Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » 2022 йил 22-январдаги ПҚ-98-сонли қарор ижроси бўйича туманда олиб борилаётган қурилиш, ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишлари тўғрисида МАЪЛУМОТ

2022 йил 22-январдаги ПҚ-98-сонли қарор ижроси бўйича туманда олиб борилаётган қурилиш, ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишлари тўғрисида МАЪЛУМОТ

04 апрель 2022 йил
722
0

 

 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 22-январдаги “2022-2024 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-98-сонли қарори ижроси бўйича. 2022 йилда туманда ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмани ривожлантириш дастури ижроси бўйича туман ҳокимининг 2022 йил 9-февралдаги 55-3-0-Q/22-сонли қарори қабул қилинди.

 

Унга кўра, “Пахтакор туман марказининг меъморий қиёфасини замонавийлаштириш ва ободонлаштириш” объекти, лойиҳа қиймати – 3 978,1 млн. сўм, “Пахтакор туманининг “А.Икромов”, “А.Темур”, “Самарқанд юлдузи” ва “Нодирабегим” ҳудудларидаги лоток тармоқларини реконструкция қилиш” объекти, лойиҳа қиймати – 2 707,5 млн. сўм, “Пахтакор туманининг "Навбаҳор", "Туркистон" ва "А.Икромов" ФХҲУлари ҳудудида ёпиқ-горизонтал дренаж тармоқларини қуриш” объекти, лойиҳа қиймати – 1 492,0 млн. сўм ва “Пахтакор туманининг "Оқбулоқ" ва "Бахмал" ФХҲУлари ҳудудида коллекторларни қуриш ва реконструкция қилиш” объекти, лойиҳа қиймати – 950,0 млн сўм ЖАМИ қиймати 8 285,6 млн. сўм бўлган 5 та объектлар киритилган. Улардан 1 та объект йилдан-йилга ўтувчи ва 4 та объектлар янгидан бошланувчи объектлар ҳисобланади.

 

  1. “Пахтакор туман марказининг меъморий қиёфасини замонавийлаштириш ва ободонлаштириш” объекти бўйича.

Дастур доирасида “Пахтакор туман марказининг меъморий қиёфасини замонавийлаштириш ва ободонлаштириш” объекти киритилган бўлиб, объектнинг тахминий қиймати – 3 978,1 млн. сўм. Бириктирилган лойиҳа ташкилоти "OLIMP MEGA PROJECT" MCHJ томонидан архитектура-режалаштириш топшириғи (АПЗ ёки АРТ) ҳамда лойиҳа-смета ҳужжатлари тўлиқ ишлаб чиқилиб, тегишли хулосаларни олиш учун экспертизага топширилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15-мартдаги 40-сонли баёни 9-иловасининг изоҳ қисмида “объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқишда йўл қопламаларини ва таъмирлаш ишлари инобатга олинмасин”-деб кўрсатилганлиги сабабли бирламчи киритилган “Сувонобод” МФЙ ҳудудидаги Ёшлар, Ш.Рашидов ва Обихаёт кўчалари, “Дўстлик” МФЙ ҳудудидаги Сўғдиёна кўчаси, “Самарқанд” МФЙ ҳудудидаги Навоий, Улуғбек ва Самарқанд кўчалари ҳамда “Ғалаба” МФЙ ҳудудидаги Беруний кўчаси меъморий қиёфасини замонавийлаштириш ва ободонлаштириш таклифига қўшимча равишда “Самарқанд” МФЙ ҳудудидаги Булоқбоши кўчасини киритиш бўйича таклиф берилди.

 

  1. “Пахтакор туманининг “А.Икромов”, “А.Темур”, “Самарқанд юлдузи” ва “Нодирабегим” ҳудудларидаги лоток тармоқларини реконструкция қилиш” объекти бўйича.

Дастур доирасида “Пахтакор туманининг “А.Икромов”, “А.Темур”, “Самарқанд юлдузи” ва “Нодирабегим” ҳудудларидаги лоток тармоқларини реконструкция қилиш” объекти киритилган бўлиб, объектнинг тахминий қиймати қиймати – 2 707,5 млн. сўм. Бириктирилган лойиҳа ташкилоти "Ўзсувлойиҳа" АЖ томонидан архитектура-режалаштириш топшириғи (АПЗ ёки АРТ) ҳамда лойиҳа-смета ҳужжатлари тўлиқ ишлаб чиқилиб, тегишли хулосалар олинган (йилдан-йилга ўтувчи бўлганлиги сабабли яхлит ҳужжатлар биринчи йилда тайёрланган). Тендер ғолиби бўлган "MIRZACHO`LMAXSUSSUVPUDRAT" МЧЖ билан шартнома тузилган, молиялаштириш очилган ва 1 150,0 млн. сўм молиялаштирилган.

Бугунги кунда объектда “Нодирабегим”, “А.Икромов” ва “Самарқанд” ФХҲУ ҳудудида лоток тармоқларини қурилиш ишлари олиб борилмоқда. Объектда 25 нафар ишчилар томонидан 2,1 км. лотоқ тармоқлари қурииш ишлари амалга оширилди ва 1 150,0 млн.сўм.лик қурилиш-пудрат ишлари бажарилди. Қурилиш ишлари давом эттирилмоқда.

 

  1. “Пахтакор туманининг “А.Икромов”, “А.Темур”, “Самарқанд юлдузи” ва “Нодирабегим” ҳудудларидаги лоток тармоқларини реконструкция қилиш” объекти бўйича.

Дастур доирасида “Пахтакор туманининг “А.Икромов”, “А.Темур”, “Самарқанд юлдузи” ва “Нодирабегим” ҳудудларидаги лоток тармоқларини реконструкция қилиш” объекти киритилган бўлиб, объектнинг тахминий қиймати қиймати – 1 600,0 млн. сўм. Бириктирилган лойиҳа ташкилоти "Лойиха мухандиси" КТИЧК томонидан барча ҳужжатлар ишлаб чиқилган, экспертиза хулосалари олинган ва тендерга берилган. Тез кунларда тендер савдолари бўлиб ўтиши кутилмоқда.

 

  1. “Пахтакор туманининг "Навбаҳор", "Туркистон" ва "А.Икромов" ФХҲУлари ҳудудида ёпиқ-горизонтал дренаж тармоқларини қуриш” объекти бўйича.

Дастур доирасида “Пахтакор туманининг "Навбаҳор", "Туркистон" ва "А.Икромов" ФХҲУлари ҳудудида ёпиқ-горизонтал дренаж тармоқларини қуриш” объекти киритилган бўлиб, объектнинг тахминий қиймати қиймати – 1 492,0 млн. сўм.га 8,7 км. ёпиқ-горизонтал дренаж тармоқларини қуриш режалаштирилган. Бириктирилган лойиҳа ташкилоти "Лойиха мухандиси" КТИЧК томонидан барча ҳужжатлар ишлаб чиқилган, экспертиза хулосалари олинган ва тендерга берилган. Тез кунларда тендер савдолари бўлиб ўтиши кутилмоқда.

 

  1. “Пахтакор туманининг "Оқбулоқ" ва "Бахмал" ФХҲУлари ҳудудида коллекторларни қуриш ва реконструкция қилиш” объекти бўйича.

Дастур доирасида “Пахтакор туманининг "Оқбулоқ" ва "Бахмал" ФХҲУлари ҳудудида коллекторларни қуриш ва реконструкция қилиш” объекти киритилган бўлиб, объектнинг тахминий қиймати қиймати – 950,0 млн. сўм.га 7,5 км. коллекторларни реконструкция қилиш режалаштирилган. Бириктирилган лойиҳа ташкилоти "Жиззахгидромелиолойиҳа" МЧЖ томонидан барча ҳужжатлар ишлаб чиқилган, экспертиза хулосалари олинган ва тендер савдолари бўлиб ўтган. Бугунги кунда тердер ғолиби билан шартнома тузиш ишлари олиб борилмоқда.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар