Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » Жиззахлик Бобо-Усмон Африка қитъаси вакилини енгди!

Жиззахлик Бобо-Усмон Африка қитъаси вакилини енгди!

06 июнь 2022 йил
334
0

Аввалроқ Россия, Осиё, Африка ва Америка терма жамоаларидан иборат боксчилар иштирокида “Қитъалараро кубок” бўлиб ўтиши ҳақида ва унда Жиззахлик Бобо Усмон Батуров “Қитъалар жанги”да Осиё жамоасидан қатнашиши ҳақида хабар бериб ўтгандик. 

5 июнга ўтар кечаси Осиё қитъаси терма жамоаси Африка термасига қарши рингга чиқди. Жумладан, Осиё шарафини ҳимоя қилаётган жиззахлик боксчи Бобо-Усмон Батуров ҳам ўз жанггини ўтказди.

Вакилимизга Намибия давлати боксчиси Бенхард Бернард рақиб бўлди. 4 раунд давом этган жанг натижаларига кўра, ҳакамларнинг барчаси Бобо-Усмон Батуровнинг устунлигини қайд этишди ва жиззахлик боксчи “Қитъалараро кубок”даги дастлабки ғалабасини тантана қилди.

Энди Осиё терма жамоаси бир ҳафатадан сўнг Америка қитъаси термасига қарши рингга кўтарилишади.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар