Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » Пахтакор туманида Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловининг 17 май куни ўтказиладиган маҳаллалари

Пахтакор туманида Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловининг 17 май куни ўтказиладиган маҳаллалари

12 май 2022 йил
426
0

 

 Жорий йилнинг 17 май куни қуйидаги:

           

- “Дўстлик” маҳалла фуқаролар йиғинида соат 10-00 да 2-умумтаълим мактаби биносида.

    

- “Олмазор” маҳалла фуқаролар йиғинида соат 14-00 да 8-умумтаълим мактаби биносида.

 

- “Нурли Пангат” маҳалла фуқаролар йиғинида соат 16-00 да 14-умумтаълим мактаби биносида “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови” ўтказилади.

 

Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзодлар

“Дўстлик” маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзод АДИЛОВ ИФТИХОР КАРИМОВИЧнинг таржимаи ҳоли

Адилов Ифтихор Каримович 1969 йилда туғилган, миллати ўзбек, маълумоти олий, мутахассислиги бошланғич синф ўқитувчиси. 1989 йилда Пахтакор тумани “Навбахор” сув истеъмолчилари уюшмаси ишчиси сифатида меҳнат фаолиятини бошлаган.

1995-1997 йилларда Пахтакор туманидаги 7-умумтаълим мактаби ўқитувчиси, 1997-2013 йилларда Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси хуқуқбузарликларни олдини олиш гуруҳи катта инспектори, 2013-2019 йилларда Пахтакор тумани “Дўстлик” маҳалла фуқаролар йиғини раиси, 2019-2020 йиллар Пахтакор тумани 18-сонли умумтаълим мактаби ўқитувчиси лавозимида ишлаган.

2020 йилдан шу кунга қадар Пахтакор тумани “Дўстлик” маҳалла фуқаролар йиғини раиси лавозимида фаолият кўрсатиб келмоқда.

И.Адилов ушбу маҳалла фуқаролар йиғинида 33 йилдан буён доимий яшайди. Оилали, 3 нафар фарзанди бор. 

ҚУРБОНОВА ХУРСАН АШИРОВНАнинг таржимаи ҳоли

Қурбонова Хурсан Ашировна 1963 йилда туғилган, миллати – ўзбек, маълумоти – олий, мутахассислиги ўзбек тили ва адабиёти ўқитувчиси. 1980-йилда Фориш туманидаги 15- умумий ўрта таълим мактабининг бош пионер вожатийси вазифасида фаолиятини бошлаб, 35 йилдан ортиқ турли ҳил таълим соҳаларида фаолият юритиб келмоқда, 2020 йилдан Пахтакор туман мактабгача таълим бўлими кадрлар бўйича мутахассиси лавозимида фаолият юритиб келмоқда.

Х.Қурбонова маҳалла фуқаролар йиғинида 15 йилдан буён доимий яшайди. Оилали, 4 нафар фарзанди бор.

 

“Олмазор” маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзод Ўроқбоев Бахром Иброхимовичнинг таржимаи ҳоли

Ўроқбоев Бахром Иброхимович 1985 йилда туғилган, миллати ўзбек, маълумоти олий, мутахассислиги меҳнат таълими ўқитувчиси. 2009 йилда Пахтакор тумани “Олмазор” қишлоқ фуқаролар йиғини масъул котиби сифатида меҳнат фаолиятини бошлаган.

2016-2017 йилларда Пахтакор тумани “Олмазор” қишлоқ фуқаролар йиғини раиси, 2017-2020  йилларда Пахтакор тумани “Олмазор” қишлоқ фуқаролар йиғини масъул котиби лавозимида ишлаган.

2020 йилдан шу кунга қадар Пахтакор туманида ҳусусий тардбиркорлик  фаолияти билан шуғулланиб келмоқда.

Б.Ўроқбоев ушбу маҳалла фуқаролар йиғинида 37 йилдан буён доимий яшайди. Оилали, 3 нафар фарзанди бор.

ТЎРАҚУЛОВ ЗОКИР МУХАММАДОВИЧнинг таржимаи ҳоли

Тўрақулов Зокир Мухаммадович 1982 йилда туғилган, миллати – ўзбек, маълумоти – олий, мутахассислиги учиш аппаратлари ва двигителларини ишлатиш. 2006-йилда Қарши тумани Хонабод қўрғони 10329-ҳарбий қисм ходими вазифасида фаолиятини бошлаган, 2010-2016 йилларда Қибрай тумани Тузел қўрғони 23229-ҳарбий қисм ходими, 2016-2022 йилларда Қорақолпоғистон Республикаси Хўжайли тумани мудофаа ишлари бўлими ходими лавозимида фаолият юритган.

З.Тўрақулов Пахтакор тумани “Олмазор” маҳалла фуқаролар йиғинида 40 йилдан буён доимий яшайди. Оилали, 3 нафар фарзанди бор.

ҚАРШИЕВ ЗОИР АБДУХАМИДОВИЧнинг таржимаи ҳоли

Қаршиев Зоир Абдухамидович 1982 йилда туғилган, миллати ўзбек, маълумоти олий, мутахассислиги жисмоний тарбия ва жисмоний маданият ўқитувчиси.

2004 йилда Пахтакор тумани 8-сонли умумтаълим мактаби жисмоний тарбия фани ўқитувчиси вазифасида меҳнат фаолиятини бошлаган. 2007-2008 йилларда Пахтакор тумани халқ таълими бўлими кадрлар бўлими бошлиғи, 2008-2009 йилларда Пахтакор тумани хокимлиги ижтимоий-иқтисодий масалалар бўйича бош мутахассиси, 2009-2011 йилларда Пахтакор тумани 8-сонли умумтаълим мактаби директори, 2011-2022 йилларда Пахтакор тумани 8-сонли умумтаълим мактаби жисмоний тарбия фани ўқитувчиси, 2020-2021 йилларда Пахтакор тумани туризм ва спорт бўлими бошлиғи, 2021 йилдан буён Пахтакор тумани болалар-ўсмирлар спорт мактаби йўриқчи-услубчиси вазифасида ишлаб келмоқда.

З.Қаршиев ушбу маҳалла фуқаролар йиғинида 40 йилдан буён доимий яшайди. Оилали, 2 нафар фарзанди бор.

 

 “Нурли Пангат” маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзод ТЎХТАШЕВ САДИР БОЙТЕМИРОВИЧнинг таржимаи ҳоли

Тўхташев Садир Бойтемирович 1978 йилда туғилган, миллати ўзбек, маълумоти олий, мутахассислиги ўқитувчи. 2006 йилда Пахтакор тумани 14-сонли умумтаълим мактаби директори сифатида меҳнат фаолиятини бошлаган.

2006-2018 йилларда 14-сонли умумтаълим мактаби директори, 2018-2021 йилларда Пахтакор тумани 14-сонли умумтаълим мактаби ўқитувчиси, 2021-2022 йилларда Пахтакор тумани спорт ва туризмни ривожлантириш бўлими бошлиғи лавозимда фаолият кўрсатган.

2022 йилдан Пахтакор тумани спортни ривожлантириш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият кўрсатиб келмоқда.

С.Тўхташев ушбу маҳалла фуқаролар йиғинида 25 йилдан буён доимий яшайди. Оилали, 4 нафар фарзанди бор.

ХУЖАМКУЛОВ ТУРСУНАЛИ АМАНДУЛЛАЕВИЧнинг таржимаи ҳоли

Хужамкулов Турсунали Амандуллаевич 1977 йилда туғилган, миллати – ўзбек, маълумоти – олий, мутахассислиги бухгалтерия хисоби назорат ва хўжалик фаолиятини тахлили. 1993-1994 йилларда А.Темур жамоа хўжалиги ишчиси, 1999-2002 йилларда Пахтакор тумани Бўстон жамоа хўжалиги хисобчиси, бош хисобчиси, 2002-2017 йилларда Пахтакор тумани “Гулба-шакар” фермер хўжалиги раиси, “Қўшробод сайқали” фермер хўжалиги иш бошқарувчиси, 2017-2017 йилларда Жиззах “Агрокимёхимоя” худудий аксонерлик Пахтакор тумани филали хисобчиси, Дўстлик пахта тозалаш корхонаси меҳнатга хақ тўлаш бўлими бошлиғи, 2018-2020 йиларда Жиззах “Агоркимёхимоя” худудий аксионерлик жамияти Пахтакор туман филали бош иқтисодчиси лавозимида фаолият юритган, хозирги кунда оилавий тадбиркорлик фаолият билаш шуғилланиб келмоқда.

Т.Хужамкулов Пахтакор тумани “Мингчинор” маҳалла фуқаролар йиғинида 46 йилдан буён доимий яшайди. Оилали, 4 нафар фарзанди бор.

ДЎСҚУЛОВА ДИЛБАР АБДУРАЗАКОВНАнинг таржимаи ҳоли

Дўсқулова Дилбар Абдуразаковна 1967 йилда туғилган, миллати – ўзбек, маълумоти – олий, мутахассислиги ўқитувчи. 1987 йилдан Пахтакор тумани 14-сонли умумтаълим мактаби ўқитувчиси, 2004-2007 йилларда Пахтакор тумани 14-сонли умумтаълим мактаби директори, 2007-2021 йилларда Пахтакор тумани 14-сонли умумтаълим мактаби ўқитувчиси, 2021-2022 йилларда Нурли Пангат маҳалла фуқаролар йиғини раисининг оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатиб келган.

 2022 йилдан Пахтакор тумани “Нурли Пангат” маҳалла фуқаролар йиғини хотин-қизлар фаоли лавозимида фаолият кўрсатиб келмоқда.

Д.Дўсқулова Пахтакор тумани “Мингчинор” маҳалла фуқаролар йиғинида 35 йилдан буён доимий яшайди. Оилали, 2 нафар фарзанди бор.

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар