Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » Мустақиллигимизнинг қутлуғ 31 йиллиги муносабати билан туман ҳокими Ашуров Асилбек Раҳмоновичнинг байрам табриги.

Мустақиллигимизнинг қутлуғ 31 йиллиги муносабати билан туман ҳокими Ашуров Асилбек Раҳмоновичнинг байрам табриги.

26 август 2022 йил
668
0

 Ассалому алайкум, қадрли меҳмонлар, азиз ҳамюртлар!

 

Бугун энг улуғ, энг азиз байрамимиз, жонажон Ўзбекистонимиз Мустақиллигининг қутлуғ 31 йиллик тўйини кўп миллатли халқимиз билан биргаликда бир тану бир жон бўлиб, меҳнатдаги улкан муваффақиятларимиз тантанаси ила кўтаринки руҳда кутиб олмоқдамиз.

Шу муносабат билан мен сизларни, сизлар орқали бутун туманимиз халқини ушбу буюк шодиёна, тарихий сана билан қизғин муборакбод этаман.

Қадрли байрам тадбири иштирокчилари!

Айни дамда одамларнинг қиёфасида, юзу кўзида Истиқлол берган буюк неъматларга шукроналик туйғуларини илғаш қийин эмас. Бугунги кунда 78 минг нафардан ортиқ аҳоли истиқомат қилаётган Пахтакор туманида ҳам сиз азизлардек фидойи ва олижаноб халқимизнинг ҳалол меҳнати туфайли ватанимиз тараққиётига қўшаётган самарали ҳиссамиз янгидан-янги имкониятлар эшигини очмоқда.

Ўттиз бир йил озмунча вақт эмас албатта, лекин ўтган даврда фуқароларнинг ҳаёт даражаси, сиёсий-ижтимоий фаоллиги, онгу тафаккури юксалди. Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 1 августда қабул қилган “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз бир йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш тўғрисида”ги қарори истиқлол йилларида нишонланган тинчлик тантанасининг 2022 йилда ҳам ўзгача шукуҳ, ўзгача юқори кайфият касб этишига замин бўлди.

Бу йилги шодиёналар “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” эзгу ғояси остида нишонланмоқда. Ўзбекистон янгича муносабатлар йўлига кириб бормоқда. Мамлакат миқёсидаги сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий муваффақиятлар халқаро миқёсида ҳам эътироф этилмоқда. Энг муҳими халқимиз бу ўзгаришларга гувоҳ бўлиб қўллаб-қувватламоқда, ислоҳотларда иштирок этмоқда. Шу боис уни
“Янги Ўзбекистон”, деб атаяпмиз.

Туманимиз аҳолисини турмуш даражасини юксалтириш, бандлигини таъминлаш, камбағалликни қисқартириш орқали ижтимоий ҳаётдаги фаоллигини ошириш мақсадида ўтган олти ой давомида “Ёшлар дафтари”га киритилган 392 нафар, “Аёллар дафтари”га киритилган 1441 нафар, “Темир дафтар”га киритилган 9 нафар иқтисодий қийналган ёшлар, аёллар ва ижтимоий аҳволи оғир оилаларга турли хилдаги ёрдамлар кўрсатилди.

”Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастури доирасида “Нурли Пангат” маҳалла фуқаролар йиғинидаги кўчалар ободонлаштирилди ва айни пайтда “Самарқанд” маҳалла фуқаролар йиғинида велойўлакчалар, тунги ёритиш чироқлари ҳамда ирригация тармоқларини ётқизиш ишлари олиб борилмоқда.

Американинг “Силверлиф”қўшма корхонаси кластери томонидан туманда қишлоқ хўжалиги соҳасида техникаларни модернизация қилишда, ер ва сув ресурсларидан унумли фойдаланиш, илмий тадқиқотларни лойиҳалаштириш ва инновация киритишда юқори самарадорликка эришилмоқда.

Муҳтарам Президентимизнинг ташаббуси билан 2022 йил 20 август куни тадбиркорлар куни муносабати билан мамлакатимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшиб келаётганлиги учун “Силверлиф” қўшма корхонаси раҳбари Паттерсон Уильям Даниел “Дўстлик” ордени билан тақдирланди.

Туманда 2022 йил спорт соҳасида 2022 йил 5-6 апрел кунлари Ўзбекистон Республикаси Тошкент шаҳрида спортнинг дзюдо туридан ўтказилган Осиё кубогида 3-ўринни Маматова Райхона Бахтиёр қизи, 2022 йил 18-21 июл кунлари Бангкок давлатининг Тайланд шаҳрида спортнинг дзюдо туридан ўтказилган Осиё чемпионатида 2-ўринни Муродова Севинч Ғулом қизи, 2022 йил 27 июлдан, 8 август кунлари Россия давлатининг Владивосток шаҳрида спортнинг самбо туридан ўтказилган “Осиё болалари” VII Халқаро спорт ўйинларида 2-ўринни Мусаева Фотима Рахим қизи, 2022 йил 9-18 август кунлари Туркия давлатининг Коня шаҳрида спортнинг дзюдо туридан ўтказилган
V-Ислом бирдамлик ўйинларида 3-ўринни Исакова Севинч Бурхон қизи фахрли ўринларни эгалладилар.

Пахтакор тумани мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги
13-сонли мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиси Қўшаева Мавлуда Юсуповна 2022 йил 5 март куни “Соғлом авлод” ордини билан тақдирланди.

Бир сўз билан айтганда, бугун биз эришган ва эришажак юксак марралар, озод ва обод Ватанимиз манзаралари, аввало, истиқлол шарофатидандир. Шундай экан, Янги Ўзбекистонимизда инсон қадрини улуғлашни янги босқичга олиб чиқиш борасидаги улуғвор ишларимизни халқимиз билан биргаликда амалга оширамиз, озод ва обод, эркин ва фаровон ватанда яшаш ва унга хизмат қилиш барчамизнинг олдимизга қўйган улуғ мақсадимиз бўлиб қолади.

Ҳурматли тадбир иштирокчилари!

Бугунги кунда юртимизда тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш, инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва манфаатларини таъминлаш, ватанимизни ҳар томонлама тараққий эттириш, унинг халқаро майдондаги обрў-эътиборини юксалтириш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Бугунги кунда муҳтарам Юртбошимиз раҳнамолигида олиб борилаётган барча эзгу ва хайрли ишларимиз халқимиз манфаатларига хизмат қилар экан, халқ бой бўлса, давлат ҳам бой бўлади, деган ибора барча-барчамизни эртанги ёруғ кунлар саодати сари етаклаши шубҳасиздир.

Пахтакор туманимизни ривожлантириш йўлида жонбозлик кўрсатиб, ҳамжиҳатлик билан меҳнат қилаётган барча инсонларга улуғ айём арафасида чин дилдан миннатдорчилик билдираман.

Сиз азизларни яна бир бор мамлакатимиз Мустақиллигининг шонли 31 йиллик байрами билан чин дилдан қутлаб, барчангизга мустаҳкам соғлиқ-саломатлик, оилавий бахт-саодат тилайман.

 

       Элу-юртимиз тинч ва осойишта, осмонимиз мусаффо бўлсин!

       Мустақиллик байрамингиз муборак бўлсин,  азиз ҳамюртлар!

 

 

Эътиборингиз учун раҳмат!

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар