Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » “Буюк ипак йўли” маҳалласида Халқ қабулхонаси ва сектор раҳбарлари иштирокида сайёр қабул ташкил этилди

“Буюк ипак йўли” маҳалласида Халқ қабулхонаси ва сектор раҳбарлари иштирокида сайёр қабул ташкил этилди

11 май 2022 йил
435
0

 

 

Пахтакор тумани “Буюк ипак йўли” маҳалласида 8470 нафардан ортиқ фуқаролар истиқомат қилади. Шулардан 4965 нафари бугунги кунда сайлов ёшида

 

Туман ҳокимлиги, ташкилот, корхона, муассаса ва идоралар раҳбарлари иштирокида “Буюк ипак йўли” ҚФЙда туманда истиқомат қилувчи жисмоний ва юридик шахсларнинг сайёр қабулида кўтарилган мурожаатларнинг кўриб чиқилишига бағишланган йиғилиш

Б А Ё Н И № 17

  

Йиғилиш раиси:

 

Қатнашди:

А.Ашуров - туман ҳокими

 

А.Худойдердиев - Халқ қабулхонаси мудири

Э.Ахмедов - туман ички ишлар бўлими бошлиғи

Д.Ҳакимов - Ёшлар ишлари агентлиги раҳбари

З.Тангиров - Ҳоким ёрдамчиси

 

Таклиф этилганлар:

Туман ҳокимининг ўринбосарлари, ҳоким ёрдамчиси,                  Ёшлар ишлари агентилиги вакили, тегишли ташкилот, корхона ва муассаса раҳбарлари 85 нафар фуқаролар

 

                                                                     

КУН ТАРТИБИ:

 

Туманда ўтказилган сайёр қабулда кўрилган мурожаатларнинг сифатли ўрганиб чиқилишини ташкил этиш ҳамда ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир ишларни жадаллаштириш ҳақида

(А.Ашуров, А.Худойбердиев, Э.Ахмедов, А.Маматқулов, Д.Шоназарова, Т.Ботиров, Д.Ҳакимов, З.Тангиров, Х.Пўлатов, Ф.Кубаев, Р.Завқиев)

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 январдаги “Аҳоли муаммолари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5633-сонли Фармони, 2021 йил 23 июл кунги “Аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини янгича ташкил этиш чора-тадбирлари”га бағишланган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти Админстрациясининг 2022 йил 16 февралдаги 07-1-352-сонли хати ижросини таъминлаш, ҳар бир сектор раҳбари ўз ҳудудида “Маҳаллабай” қабулларни ташкил этиш бунда, аҳолини мурожаат қилишга энг кўп мажбур қилаётган тизимли муаммолар ва уларни келтириб чиқарувчи сабабларини маҳалланинг ўзида бартараф этиш барча даражадаги давлат  органлари ва ташкилотларнинг асосий вазифалари этиб белгиланганлиги, ҳудудларда аҳоли турмуш тарзини яхшилаш, ичимлик суви, электр энергия, табиий газ таъминоти, суюлтирилган газ балонлардан фойдаланиш тартиби, ички йўлларни таъмирлаш, уй-жой коммунал хизмати, ҳудудларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, аҳоли томорқа майдонларидан унумли фойдаланишни ташкил этиш, уйма-уй юриш орқали “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”ни шакллантириш ҳамда фуқароларни мавжуд муаммоларни ўрганиш ҳамда белгиланган тартибда ижобий ҳал этиш чораларини белгилаш, аҳоли, айниқса аёллар ва ёшлар бандлиги таъминлаш бўйича иштирокчиларнинг умумий саволларига жавоб ва тушунтиришлар бериб ўтилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 14 сентябрдаги “Ёшлар оид Давлат сиёсати тўғрисида”ги ЎРҚ-406-сонли Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 19 январдаги “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш  чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-92-сонли қарори ижросини таъминлаш, маҳаллада ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, миллий халқ ўйинлари ва спорт турларини ёшлар орасида оммалаштириш, беш муҳим ташаббус лойиҳалари, ёшлар фестиваллари ва бошқа маданий-маънавий тадбирларни амалга ошириш, “Ёшлар келажак бунёдкори” шиори остида барча ёшларни етук профессионал тарбиялаш, ёшларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, Миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат рухида тарбиялаш, уларни замонавий касб-ҳунарларини пухта эгаллаш учун муносиб шароитлар яратиш, ишбилармонлик, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка кенг жалб этиш, бандлигини таъминлашга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш бўйича фикр мулоҳазалар эшитилди.

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари, билдирилган фикр ва мулоҳазаларни инобатга олиб, сайёр йиғилиш

 

Қ А Р О Р  Қ И Л А Д И:

 

  1. 1. Туман ҳокимининг ўринбосарлари, ташкилот, корхона, муассаса ва идоралар раҳбарлари зиммасига, мурожаатлар билан ишлаш, жисмоний ва юридик шахслар томонидан келиб тушган муаммоларни ўз вақтида ўрганиб ижобий ҳал этиш асосий вазифа этиб белгилаб ижросини таъминласин.
  2. Буюк ипак йўли ҚФЙ, Муқумий кўчаси 189-8 уйда яшовчи Олкина Умида тиббиётда фойдаланиладиган ускуналарни сотиб олиш учун имтиёзли кредит маблағи ажратишда амалий ёрдам сўраб қилган мурожаатини "Маҳаллабай" ишлаш ва тадбиркорликни қўллаб-қуватлаш маркази А.Олтиев, ҳоким ёрдамчиси З.Тангиров, Агро банк З.Жумабоев, тегишли ташкилотлар томонидан ўрганиб, белгиланган тартибда ўрганиб чиқиб, ижросини таъминласин.
  3. Буюк ипак йўли ҚФЙ, Муқумий кўчаси 198-4 уйда яшовчи Турсунова Мухаббат “Аёллар дафтари” орқали бир марталик моддий ёрдам маблағи сўраб қилган мурожаатини, туман ҳокимининг ўринбосари Д.Шоназарова, ҚФЙ раиси, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, доимий комиссия аъзолари жойида ўрганиб, белгиланган тартибда ҳал этиш чораларини кўрсин.
  4. Буюк ипак йўли ҚФЙ, Ободжой кўчаси 41-1 уйда яшовчи Бобояров Хуррам 1983 йилда туғилган қизи Бобоярова Навбаҳорни уй-жой билан таъминлашда амалий ёрдам сўраб қилган мурожаатини туман ҳокими А.Ашуров, туман ҳокимининг ўринбосари Д.Шоназарова томонидан Ўз.Рес. В.М 12.04.2018 йилдаги 285-сонли, Ўз.Рес. В.М 25.03.2020 йил “Уй-жой сотиб олиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисидаги Низомини тасдиқлаш ҳақида”ги 182-сонли қарорлари ижросини таъминлаш юзасидан ипотека кредитлари орқали уй-жой учун субсидия олиш бўйича, туман Давлат хизматлари маркази ёки ягона интерактив давлат хизматлари портали (mу.gov.uz) орқали мурожаат қилиши ҳуқуқий асослантирилиб тушунтирилди
  5. Буюк ипак йўли ҚФЙ, Боғдон кўчаси 3-1 уйда яшовчи Нишонов Қудратни якка тартибда уй-жой қуриш учун фуқаро ўзига қарашли ер участкасига аниқлик киритиб беришда амалий ёрдам сўраб қилган мурожаати туман ҳокимининг ўринбосари А.Маматқулов, кадастр бўлими жойида ўрганиб, белгиланган тартибда ҳал этиш чораларини кўрсин.
  6. Буюк ипак йўли ҚФЙ, Б.Саматов кўчаси 3-1 уйда яшовчи Эшбекова Мухаёни газ балон ўз вақтида таъминлашда амалий ёрдам сўраб қилган мурожаати туман ҳокимининг ўринбосари А.Маматқулов, "Пахтакортумангаз" корхонаси Ш.Акрамов жойида ўрганиб, график ишлаб чиқиб, газ балонни ўз вақтида аҳолига етказилишини таъминласин.
  7. Буюк ипак йўли ҚФЙ, Гулзор кўчаси 6-1 уйда яшовчи Габбазова Мухаё қаровсиз дайди итларни овлаш тўғрисидаги мурожаати туман ободонлаштириш бошқармаси Р.Завқиев, тегишли соҳа мутахассислари томонидан назоратга олиб, белгиланган тартибда чоралари кўрсин.
  8. 8. Буюк ипак йўли ҚФЙ, Гулзор кўчаси 2-2 уйда яшовчи Қосимова Жамилани ичимлик суви муаммоси юзасидаги мурожаати туман ҳокими ўринбосари А.Маматқулов, Сувоқова корхонаси Ф.Кубаев тегишли соҳа мутахассислари томонидан назоратга олиниб, мурожаатни ўрганиб чиқиб, 1 ҳафта муддатда ҳал этиш чораларини белгиласин.
  9. 9. Буюк ипак йўли ҚФЙ, Фидокорлар кўчаси 2-2 уйда яшовчи Алмаматов Олимжонни ичимлик суви муаммоси юзасидаги мурожаати туман ҳокими ўринбосари А.Маматқулов, Сувоқова корхонаси Ф.Кубаев тегишли соҳа мутахассислари томонидан назоратга олиниб, мурожаатни ўрганиб, ижобий ҳал этиш чораларини белгиласин.
  10. 10. Буюк ипак йўли ҚФЙ, Зомин кўчаси 79-10 уйда яшовчи Анорқулов Сопарни янги электр трансформатори ўрнатиш тўғрисидаги мурожаати туман ҳокими ўринбосари А.Маматқулов, Электр тармоқлари корхонаси Х.Пўлатов тегишли соҳа мутахассислари томонидан назоратга олиниб, мурожаатни ўрганиб, ижобий ҳал этиш чораларини белгиласин.

Табиий газ билан таъминлашда амалий ёрдам сўраб қилган мурожаати туман ҳокими А.Ашуров, туман ҳокимининг ўринбосари  А.Маматқулов томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 18 мардаги 26-сонли, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари иштирокида 2021 йил 30 августда Зомин туманида ўтказилган 19-сонли сайёр қабул йиғилиш баёни ижроси бўйича ҳуқуқий асослантирилиб тушунтирилди.     

  1. Буюк ипак йўли ҚФЙ, Ободжой кўчаси 34-4 уйда яшовчи Исмоилова Ўғилой оилавий шароитини баён қилиб, таълим контракт тўловини қоплаш учун "Ёшлар дафтари"га киритишни сўраб қилган мурожаатини Ёшлар ишлари агентлиги Д.Ҳакимов, маҳалла вакили У.Абдуназаров, 1-сектор котиби А.Сангиров, тегишли ташкилотлар томонидан ўрганиб, белгиланган тартибда ўрганиб чиқиб, ижросини таъминласин.
  2. Буюк ипак йўли ҚФЙ, Ободжой кўчаси 41-4 уйда яшовчи Қўшбоқов Ёдгар оилавий шароитини баён қилиб, ҳайдовчилик тайёрлов ўқув курси харажатларини қоплаш учун "Ёшлар дафтари"га киритишни сўраб қилган мурожаатини Ёшлар ишлари агентлиги Д.Ҳакимов, маҳалла вакили У.Абдуназаров, 1-сектор котиби А.Сангиров, тегишли ташкилотлар томонидан ўрганиб, белгиланган тартибда ўрганиб чиқиб, ижросини таъминласин.
  3. Буюк ипак йўли ҚФЙ, Ободжой кўчаси 41-4 уйда яшовчи Бўрибоев Абдулла оилавий шароитини баён қилиб, ҳайдовчилик тайёрлов ўқув курси харажатларини қоплаш учун "Ёшлар дафтари"га киритишни сўраб қилган мурожаатини Ёшлар ишлари агентлиги Д.Ҳакимов, маҳалла вакили У.Абдуназаров, 1-сектор котиби А.Сангиров, тегишли ташкилотлар томонидан ўрганиб, белгиланган тартибда ўрганиб чиқиб, ижросини таъминласин.
  4. Буюк ипак йўли ҚФЙ, Зомин кўчаси 47-1 уйда яшовчи Қўзиев Исоқ 2002 йил туғилган фарзанди Усанова Севинчни соғлиғини тиклаш учун бир марталик моддий ёрдам маблағи ажратишни сўраб қилган мурожаатини Ёшлар ишлари агентлиги Д.Ҳакимов, маҳалла вакили У.Абдуназаров, 1-сектор котиби А.Сангиров, тегишли ташкилотлар томонидан ўрганиб, белгиланган тартибда ўрганиб чиқиб, ижросини таъминласин.
  5. "E-AUKSION" электрон савдо платформаси орқали қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш мақсадида, Буюк ипак йўли ҚФЙ, Пулкан шоир кўчасида яшовчи Эшпўлатов Алишерни "E-AUKSION" электрон савдо платформаси орқали қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш мақсадида ер майдони олишда амалий ёрдам сўраб қилган мурожаати, туман ҳокими А.Ашуров томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 24 ноябрдаги "Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш тартибига доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида"ги 709-сонли қарорининг 1-иловаси 1-2-3-4-5-6 боблари ижроси бўйича ҳуқуқий асослантирилиб тушунтириш берилди.
  6. Йиғилиш баёнининг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосарлари Ш.Шодмонов, Р.Маматқулов, Ф.Қўлдошев, А.Саломов, Д.Шоназарова зиммаларига юклатилсин.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

  

1-сектор котиби:                                                 А.Сангиров

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар