Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » Яхшилик эвазига савдо дўкони ...

Яхшилик эвазига савдо дўкони ...

31 май 2022 йил
262
0

 Бюронинг Пахтакор туман бўлими иш юритувида Дўстлик туманлараро судининг ижро варақасига асосан фуқаро “Т.Р” га тегишли бўлган умумий баҳоси 168 млн. бўлган савдо дўкони “Е-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончасига жойлаштирилди.

Бунга сабаб, фуқаро “Т.Р”га олдиндан таниш бўлган фуқаронинг “А.О” оилавий корхонасини ривожлантириш мақсадида олинган кредит сабабли, вужудга келган қарздорлик ўз вақтида тўланмаганлиги ва кредит таъминоти сифатида фуқаро “Т.Р” нинг савдо дўкони гаровга қуйилганлиги учун Бюронинг Пахтакор туман бўлими давлат ижрочилари томонидан ушбу бино хатловга олинган.

Эндиликда, ушбу савдо дўкон реализация қилиш чоралари кўрилиб, савдо дўкони сотувидан тушган мавлағ тегишли банк идорасига ўтказиб берилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикасидаги амалдаги қонунчилик бўйича кредит маблағларини ўз вақтида тўламаганлик кредит олувчи ҳамда кредит бўйича кафилларнинг бир хилда жавобгарлигини келтириб чиқаради.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар