Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » Пахтакор туманидаги оғир худудга тушган Дилором, Ғалаба маҳаллаларида олиб борилаётган ишлар юзасидан очиқ мулоқат

Пахтакор туманидаги оғир худудга тушган Дилором, Ғалаба маҳаллаларида олиб борилаётган ишлар юзасидан очиқ мулоқат

16 май 2022 йил
190
0

  Пахтакор туманида 2022 йил “Оғир ҳудуд” давлат дастурига тушган худудлар инфратузулмаси бўйича Оммавий ахборот воситалари, Пахтакор ҳаёти газетаси ва блогерлар иштирокида очиқ мулоқат бўлиб ўтди.

Пахтакор туманида 77 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. Туманда 15 та маҳалла мавжуд бўлиб, улар 4 та секторга бўлинган.

 

Пахтакор туманида тақсимланган маблағлар доирасида маҳаллаларда қурилиш (таъмирлаш) ҳамда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари, кўп квартирали уйлар олдига болалар майдончалари ва ўриндиқларни ўрнатиш ҳамда таъмирлаш ишлари бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда.

 

Пахтакор худудида ижтимоий химояга, уй-жойга мухтож оилар холидан хабар олиш ва уларнинг турмуш тарзи билан танишиш оғир аҳволда истиқомат қилиб келаётган оилар билан сектор рахбарлари ва туман ташкилотлари иштирокида, фуқаролар билан суҳбатлар ўтказиб бориш. Ижтимоий химояга мухтож оилалар холидан хабар олиш ва уларга ижтимоий кўмак кўрсатиш ҳар биримизнинг бурчимиздир.

Туман ҳокими А.Ашуров, ҳудудда ҳар бир оила тадбиркор, ҳар бир инсон ўз касби, ўз иш фаолиятига эга бўлишга хақлидир, шундай экан, юртбошимиз айтган дек “Инсон қадри учун” тамоили орқали ҳар бир фуқарога иш берамиз керак бўлса ўргатамиз. Шундай экан меҳнат қилишни, керак бўлса сабр қилишни хам билишимиз керак деб ўз фикрларини баён қилди.

 

Бизнинг асосий мақсадимиз фуқароларимизнинг розилиги, яшаш шароитидан мамнунлигидир. Шунинг учун ҳам Юртбошимиз томонидан белгилаб берилган вазифалар ижроси юзасидан туманимиздаги маҳаллаларда таъмирлаш, қайта қуриш ишлари амалга оширилмоқда. Хусусан, болалар учун ўйингоҳлар, спорт билан шуғулланиши учун майдонлар, кутубхоналар қурилиши ишлари давом этмоқда, – дейди туман ҳокимининг Қурилиш масалалари бўйича ўринбосари.

 

Очиқ мулоқат Оммавий ахборот воситалари, мухбирлар ва блогерлар томонидан саволарга бой бўлди.

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар