Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » Аҳолининг кундалик кайфиятига бевосита таъсир кўрсатаётган энг долзарб муаммолар ўрганилди.

Аҳолининг кундалик кайфиятига бевосита таъсир кўрсатаётган энг долзарб муаммолар ўрганилди.

08 сентябрь 2022 йил
478
0

 Энг долзарб муаммолар ўрганилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг 2022 йил 7 сентябрдаги АФ-49-сонли фармойиши “Аҳолининг кундалик кайфиятига бевосита таъсир кўрсатаётган энг долзарб муаммоларни ўрганиш орқали 2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш” бўйича қўшимча чора тадбирлари, Вилоят ҳокимининг 2022 йил 7 сентябрьдаги хабарномасига асосан туман ҳокимлигида ишчи гуруҳ тузилиб ҳудудлар комплекс ўрганилди. Жумаладан: ишчи гуруҳга раҳбарлик қилган туман ҳокими Ашуров Асилбек Раҳмонович вилоят ҳокими ўринбосари Рахмонкулов Синдор Султонович билан биргаликда 1-сектор ҳудудига кирувчи Буюк ипак йўли, Чаманзор, Самарқанд, Тошкент маҳаллаларида ишчи гуруҳ, маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин қизлар фаоли ҳамда маҳалла фаоллари билан “Маҳаллалардаги энг долзарб муаммоларни ўрганиш орқали 2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини ривожлантириш” дастурини шакллантиришдилар.

Маҳаллаларда аҳолининг кундалик кайфиятига бевосита таъсир кўрсатаётган комунал соҳасидаги камчилик, йўл қурилиши, спорт мажмуалари, тиббиёт соҳаси, мактаб, боғча, оқова сув, маҳаллаларда кўнгил очар масканлар йўқлиги борлари ҳам талабга жавоб бермаслиги, маданият марказларини қайта реконструксия қилиш борасида бир қатор таклифлар киритилди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 
PAXTAKOR TUMANI HOKIMLIGI AXBOROT XIZMATI

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар