Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » Футбол ва мини-футбол бўйича ДХХ Раиси кубоги ўтказилмоқда

Футбол ва мини-футбол бўйича ДХХ Раиси кубоги ўтказилмоқда

18 апрель 2022 йил
428
0

 Ёшлар қудратли давлатимизнинг эртанги куни, янги Ўзбекистонимизнинг пойдевори саналади. Зеро, уларнинг соғлом ва комил инсон бўлиб вояга етишлари мамлакат истиқболини белгилаб беради.

Шу маънода, бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев ташаббуси билан илгари сурилаётган ёшларга оид давлат сиёсатини ҳаётга жорий этишда Давлат хавфсизлик хизмати ҳам ўзининг сезиларли ҳиссасини қўшиб келмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг апрель ойидан бошлаб, юртимизнинг ҳар бир гўшасида футбол ва мини-футбол бўйича ДХХ бошлиқлари кубоги ўтказилмоқда.

Пахтакор туманида ҳам 18-30 ёш оралиғидаги ёшлардан иборат жамоалар муносиб иштирок этишмоқда.

Жумладан, бугун Тошкент маҳалласи ва Буюк ипак йўли маҳалласи ёшлари ўртасида кечган футбол бўйича қизғин беллашувда дўстлик ғалаба қозонди.

Худди шу маҳаллари ёшлари ўртасида кечган мини футбол мусобоқасида Тошкент маҳалласи ёшлари 1-4 Тошкент маҳалласи ёшларига ғалабани бой беришди.

Шунингдек, “Энг яхши ўйинчи”, “Энг яхши тўп урар”, “Энг яхши дарвозабон” ва “Энг яхши мураббий” номинациялари бўйича ғолиблар ҳам аниқланиб борил моқда.

Ушбу мусобақалар ёшларимизнинг ўз иқтидорларини намойиш этишлари учун яна бир имконият саналади.

Таъкидлаш лозимки, ДХХ Раиси кубогини ўтказишдан кўзланган мақсад ёшлар орасида спортни оммалаштириш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, шунингдек, уларни ватанга садоқат руҳида тарбиялашдан иборатдир.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар