Телефонлар:
(0372) 353-14-44
(0372) 353-10-57
» » Пахтакор туманида Пахта-2022 йиғим теримига старт берилди

Пахтакор туманида Пахта-2022 йиғим теримига старт берилди

09 сентябрь 2022 йил
107
0

 Шу кунларда олтин кузнинг ўтаётган ҳар бир лаҳзасини ғанимат билган деҳқонлар олдига мавсум сарҳисоби яқинлашмоқда.

Жорий йилги пахта йиғим-терими мавсумини уюшқоқлик билан ўтказиш, етиштирилган ҳосилни  нес-нобуд қилмасдан ўз вақтида ва сифатли йиғиб-териб олиш галдаги муҳим масалалардан биридир. Бунинг учун жойларда пухта тайёргарлик кўрилди.

Туман ҳокими, сектор раҳбарлари, вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича масъул ходимлари, нуроний отахонлар ва ҳудудда фаолият юритаётган фермер хўжаликлари раҳбарлари янги пахта йиғим-терим мавсумини уюшқоқлик, бирдамлик билан бошлаш, ҳосилни нес-нобудсиз йиғиб олиш ва шартномавий режани ошиғи билан бажаришни тилаб бир пиёла чой устида Қуръон тиловат қилиб дуолар қилишди.

Пахтакор туманида 2022 йил ҳосили учун 11,7 минг гектар майдонда ғўза парвариш қилинган. Ушбу майдонларда 45,7 тонна пахта хом ашёсини етиштириш учун 250 та фермер хўжалиги ва 1 та пахта-тўқимачилик кластери билан контрактация шартномалари тузилиб, ўртача ҳосилдорлик гектарига 39,1 центнерни ташкил этади. Жойларда соҳа мутахассислари билан бирга ҳар бир контурда дефолиация тадбирлари сифатли якунланди.

Етиштирилган пахтани 30 фоизи қўл терими, 70 фоизи эса машиналар ёрдамида териб олинади. Мазкур жараённи уюшқоқлик билан ташкил этиш мақсадида махсус терим отрядлари шакллантирилиб, уларга 12 минг нафар теримчи жалб этилади. Ҳар бир отрядга ўртача 100-120 нафардан теримчи бириктирилади.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, 1 килограмм пахта учун биринчи теримда 1500 сўм, иккинчи теримда 1800 сўм, машина терим учун 1400 сўмдан тўлаб берилиши режалаштирилган. Мавсум давомида кластер корхоналари ва фермер хўжаликлари ҳисобидан теримчилар иссиқ овқат билан таъминланади.

Пахтакор туманида механизация ёрдамида териб олинадиган далаларни теримга тайёрлаш ишларига алоҳида эътибор қаратиляпти. Мавсумга пахта қабул қилиш пунктлари, улардаги тарозилар ва лаборатория жиҳозлари давлат стандартлари талабларига келтирилди. Режага кўра, терим мавсумни 10 сентябрдан 10 октябргача, 30-35 иш кунида якунлаш графиги ишлаб чиқилган. Муҳими, пахта терими жараёнида техника хавфсизлиги қоидаларига риоя этилиши, теримчиларга иш ҳақларини ўз вақтида берилиши, мажбурий меҳнат ва болалар меҳнатига йўл қўймаслик бўйича кунлик мониторинг амалга ошириб борилади.

Умуман олганда мавсумда теримчилар хавфсизлиги, транспорт ҳаракати, жамоат тартибини сақлаш ички ишлар органлари томонидан, теримда иштирок этувчиларнинг соғлигини муҳофаза қилиш, дори-дармон таъминоти тиббиёт бирлашмалари томонидан ва бошқа барча хавфсизлик чоралари кўрилмоқда.


PAXTAKOR TUMANI HOKIMLIGI AXBOROT XIZMATI

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар