Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » 1-июнь “ Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан туман ҳокими А.Р.Ашуровнинг БАЙРАМ ТАБРИГИ

1-июнь “ Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан туман ҳокими А.Р.Ашуровнинг БАЙРАМ ТАБРИГИ

01 июнь 2022 йил
480
0

 Ассалому алайкум, ҳурматли ота-оналар ва меҳмонлар!

Қадрли болажонлар!

 Бугун сизлар билан 1 июнь “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” тантаналарида мана шу сўлим хиёбонда дийдорлашиб турганимдан жуда хурсандман. Фурсатдан фойдаланиб, барчангизни ушбу байрам билан чин қалбимдан табриклайман!

 

 Азиз ўғил-қизларим!

 Болалик-ҳаёт уммонининг мусаффо сарчашмаси. Боиси, у ҳар бир мурғак қалб учун ташвишлардан йироқ, эзгуликка тўла лаҳзалардир.

Аслида ўсиб келаётган ёш авлодни ҳимоя қилиш замирида ҳаётни, унинг давомийлигини асраб-авайлаш моҳияти ётади. Улар тўғрисидаги ҳар қандай ғамхўрлик эса юрт равнақи учун қўйилаётган мустаҳкам пойдевордир.

Донишмандлардан бири “Миллатнинг келажагини болаларига қараб англаш мумкин”, деган эди. Бугун эртамиз эгаларига кўрсатилаётган эътибор негизида ҳам келажакда уларнинг Ватанга садоқатли, жисмонан ва маънан баркамол бўлиб етишишлари каби эзгу тилаклар мужассам.

Ҳаётимиз давомчилари, келажагимиз эгалари бўлган, Сиз азиз болажонларни  асраб-авайлаш, ҳар томонлама баркамол қилиб вояга етказиш ҳар бир давлат, ҳар бир оила, ҳар бир ота-онанинг муқаддас бурчидир. Бизнинг жаннатмакон юртимизнинг чин маънодаги келажаги бўлган  фарзандларимиз ана шундай меҳр-муҳаббат ва улкан ғамхўрликлар оғушида вояга етишлари учун давлатимиз ва ҳукуматимиз томонидан барча шарт-шароитлар муҳайё этилган.

 

Азиз болажонлар!

Бугунги Халқаро болаларни ҳимоя қилиш байрамининг айни ёз фаслининг биринчи кунида, умумтаълим мактабларида “Сўнгги қўнғироқ” садолари янграб, 12467 нафар ўқувчиларимиз ёзги таътилга чиқишди, 766 нафар битирувчилар сўнгги имтиҳонларни топшираётган дамларда ўтаётгани жуда мароқли.

Бундан ташқари, 14 та давлат мактабгача таълим ташкилотлари, 3 та давлат хусусий шерикчилик асосидаги ва 76 та оилавий мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланаётган 5304 нафар болажонлар ҳамда ўз ота-оналари бағрида яйраб ўсаётган барча болаларнинг энг севимли шодиёнаси ҳисобланади.

Шунингдек, туманда спорт соҳасида ҳам бир қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида ҳозирги кунда спортнинг 12 та туридан машғулотлар олиб борилмоқда. Ушбу машғулотларда 1505 нафар ўқувчилар қатнашиб келмоқда. Спортни ўз ҳаётининг мазмуни деб билган ёшларга 45 нафар мураббийлар спорт сирларидан таълим бермоқда.

Шундай фидойи мураббийларнинг доимий ғамхўрлигида фақат шу йилнинг ўтган беш ойи ичида 28 нафар спортчимиз вилоят ва республика чемпионатида спорт маҳоратини намойиш этиб, олтин, кумуш ва бронза медаллари билан тақдирланишди.

Азиз болажонлар!

Шуни унутмангки, Сизни олдинда янги имкониятлар,  зафарлар билан бирга, синовлар, юксак довонлар, мураккаб ва шарафли йўллар кутмоқда. Сизлар ҳар қандай вазиятда ҳам азиз Ватанимизнинг фидойи ва жасур, билимдон ва бахтли фарзандлари бўлиб қолишингизни истардим. Мана шундай инсоний фазилатлар, бир умр комилликка интилиб яшаш туйғуси сизларни асло тарк этмасин.

Сизларни бугунги байрамингиз билан яна бир бор муборакбод этиб, келгуси ўқишларингизда улкан муваффақиятлар тилайман. 

Эътиборингиз учун рахмат, соғ бўлинглар!

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар