Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27

ЭЪЛОН!!!

15 август 2022 йил
269
0


 ЭЪЛОН!!!

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати Кенгашининг 2021 йил 22 апрелдаги ҚҚ-214-IV-сонли Қарорига асосан “Энг яхши ижтимоий ташаббус” республика кўрик-танловининг Пахтакор туман босқичини ўтказиш учун Халқ депутатлари туман Кенгаши қошида ташкил этилган кўрик-танловни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича туман комиссияси ТАНЛОВ эълон қилади!

Танловнинг мақсади: Ҳудудларда ижтимоий масалаларни муваффақиятли ҳал этишга қаратилган ташаббусларни қўллаб-қувватлаш ва жамиятда ижтимоий ташаббускорликни ривожлантириш, ижтимоий ташаббуслар орқали аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлаш, ижтимоий ташаббус ёрдамида ҳудуддаги ижтимоий соҳа муассасалари инфратузилмасини яхшилаш, мамлакатимизда ижтимоий ташаббускорликка эришиш масалаларига жамоатчилик эътиборини кенг жалб этиш, ижтимоий ташаббус кўрсатган иштирокчиларнинг илғор тажрибасини аниқлаш, умумлаштириш ва тарғиб қилиш.



Пахтакор туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар