Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » • Уч авлод учрашуви ШИРИН ТААССУРОТЛАР ҚАЛБЛАРГА МУҲРЛАНДИ

• Уч авлод учрашуви ШИРИН ТААССУРОТЛАР ҚАЛБЛАРГА МУҲРЛАНДИ

07 июнь 2022 йил
337
0

 Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармасининг фаолиятини янада такомиллаштириш, шунингдек, кекса ёшдаги фуқароларни мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётида тўла ҳуқуқли иштирок этиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш, катта авлоднинг жамият, оилалар ва маҳаллаларда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш ҳамда ёш авлодни халқимизнинг кўп асрлик анъаналарига садоқат руҳида тарбиялашдаги ролини кучайтириш мақсадида уч авлод учрашуви тадбирлари ташкил этилаётгани жуда қувонарли.

 

Июнь ойининг биринчи якшанбасида туман ҳокимлиги, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими билан туман Давлат солиқ идораси ҳамда Ўзбекистон Ёшлар ишлари Агентлиги ҳамкорлигида Пахтакор саноат технологиялари техникумининг боғида ташкил этилган “Уч авлод учрашуви” тадбири ҳам жуда мароқли ўтди.

1967 йилнинг январь ойида”Бунёдкор” посёлкаси, яъни ҳозирги Пахтакор шаҳри маъмурий марказ деб белгиланганини кўплаб ҳамюртларимиз яхши билишади. Туманимизнинг ташкил этилиши эса Мирзачўл қурилиши тарихида пахтачиликни ривожлантириш бўйича янги даврни очиб берди.

“Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик” ғояси остида бошланган тадбирни бошқариб борган туман маданият маркази бадиий раҳбари Дилшод Қобилов мустақиллик йилларида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, мулкнинг янги шаклини қарор топтириш, фермерлик ва тадбиркорлик ҳаракатини ривожлантириш, шунингдек, ўзининг порлоқ келажаги сари дадил бораётган бугунги -78 мингдан зиёд  кўпмиллатли халқимизнинг тараққиётига, обод, фаровон ва тинч, осуда, доруломон кунларга етишида фидойи меҳнатлари билан туманимиз тарихида ёрқин из қолдирган  Зокир Ҳамрақулов, Насриддинов Зокир Ҳамидуллаевич, Олимов Ўктам Зокирович, Тожиев Босар Тожиевич, Бикетов Илёс Бикетович, Салиев Эргаш Алибекович, Қаршибоев Иброхим Ғофурович ҳамда Бабаев Шукурулло Хабибуллаевичларнинг муборак номларини фахр-ифтихор билан тилга олди.

 Шу қатори номлари ҳудудимизнинг шон-шараф китобига муҳрланган Сациалистик Меҳнат Қаҳрамонлари Анатолий Крупский, Альфия Шакурова, Турғун Ғаниев, Ахмаджон Валиев, Ўзбекистон Қаҳрамони Анорбой Эшматов,  Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган пахтакор Омондулла  Равшанов, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси Баходир Мирзақулов, “Эл-юрт ҳурмати” ордени соҳибаси Тўраева Шафоат Дониевна, Примов Қувондиқ, “Фидокорона хизматлари учун” ордени соҳиби Камбур Иван Филипович, “Дўстлик” ордени соҳиба ва соҳиблари Сулаймонова Любов Анатольевна, Сидиқова Татъяна Егоровна, Нам Людмила Афанасьевна, Қўшбақова Озотой, Турдалиева Дилором, Яхшибоев Зокир ҳамда Жонобилов Махмудларнинг номи ҳам бирма-бир айтиб ўтилди.

Айни дамда тадбирнинг фахрий меҳмонлари қаторидан жой олган II-даражали “Соғлом авлод учун” ордени билан тақдирланган Эргаш Тожибоев, Баходир Мирзақулов, Сайёра Қосимова, “Жасорат” медали соҳаблари Азиза Абдуллаева, Улбўсин Қўшбоқова, Феруза Исақова, “Шуҳрат” медали совриндорлари Саъдулла Давидов, Мухаммад Сувонқулов, Фарход Ахтаев, Бувзуҳра Исақова, Бурхон Ахмедов, Тожихол Холова, Боғлон Бекмуродова, Зокир Яхшибоев, Эшмурод Файзиев, Адолат Шоматова, Мушарраф Мухторова, Фотима Нурматова, Шамсиддин Каримов ҳамда эл-юртимиз учун қилган фидойи меҳнатлари “Содиқ хизматлари учун” медалига лойиқ кўрилган  Анвар Ражабович Саломов каби элпарвар ҳамюртларимизнинг кўпчилиги ҳали-ҳануз она диёримиз равнақи ва халқимиз фаровонлиги йўлида хормай-толмай меҳнат қилишаяпти.

Шу аснода, спортда эришган ютуқлари билан мамлакатимиз номини бутун дунёга яна бир карра достон қилган Хуршид Тожибоев, Бобо-Усмон Батуров, Жавоҳир Тоғаймуродов, Адиба Ўрозбоева каби чемпионларнинг номлари ҳам фахр ва ифтихор билан тилга олинди.    

Кўнгил кўнгилдан сув ичади, дейишади. Тадбирда туман ҳокимининг ўринбосари Ф.Қўлдошев, “Маҳалла” ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлимининг бошлиғи А.Саломов,оила ва хотин-қизлар бўлимининг бошлиғи Д.Шоназаровалар сўзга чиқиб, мамлакатимизда кекса авлод вакилларининг фаровон ва осуда ҳаётда бугунги кунидан мамнун  ҳолда яшашлари ҳамда эртамиз эгаларининг ўз куч-қудрати, билими ва тафаккури билан дунёга довруқ солган аждодларга муносиб авлод бўлиб вояга етишлари йўлида яратилаётган шарт-шароитлар учун давлатимиз раҳбарига миннатдорчилик билдиришди. Шундан сўнг сўзга чиққан  О.Б.Хван, Ш.Тўраева, С.Давидов каби меҳнат фахрийлари ҳам ҳаётий тажрибалари ва эришган ютуқлари ҳақида гапириб беришди.

Тарих, бугун ва келажакни бирлаштирган анжуман туман маданият марказининг хушовоз хонандалари ва созандалари ижросидаги дилбар тароналар ва мумтоз қўшиқлар билан янада файзли тус олди. Давра аҳлига тортилган хушхўр паловдан сўнг туманимизни бугунгидек обод ва гўзал масканга айлантиришда фидокорона меҳнат қилган бир гуруҳ фахрийлар ҳамда мавжуд маҳалла фуқаролари йиғинларининг собиқ раислари тадбир ташкилотчиларининг қимматбаҳо совғалари ва ташаккурномалари билан тақдирландилар.

Янги Ўзбекистонни бунёд этишда ёшларимиз учун нафақат ўткир зеҳн ва ақл, замонавий билимлар, балки кекса авлод вакилларининг катта ҳаёт мактабидан олган сабоқлари, миллий қадрият ва анъаналарга ҳурмат, Ватанга бўлган муҳаббат-у садоқат, шу билан бирга юртимиздаги ўзгаришларга дахлдорлик ҳисси билан яшаш ҳам талаб этилади. Жойларда ташкил этилаётган уч авлод учрашувлари айнан ана шундай кучли руҳий  қувват бераётган мактаб вазифасини ўтаётгани билан ҳам аҳамиятлидир.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

М.ТЎХТАШЕВА.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар