Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » Пахтакор тумани Ғалаба МФЙ ҳудудида жойлашган “Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонаси

Пахтакор тумани Ғалаба МФЙ ҳудудида жойлашган “Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонаси

31 май 2022 йил
361
0

 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 25 декабрдаги “Ёшлар билан учрашувида ёшларнинг тадбиркорлик, ташаббускорликларини қўллаб қуватлаш мақсадида ҳар бир ҳудудда “Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари ташкил этиш” вазифаси белгиланган.

Шу муносабат билан Пахтакор тумани ҳокимининг  2021 йил 1 январдаги 43-сонли қарорига асосан Ғалаба МФЙ худудидан “Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари ташкил этиш” учун 1,5 га ер майдони ажратилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 апрелдаги ПҚ-5088-сонли қарорига ҳамда Жиззах вилоят ҳокимининг 2021 йил 24 апрелдаги 181-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Пахтакор тумани ҳокимининг 2021 йил 26 апрелдаги 205-сонли қарори тасдиқланди.

   Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил  8 июндаги ПФ-6243-сонли фармонига асосан “Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонаси” дан ер майдонлари ажратиш учун онлайн аукцион савдосига чиқариш белгиланган.

Шунга кўра ажратилган ер майдонлари 13 та лотга бўлиниб  онлайн электрон аукцион савдоларига чиқарилди.

Лот рақами 1) 1974071; 2) 1974072; 3) 1974100; 4) 1974086; лотлар 2022 йил 27 июн куни ўйин бўлиб ўтади.

Бошланғич нархи 11 млн сўдан бошланади барча 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшларни ауксион савдолари орқали ер майдонларини ютишга чақириб қоламиз. 

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар