинари қизғин ҳолда савол жавобларга бой бўлди. Ёшлар етакчилари ўзларини қизиқтирган саволлари муносиб жавоблар олишди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар