Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » Ўзбекистон фермер, дехқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Республика Кенгаши вакиллари иштирокида Пахтакор туманида тарғибод тадбири бўлиб ўтди

Ўзбекистон фермер, дехқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Республика Кенгаши вакиллари иштирокида Пахтакор туманида тарғибод тадбири бўлиб ўтди

30 март 2022 йил
350
0

 Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши ишчи гуруҳи, Пахтакор туманида аҳоли томорқоларидан самарали фойдаланиш, томорқа ер майдонларидан қишлоқ хўжалиги соҳасида олиб борилаётган ишлар билан танишди.

Пахтакор туманида 6036 та деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларида жами 702,2 гектар томорқа ер майдони мавжуд бўлиб, 2022 йил ҳосили Август-сентябрь ойида пиёз ва саримсоқпиёз ҳамда тўқсонбости усулида экиладиган экинлар жами 167,3 гектар бўлиб, Август-сентябрь ойида 32,3 гектар пиёз ва 39,5 гектар саримсоқпиёзи жами 71,8 гектар, ноябр-декабр ойида тўқсонбости усулида экилади жами 95,5 гектар ер майдонга, 28,8 гектар пиёз, 23,9 гектар саримсоқпиёз, 23,9 гектар сабзи, 32,5 гектар кўкатлар, ва 10,3 гектарга карам экинлари экилган.

Тумандаги Боғишамол ҚФЙда 625 та деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларида жами 75,3 гектар ер майдони мавжуд бўлиб, 2022 йил ҳосили учун Август-сентябрь ойида пиёз ва саримсоқпиёз ҳамда тўқсонбости усулида экиладиган экинлар жами 22,6 гектар бўлиб, Август-сентябрь ойида
4,3 гектар пиёз ва 5,4 гектар саримсоқпиёзи жами 12,9 гектар, ноябр-декабр ойида тўқсонбости усулида экилади жами 12,9 гектар ер майдонига шундан, 4,2 гектар пиёз, 0,5 гектар сабзи, 6,8 гектар кўкатлар, ва 1,4 гектарга карам экинлари экилган бўлиб аҳоли ҳонадонларида қўшимча даромад олиб келмоқда.

Ўзбекистон фермер, дехқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши бўлим бошлиғи Мухаммадиев Мехрали, бош мутахассисилар Артиков Баходир, Хақназаров Бегзод, Жиззах вилояти фермер, дехқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши бош ҳисобчиси Мамасолиев Бозорбой, Пахтакор тумани фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши раиси Якубов Ислом ва ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари, маҳалла раислари иштирокида ишчи гуруҳ туман маҳаллардаги хонодонларда бўлишиб, хонадон эгаларига бир йилда икки, уч маротоба ҳосил олиб йилига 45-50 млн даромад қилиш, тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш истагида бўлганларга кредит олиш, бизнес режалар тузишда кўмаклашиш ҳамда “Битта маҳалла битта махсулот” шиори остида ишлаш борасида таклифларини беришди.

Жумладан, Махмуд Кошғарий кўчаси участкада яшовчи Хасанов Жамолиддин хонадони 20 сотихли ер майдонининг 5 сотихда иссиқхона ташкил қилган бўлиб, булғор қалампири экини экиб парваришлаб келмоқда. Иссиқхонада етиштирилган булғор қалампири кўчатларини етиштириб маҳаллага ва бошқа жойларга сотиб қўшимча даромад олишмоқда. Ушбу хонадон яшовчи 4 нафар оила аьзолари меҳнат қилиб келмоқда.

Чўлобод кўчаси участкада яшовчи Жураев Хосилбек 5 сотихли иссиқхонадан, 4 сотихига булғор қалампири экини экган бўлиб, Ушбу хонадонда 3 нафар оила аьзолари меҳнат қилиб келмоқда. Иссиқхонадан ташқари қолган томорқа ер майдонига картошка экини экиш ишлари амалга оширилмоқда.

Чўлобод кўчаси участка уйда яшовчи Нодиров Махмаднодир хонадонига бориб кўрилганда 18 сотихли ер майдонига интенсив усулида боғқилинган бўлиб, боғ орасига 6 сотих ер майдонига картошка экилган. Қолган майдонга помидор, бодринг ва бошқа экинлар экиш учун ер майдони тайёрлаб ер тобга келишини кутишмоқда.

Ишчи гуруҳ маҳаллада хонадонбой кирган ҳолда қўлланма китоб ва тарқатмалар тарқатдилар. Маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари ва фаоллар кўмагида туман бўйлаб қўлланмалар хонадон эгаларига етказиб берилиши келишиб олинди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Пахтакор тумани Кенгаши раиси И.Якубов

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар