Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » Жиззах Политехника Институти хузуридаги Пахтакор саноат технологиялари техникумида қандай йўналишлар бўйича таҳсил берилмоқда

Жиззах Политехника Институти хузуридаги Пахтакор саноат технологиялари техникумида қандай йўналишлар бўйича таҳсил берилмоқда

25 июнь 2022 йил
378
0

Пахтакор саноат технологиялари техникуми туманда бўлиб ўтган бўш иш ўринлар ярмаркасида қатнашди. Тадбир давомида техникум битирувчиларидан 17 нафари бандлиги таъминланди. Банк ходимларига мурожаат қилган 3 нафар битирувчилар имтиёзли кредит олишга хужжатларини топширишди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 сентябрдаги «Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир чора тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-5812-сонли фармонига асосан 2020-2021-ўқув йилидан бошлаб таълимнинг халқаро сифат таснифлагичи даражалари билан уйғунлашган янги бошлангич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим тизими ҳамда табақалаштирилган таълим дастурлари жорий этиладиган таълим муассасалари ташкил этилди.

    1. Халқаро таснифлагичнинг 3-даражасига мос келувчи таълим дастури асосида 9-синф битирувчиларини ижтимоий қўллаб қувватлашга қаратилган бошланғич профессионал таълим – Касб-хунар мактаблари (ўкиш муддати 2 йил)

  1. Халқаро таснифлагичнинг 4-даражасига мос келувчи таълим дастури асосида ўрта профессионал таълим касб-хунар мактаби хамда умумтаълим мактабларининг 11-синфларини тамомлаган ўқувчилар учун Касб-хунар коллежлари (2 йилгача бўлган муддатда ўқитилади)
  2. 3. Халқаро таснифлагичнинг 5-даражасига мос келувчи олий таълим тизими билан интеграциялашган кадрлар тайёрлайдиган хамда олий таълим муассасалари хузурида фаолият юритадиган ўрта махсус профессионал таълим босқичи-техникумлар (ўқиш муддати камида 2 йил)

   -Касб-хунар мактабларида-бунда умумтаълим мактабларининг 9-синф битирувчилари хисобидан шаклантирилган 2 йиллик умумтаълим ва мутахассислик фанларининг интеграциялашган дастурлар асосида кундузги таълим шаклида амалга оширилади

   - Касбхунар коллежларида «Хаёт давомида таълим олиш» принципи асосида камида умумий ўрта таълим маълумотига эга бўлган шахслар хисобидан касб ва мутахассисликларнинг мураккаблигидан келиб чиқган холда 2 йилгача бўлган муддатда кундузги, кечки ва сиртки таълим шаклларида давлат буюртмаси ва тўлов-контракт асосида амалга оширилади

     - Техникумларда «Хаёт давомида таълим олиш» принципи асосида камида умумий ўрта таълим маълумотига эга бўлган шахслар хисобидан касб ва мутахассисликларнинг мураккаблигидан келиб чиқган холда 2 йилдан кам бўлмаган муддатда кундузги, кечки ва сиртқи таълим шаклларида давлат буюртмаси ва тўлов-контракт асосида амалга оширилади. Бунда ўрта махсус таълим дастурларини муваффақиятли тамомлаган битирувчилар ўз сохасига мос бакалавриат таълим йўналиши бўйича кириш имтихонларисиз якка тартибда суҳбат орқали олий таълим муассасасига ўқишга қабул қилинади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги «Ўзбекистон Республикасининг профессионал таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 715-сонли қарорига муфовиқ Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Иқтисодий тарақиёт ва камбағалликни қискартириш вазирлиги, Молия вазирлиги тизимида профессионал муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар билан биргаликда хар йили профессионал таълим муассасаларининг давлат буюртмаси параметрларини тасдиқлаш учун Давлат комиссиясига асосланган таклиф киритиши белгилаб қўйилган Бунда профессионал таълим муассасаларига етим болалар ва ота-она қаромағидан махрумбўлган ўқувчилар ҳамда ижтимоий мухофазага муҳтож оила фарзандлари қабул параметридан ташқари кўшимча давлат гранти асосида ўқишга қабул қилиниши белгилаб қўйилган

 «Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 6 ноябрдаги ПФ-6108-сон Фармони бандларида кўрсатилган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар махкамасининг  2021 йил 17 сентябрдаги «Мактабгача умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташкари таълим ташкилотлари педогог ходимларини аттестациядан ўтказиш тартибини такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида»ги 572-сонли қарорига асосан 2022 йил 1 январдан бошлаб педагог ходимларга малака тоифасини беришнинг янги тизими бўйича Пахтакор саноат технологиялари техникумида фаолият юритаётган 24 нафар педогог ходимларидан 9 нафари аттестациядан ўтиб керакли малака тоифаларига эга бўлишди

   Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 31 августдаги «Олий, ўрта махсус профессионал таълим муассасалари ўртасида таълим жараёни ҳамда тармоқ ташкилотлари билан ишлаб чикариш амалиёти узвийлигини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 5241-сонли қарорига асосан Жиззах Политехника Институти хузуридаги Пахтакор саноат технологиялар техникумига амалиёт ўташ ва келгусида ишга жойлаштириш учун келишув асосида қуйидаги «YORWAYS» МЧЖ, Пахтакор туман электр тармоклари корхонаси, «Агромаш МТП» МЧЖ, «SAN`AN GOLD STAR» МЧЖ, «JIZZAX BEK-STAR»МЧЖ, «Жиззах индустриал туқима» МЧЖ корхона ва ташкилотлар бириктирилган. Хозирги кунда ушбу корхона ташкилотларда талабаларнинг ишлаб чиқариш хамда диплом олди амалиётлари олиб борилмокда

Бундан ташқари қарорда белгилаб берилган 2021-2022-ўқув йили учун техникум битирувчилари бандлигини таъминлаш мақсадида вилоятдаги ҳамда Пахтакор туманидаги 30 дан ортиқ иш берувчи корхона ва ташкилотлар билан ҳамкорликда амалга ошириб борилмоқда. Шу билан биргаликда 2022-2023-ўқув йили қабул квоталари учун ўқувчиларни қабул килиш тумандаги 20 та умумтаълим мактабларининг 11-синф битирувчилари учун «Очик эшиклар куни» тадбирлари олиб борилмоқда. Жорий йилнинг 17 май куни «Карьера куни» ўтказилди. Бунда 1000 дан ортик ёшлар иштирок этишди

              Жиззах Политехника Институти хузуридаги Пахтакор саноат технологиялари техникуми хозирги вақтда 2021-2022-ўқув йилида қуйидаги йўналишлар бўйича мутахассис кадрлар тайёрлаб келмоқда

       1.)-5.53.10.01--Енгил саноат буюмлари конструкциясини ишлаш ва технологияси (Ишлаб чиқариш турлари бўйича )

        2.)-5.51.05.01—Амтомобил транспортига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш техниги

        3.)-5.51.02.02 - Электр станциялари, тармоқлари ва тизимлари

        4.)-5.32.01.01 - Менежмент

        5.)-5.52.01.01 - Компьютер инженеринги

        6.) -5.53.08.01- Кимёвий технология (Ишлаб чиқариш турлари бўйича)

        7.)-5.54.05.01-Қурилиш материалларини ишлаб чиқариш техниги

        8.)- 5.54.02.01-Бино иншоотлар қурилиши

        9.)-5.62.01.01-Қишлок хўжалигини механизациялаш ва сервис техник-технологи

       10)-5.83.01.01-Экология ва атроф мухитни ҳимоя қилиш

 

             Жиззах Политехника Институти хузуридаги Пахтакор саноат технологиялари техникуми 2022-2023-ўқув йили учун қуйидаги мутахассисликлар бўйича ўқишга қабал қилади

 

                      -Енгил саноат буюмлари конструкциясини ишлаш ва технологияси (Ишлаб чиқариш турлари бўйича)

                          - Амтомобил транспортига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш техниги

                          - Электр станциялари, тармоклари ва тизимлари

                          - Кимёвий технология (Ишлаб чиқариш турлари бўйича

                          - Қурилиш материалларини ишлаб чиқариш техниги

                          - Бино иншоотлар қурилиши

                          - Кишлок хўжалигини механизациялаш ва сервис техник-технологи

                          - Экология ва атроф мухитни химоя қилиш

касблари жами 320 нафар ўқувчи ёшлар ўқишга қабул килиниши режалаштирилган

 

 

 

 

 

 

 


 

 

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар