Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » Пахтакор тумани ҳокими Асилбек Ашуров аҳоли билан юзма-юз учрашиб муаммоларни ўрганди

Пахтакор тумани ҳокими Асилбек Ашуров аҳоли билан юзма-юз учрашиб муаммоларни ўрганди

29 июль 2022 йил
385
0

 Пахтакор тумани ҳокими Асилбек Ашуров аҳоли билан юзма-юз учрашиб муаммоларни ўрганди

Пахтакор тумани ҳокими Асилбек Ашуров Рахмонович, ўринбосарлар, тумандаги ташкилот, корхона раҳбарларидан иборат ишчи гуруҳ билан туманнинг Пахтакор маҳалласида аҳолининг муаммоларини жойида ўрганиш ишларини олиб борди. Маҳалладаги “Ўзбекистон”, “Навоий” кўчаларини жойида ўрганиш давомида  соҳаларда мавжуд муаммолар мутахассислар иштирокида кўриб, ўрганилди ҳамда уларни ҳал этиш бўйича амалга ошириладиган ишлар режалаштириб олинди. кўчаларни ўрганишда аниқланган ҳар бир муаммони ҳал этиш юзасидан соҳа вакилларига туман ҳокими А.Ашуров томонидан кўрсатма ва муддатлар берилди.

Туман раҳбари маҳаллада жойлашган ташкилотлар, муассасалар кўп қаватли уйлар атрофларида обонлаштириш-бунёдкорлик, кўкаламзорлаштириш ишларини амалга ошириш ҳамда гулзорлар ташкил этиш бўйича тавсияларини бериб ўтди. 

Туман ҳокими “Пахтакор” маҳалласи ҳоким ёрдамчиси Д.Бахрамов билан мулоқот қилиб, маҳаллада аҳоли ўз даромад манбаига эга бўлиши ва бандлигини таъминлаш бўйича амалга ошираётган ишлари билан қизиқди.

 Шунингдек, фуқаролар томонидан билдирилган мурожаатларда, маҳалла кўчаларида оқова сувга мўлжалланган ариқлар латоклар ўрнатиш,кўп қаватли уйларнинг том фасат қисмларини таъмирлаш, болалар майдончалари қуриб бериш борасидаги мурожаатлари, масъуллар билан бирга жойига бориб ўрганилди ва дастурга киритилиши ва бартараф этиш бўйича топшириқ ва кўрсатмалар берди.

Маҳаллада жойлашган иккита мактабда олиб борилаётган қурилиш ишлари ва 2022-2023 ўқув йилига тайёргарлик борасида мутасаддиларга тегишли топшириқлар берди.

 

 

 

 


Туман ҳокимлиги ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар