Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » “Чаманзор” маҳалласида Раҳбар ва ёшлар учрашуви Очиқ мулоқат тарзда бўлиб ўтди

“Чаманзор” маҳалласида Раҳбар ва ёшлар учрашуви Очиқ мулоқат тарзда бўлиб ўтди

09 август 2022 йил
234
0

 

Учрашувда Жиззах вилояти ДХХ бошқарма бошлиғи ўрнибосари О.Ҳақниязов, ДХХ Пахтакор тумани бўлими бошлиғи Р.Зохидов, туман ҳокими А.Ашуровлар иштирок этдилар.

 

Ёшлар билан учрашувда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 19 январдаги “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-92-сонли, Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 июндаги “Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 312-сонли қарорлари ижросини таъминлаш, туман ҳокимлиги, ёшлар ишлари агентлиги, аҳоли бандликка кўмаклашиш маркази, тегишли ташкилот, корхона, муассаса ва идоралар билан ҳамкорликда маҳаллабай, уйма-уй юриб ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, миллий халқ ўйинлари ва спорт турларини ёшлар орасида оммалаштириш, беш муҳим ташаббус лойиҳалари, ёшлар фестиваллари ва бошқа маданий-маънавий тадбирларни амалга ошириш, “Ёшлар келажак бунёдкори” шиори остида барча ёшларни етук профессионал тарбиялаш, ёшларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, Миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат рухида тарбиялаш, уларни замонавий касб-ҳунарларини пухта эгаллаш учун муносиб шароитлар яратиш, ишбилармонлик, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка кенг жалб этиш, бандлигини таъминлаш, ноқонуний миграция, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бўйича амалга оширилаётган ишлар кўриб чиқилди.

Учрашувда ёшларнинг фикр мулоҳазалар эшитилиб, кун тартибига киритилган масалалар изчил муҳокама қилинди

 

- Ёшлар учрашувида билдирилган фикр-мулоҳазалар, ёшлар томонидан кўтарилган масалалардан;

- Чаманзор МФЙ, Ал-Мотрудий кўчаси 21 уйда яшовчи Очилова Дилноза Жиззах Давлат Педагогика институти инглиз ва адабиёт йўналиши 4-босқич талабаси, мутахассислиги бўйича иш билан таъминлашни сўраб қилган мурожаатини туман ҳокимининг ўринбосари Ф.Қўлдошев, Халқ таълими бўлими Б.Абдураимов, 7-ўрта умумтаълим мактаби директори М.Алқаров, тегишли ташкилотлар томонидан белгиланган тартибда ўрганиб, ижросини таъминлаш.

- Чаманзор МФЙ, Ф.Хўжаев кўчаси 4-2 уйда яшовчи Рахматуллаев Ислом ҳудудидаги марказий футбол ўйингоҳини текислаш учуш ГРЕЙДЕР техникасини ажратишни сўраб қилган мурожаатини туман ҳокимининг ўринбосари О.Аманов, туман йўллардан фойдаланиш УК С.Эржигитов, тегишли ташкилотлар томонидан белгиланган тартибда ўрганиб, ижросини таъминлаш.

- Чаманзор МФЙ, О.Шарофиддинов кўчаси 51 уйда яшовчи Ахроров Охунжон ҳудудидаги 7-ўрта умумтаълим мактабига Пиянина мусиқа асбобини олиб беришни сўраб қилган мурожаатини туман ҳокимининг ўринбосари Ф.Қўлдошев, Халқ таълими бўлими мудири Б.Абдураимов, 7-ўрта умумтаълим мактаби директори М.Алқаров, тегишли ташкилотлар томонидан белгиланган тартибда ўрганиб, ижросини таъминлаш.

- Чаманзор МФЙ, Янгиобод кўчасида яшовчи Ҳамзаева Шохиста Миллий университет Жиззах филиали 4-босқич талабаси, мутахассислиги бўйича Россия Давлатида ўқишни давом эттириш учун контракт тўлови ва йўл харажатларини қоплашда амалий ёрдам сўраб қилган мурожаатини туман ҳокимининг ўринбосари Ф.Қўлдошев, Ёшлар ишлари агентлиги Д.Ҳакимов, МФЙ раиси Б.Ҳакимов, ёшлар етакчиси Ш.Юсупов, тегишли ташкилотлар томонидан белгиланган тартибда ўрганиб, ижросини таъминлаш.

- Чаманзор МФЙ, Ш.Сиддиқов кўчасида яшовчи Усмонова Мафтуна МФЙ ҳудудида тикувчилик ўқув курсини ташкил этиш ҳамда субсидия маблағлари ҳисобидан тикув машинкаси ажратишда амалий ёрдам сўраб қилган мурожаатини Аҳоли бандликка кўмаклашиш маркази Б.Маматов, Маҳалла хотин-қизлар фаоли М.Жонизақова, ҳоким ёрдамчиси И.Рахматуллаев, Ёшлар ишлари агентлиги Д.Ҳакимов, ёшлар етакчиси Ш.Юсупов, тегишли ташкилотлар томонидан белгиланган тартибда ўрганиб, ижросини таъминлаш.

- Чаманзор МФЙ, Истиқлол кўчасида яшовчи Қиличев Диёрбек "Ёшлар дафтари" орқали сафарбарлик чақируви резерви харажатларини қоплашда амалий ёрдам сўраб қилган мурожаатини туман ҳокимининг ўринбосари Ф.Қўлдошев, Ёшлар ишлари агентлиги Д.Ҳакимов, ёшлар етакчиси Ш.Юсупов, тегишли ташкилотлар томонидан белгиланган тартибда ўрганиб, ижросини таъминлаш.

- Чаманзор МФЙ, Янгиобод кўчаси 34 уйда яшовчи Ғайбуллаев Отабек автомобилларни ювиш шахобчасини ташкил этиш (КАРЧЕР ускунасини сотиб олиш учун) имтиёзли банк кредит маблағи ажратишни сўраб қилган мурожаатини Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш маркази А.Олтиев, Маҳалла ҳоким ёрдамчиси И.Рахматуллаев, Халқ банк А.Саидов, тегишли ташкилотлар томонидан белгиланган тартибда ўрганиб, ижросини таъминлаш борасида, юқоридаги масалаларни назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Ф.Қўлдошев ва тегишли ташкилотлар зиммасига юклатилди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар