Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » Халқ депутатлари Пахтакор туман Кенгаши ҳузуридаги “Халқпарвар” комиссияси томонидан муҳокама бўлиб ўтди.

Халқ депутатлари Пахтакор туман Кенгаши ҳузуридаги “Халқпарвар” комиссияси томонидан муҳокама бўлиб ўтди.

11 август 2022 йил
345
0

 Мажлисга таклиф этилган иштирокчилар - Пахтакор тумани болаларни ҳимоя қилиш шўьба мудири, туман ҳокимининг ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи, туман маҳалла ва нуронийларни қўллаб қувватлаш бўлими бошлиғи, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими бошлиғи, халқ депутатлари туман Кенгаши котибияти мудири, туман тижорат банк раҳбарлари ва туман ҳокимлиги аҳборот ҳизмати рахбари.

Раислик қилувчи – М.Уралова халқ депутатлари туман Кенгаши депутати.

 Котиб - Пахтакор тумани ҳокимлиги болаларни ҳимоя қилиш шўъбаси бош мутахассиси.

Муҳокамада Жиззах вилоятида 2021-2022 йилларда 29-сонли меҳрибонлик уйини битирган етим ва ота-онаси қарамоғидан маҳрум бўлган болалар билан уй-жойга мухтожлиги юзасидан олиб борилган сухбат тўғрисида.

 

 Пахтакор тумани болаларни ҳимоя қилиш шўьба мудири К.Худойбердиев сўзга чиқиб, “Боғишамол” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилган 1 нафар етим ва ота-онаси қарамоғидан махрум бўлган У.Э Жиззах шаҳридаги 29-сонли мехрибонлик уйини битирганлиги, у билан уй-жой масаласида суҳбат уюштириб мухтожлигини аниқлаш мақсадга мувофиқдир деб ўз фикрларини билдириб ўтди.

 Шундан сўнг комиссия раиси М.Уралова сўз олиб, Халқ депутатлари туман Кенгаши ҳузуридаги “Халқпарвар” комиссияси аъзолари томонидан болани уй-жой шароитини яхшилашга муҳтожлиги ўрганилгани ва шахсан ўзи билан телефон орқали боғланиб суҳбат олиб борилганлигини маълум қилди. жумладан;

Фуқаро У.Э ҳозирги кунда Жиззах шахар Сайлжои маҳалла фуқаролар йиғини Бўстон кўчаси 5-уйда жойлашган касб-ҳунар мактаби ётоқхонасида яшаётганлиги сабабли иккиламчи уйлардан уй-жой берилса мақсадга мувофиқлигини баён қилди.

 Юқоридагиларга кўра комиссия аъзолари ўзларининг таклифларини билдириб ўтди.

 

- Фуқаро У.Э хозирги кунда Жиззах шахар Сайлжон маҳалла фуқаролар йиғини Бўстон кўчаси 5-уйда жойлашган касб-ҳунар мактаби ётоқхонасида яшаётганлиги сабабли иккиламчи уйлардан уй-жой берилиши мақсадга мувофиқ деб топилди.

 

(овоз берганлар: ёқлаб 12, қаршилар йўқ, бетарафлар йўқ)

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар