Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » “Одам савдоси жинояти тушунчаси ва жазо чоралари”

“Одам савдоси жинояти тушунчаси ва жазо чоралари”

28 июль 2022 йил
330
0

 “Одам савдоси жинояти тушунчаси ва жазо чоралари

Одам савдосига қарши курашиш масалалари бўйича кичик комиссиясининг “30 июль – Одам савдосига қарши курашиш бутунжаҳон куни” муносабати билан “30 кун – ҳамкорликда одам савдосига қарши курашиш ойлиги”ни ўтказиш белгиланган.

Одам савдоси бутун инсониятга қарши асосий таҳдидлардан бири бўлиб, одамдан эксплуатация мақсадларида фойдаланиш билан боғлиқ жиноятлар ошиб бориши тенденцияси бундай ижтимоий хавфли қилмишлар охир-оқибатда жамиятнинг демократик негизларига тажовуз қилиши билан миллий хавфсизликка ҳам таҳдид солади.

Одам савдоси деганда, одамни олиш-сотиш ёки одамни эксплуатация қилиш мақсадида ёллаш, ташиш, топшириш, яшириш ёки қабул қилиш тушунилади. Олди-сотди тариқасидаги одам савдоси одамнинг бир шахс томонидан бошқасига пул, бошқа моддий қимматликлар (мулк), мулкий характердаги хизматлар, мулкий ёки пул шаклидаги қарздан воз кечиш ва ҳ.к.лар сифатидаги ҳақ эвазига берилиши тўғрисида ёзма ёки оғзаки битим тузилишини назарда тутади. Бундай кўринишдаги одам савдосида одам қандай мақсадларда сотиб олинганлиги (сотилганлиги) ҳуқуқий аҳамият касб этмайди.

Шахс одамни унинг эвазига ҳақ олинганидан сўнг топшириш шарти билан сотишга ваъда бериб, бироқ азалдан унинг қасди моддий қимматликларни эгаллашга қаратилган ва унда битим шартларини бажариш нияти бўлмаган ҳолларда унинг ҳаракатлари фирибгарлик таркибини ташкил этади, олувчининг ҳаракатлари эса сотиб олиш тариқасидаги одам савдосига суиқасд сифатида квалификация қилиниши лозим.

Олиш-сотиш тариқасидаги одам савдосидан фарқли равишда, Жиноят кодексининг 135-моддасида назарда тутилган бошқа барча ҳоллар (ёллаш, ташиш, топшириш, яшириш, қабул қилиш)да жиноий жавобгарлик юзага келишининг зарур шарти одамни эксплуатация қилишга қаратилган мақсад мавжудлиги ҳисобланади.

Бугунги кунда фуқароларимизнинг одам савдоси қурбонига айланиб қолишини олдини олиш борасидаги профилактик ишлар барча давлат ташкилотларининг устувор вазифаси ҳисобланади.

Бу борадаги ишлар Ўзбекистон Республикасининг "Одам савдосига қарши кураш тўғрисида"ги қонуни ҳамда Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссиясининг тегишли меъёрий ҳужжатлари талаблари асосида ташкил этилиб келинмоқда.

Одам савдоси билан боғлиқ жиноятларга қарши курашиш бўйича мамлакатимизда кескин чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, бу борада жиноят қонунчилигимизда ҳам жавобгарликлар белгилаб берилган.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддасига кўра, одам савдоси, яъни одамни олиш-сотиш ёхуд одамни ундан фойдаланиш мақсадида ёллаш, ташиш, топшириш, яшириш ёки қабул қилиш жинояти учун уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади, оғирлаштирувчи ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда уч йилдан ўн икки йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазолари қўлланилади.

Кўриниб турибдики жазо оғир, бундан ушбу турдаги жиноятлар билан шуғулланувчи шахслар ўзларига тегишли хулосалар чиқариши керак, зеро, Ўзбекистон Республикасида ҳар қандай жиноят учун жазо муқаррардир.

 

Содиқов Шухратжон Абдумуминович

 

Жиноят ишлари бўйича

Пахтакор туман судининг раиси                                                                

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар