Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » “Фориш” полигонида “ArMI—2022” VIII халқаро армия ўйинлари мусобақаларига старт берилди

“Фориш” полигонида “ArMI—2022” VIII халқаро армия ўйинлари мусобақаларига старт берилди

16 август 2022 йил
232
0

Марказий ҳарбий округнинг “Фориш” тоғ полигонида “ArMI—2022” VIII халқаро армия ўйинларининг Ўзбекистон мезбонлик қилаётган “Қуролсоз уста”, “хавфсиз муҳит” ва “Дала ошхонаси” мусобақаларига кеча, 15-август куни старт берилди.

Вазирлик томонидан республика ОАВ вакиллари учун “Фориш” полигонида яратилган шароитлар билан таништириш мақсадида пресс-тур ташкил этилди.

Шунингдек, халқаро армия ўйинлари ҳакамлари иштирокида матбуот анжумани ҳам ташкил этилиб, унда журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларга спикерлардан тўлиқ маълумотлар олдилар.

Шундан сўнг ОАВ вакиллари полигонда мусобақа иштирокчилари учун яратилган шароитлар билан танишди. Шу билан бирга, “Дала ошхонаси” мусобақаси ўтказиладиган ҳудудда бўлиб, турли давлатлардан келган ҳарбий ошпазларнинг маҳоратларини кузатди.

Мудофаа вазирлиги Марказий ҳарбий оркестрининг кўргазмали дефилеси, таниқли бадиий жамоалар ва санъаткорлар ижросидаги катта консерт дастури ҳамда турли халқлар маданиятини ифода этувчи бадиий чиқишлар намойиш қилинди. Қуролли Кучлар академияси курсантлари қурол билан кўргазмали чиқишларни ижро этди.

Таъкидлаш керакки, Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги жамоалари бу йил мазкур VIII халқаро армия ўйинларининг 20 та юналишида иштирок этяпти. 34 та юналишни қамраб олган мусобақаларда 37 та давлатдан 257 та жамоа ўзаро беллашишади.

Эслатиб ўтамиз, 2021-йил халқаро армия ўйинларида 42 та давлатнинг жами 277 та жамоаси ўзаро куч синашган бўлиб, унда мамлакатимиз жамоалари 24 юналишда иштирок этган. Умумий натижаларга кўра мамлакатимиз жамоалари 4 та олтин, 9 та кумуш ва 4 та бронза медалларини қўлга киритган ҳолда умумжамоа ҳисобида 2-ўринни эгаллаган, шунингдек, жами 37 та рекорд натижадан 10 тасини юртимиз ҳарбий хизматчилари янгилаган эди.

PAXTAKOR TUMANI HOKIMLIGI AXBOROT XIZMATI

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар