Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » Пахтакорда мустақиллик байрами катта шодёна билан нишонланди

Пахтакорда мустақиллик байрами катта шодёна билан нишонланди

27 август 2022 йил
390
0

 Пахтакор тумани марказидаги “Мўжиза” истироҳат боғида Ватанимиз мустақиллигининг қутлуғ ўттиз бир йиллик байрамига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.

“Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида ўтказилган бадиий-мусиқий, театрлаштирилган байрам тадбири Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси садолари билан бошланди.

Вилоятнинг барча туман ва шаҳарларидан таклиф этилган давлат, жамоат ташкилотлари, таълим муассасалари вакиллари, давлатимизнинг юксак унвон, орден ва медалларига сазовор бўлган пахтакорликлар, меҳнат фахрийлари, ҳарбийлар, фаол ёшлар иштирокида ўтган байрам тадбирида сўз олган Пахтакор туман ҳоким Асилбек Ашуров барча пахтакорликларни мустақилликнинг ўттиз бир йиллик тўйи билан муборакбод этиб, истиқлол йилларида мамлакатимизда, хусусан, туманда қурилиш, бунёдкорлик, саноат, қишлоқ хўжалиги, қўйингки, жамият ижтимоий ҳаётининг барча жабҳаларида, халқимиз турмуш фаровонлигини юксалтириш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилганлигини таъкидлади.

- Президентимиз ташаббуси билан кейинги йилларда ҳаётимизда, шууримизда юз бераётган ўзгаришлар пахтакорликларни янада юксак марралар сари илҳомлантирмоқда, - деди туман ҳокими. – Бу меҳнатларимиз, эришаётган натижаларимизда ўз аксини топмоқда.

Туманда қишлоқ хўжалиги, таълим, соғлиқни сақлаш соҳаларини ривожлантириш, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқаролар билан ишлаш, аҳоли бандлигини таъминлаш, қўйингки, жуда кўп соҳаларда эътиборга молик ишлар олиб борилмоқда. Умуман, пахтакорликлар мустақилликнинг ўттиз бир йиллик тўйини барча соҳаларда ўзига хос ютуқлар билан нишонламоқда.

Тадбирнинг бадиий қисмида болажонлар, спортчиларнинг кўргазмали чиқишлари, бадиий жамоалар, таниқли санъаткорлар, эстрада хонандалари томонидан ижро этилган рақс, куй ва қўшиқлар барчага байрамона кайфият улашди.

Юртдошларимизга байрам шукуҳини хадия этаётган бу каби тантаналар туманнинг барча маҳаллалари, меҳнат жамоаларида давом этади.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар