Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » Пахтакор туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан тумандаги “Аёллар дафтари”га қиритилган хотин-қизларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатилди.

Пахтакор туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан тумандаги “Аёллар дафтари”га қиритилган хотин-қизларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатилди.

22 июнь 2022 йил
575
0

 Юртимизда ёшларни, хусусан, хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларни касб-ҳунарга ўқитиш ва янги иш ўринлари билан таъминлаш, муаммоларини ўз вақтида бартараф этиш юзасидан мақсадли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги ПФ-60-сонли Фармонида “Аёллар дафтари”ни юритиш орқали хотин-қизлар муаммоларини ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш белгиланган.

Мазкур фармон ижросини таъминлаш мақсадида 2022 йил 20 июнь куни Пахтакор туман хокимлиги мажлислар залида, “Аёллар дафтари”да рўйхатда турган ҳотин-қизлар билан уларга ҳуқуқий тушунтиришлар бериш, муаммоларини бартараф қилиш ва ҳуқуқий маданиятни ошириш юзасидан сайёр қабул ўтказилди. Сайёр қабулда бевосита туман ҳокимлиги ходимлари, туман прокурори И.Бегашев, жиноят ишлари бўйича Пахтакор туман судининг раиси Ш.Содиқов, фуқаролик ишлари бўйича туман суди раиси вазифасини бажарувчи Ф.Ибодуллаев, Дўстлик туманлараро иқтисодий суди судьяси О.Эргашев, Жиззах тумалараро мамурий судининг судьяси М.Юлдашевлар иштирок этишди. Сайёр қабул давомида аёллар дафтарига киритилган хотин-қизларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатилди.

 

 

 

Сайёр қабул давомида тумандаги Пахтакор, Нурли-Пангат, Олтинкўл, Дўстлик, Тошкент ҳамда Самарқанд маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларнинг муаммолари ўрганилди. Ўрганиш жараёнида айрим хотин-қизларнинг муаммолари жойида ижобий ҳал қилинган бўлса, 35 нафардан ортиқ хотин-қизларга ҳуқуқий тушинтиришлар берилди. Муддат талаб этиладиган айрим мурожаатлар назоратга олинди.

 

 

 

 Сайёр қабуллар давомида ўтказилаётган халқ билан мулоқот, уларнинг дарду ташвиши билан яшаш энг асосий мақсад бўлиб, унинг рўёби юртимиз равнақига, унинг янада гуллаб-яшнашига, фуқароларнинг тинч, осуда, фаровон ҳаёт кечиришларини таъминлашга хизмат қилиб келмоқда.

 

 

Жиноят ишлари бўйича Пахтакор

туман судининг судья ёрдамчиси                                                         Н.Мухтаров

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар