Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » Пахтакор туманида инвестиция лойиҳаларини амалга оширилиши юзасидан медиа-тур ташкил этилди.

Пахтакор туманида инвестиция лойиҳаларини амалга оширилиши юзасидан медиа-тур ташкил этилди.

13 сентябрь 2022 йил
232
0
  1.  “PAXTAKOR TEKS” МЧЖ ҚКнинг “Ип калава ишлаб чиқаришни ташкил этиш” лойиҳаси. Лойиҳанинг умумий қиймати 22,3 млн. АҚШ доллари бўлиб, шундан ўз маблағи 9,4 млн. АҚШ доллар, банк кредити 8,9 млн. АҚШ доллар, хорижий инвестиция 4,0 млн. АҚШ долларни ташкил этади. Йиллик ишлаб чиқариш қуввати 9000 тонна. Туман ҳокимининг 2017 йил 18 июлдаги №56-сонли қарорига асосан Пахтакор тумани “Ғалаба” МФЙ ҳудудидан 5,93 га ер майдони ажратилган. Корхона 2018 йил 30 декабрда ишга туширилган бўлиб, ҳозирги кунда 466 нафар иш ўрни яратилган. Корхонанинг йиллик экспорт прогнози 13 млн 348,9 минг АҚШ доллар бўлиб, ҳозирги кунда 6 млн 203,5 минг АҚШ долларлик экспорт амалга оширилган бўлиб, январ-май режасига нисбатан 138,2 % бажарилган. Ҳозирги кунда корхона томонидан лойиҳанинг 2-босқичи доирасида умумий қиймати 24,4 млн. евро, шундан ўз маблағи 17,3 млн. евро, банк кредити 7,1 млн.евро бўлган “Тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш” лойиҳасини амалга оширилиши ҳамда 400 нафар янги иш ўрни яратилиши кўзда тутилган. Мазкур лойиҳа 2022 йилнинг 4-чорагида фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.

(корхона раҳбари Абдурахмонов Илхом Турсунович.)

  1. “PAXTAKOR GOLD TEXTILE” МЧЖнинг “Ип калава ишлаб чиқаришни ташкил этиш” лойиҳаси. Лойиҳанинг умумий қиймати 125 млр
    463 млн.сўм бўлиб, шундан ўз маблағи 64 млрд. сўм, банк кредити 61 млрд
    463 млн.сўмни ташкил этади. Йиллик ишлаб чиқариш қуввати 2 900 тонна. Туман ҳокимининг 2017 йил 14 январдаги №57-сонли қарорига асосан Пахтакор тумани “Ғалаба” МФЙ ҳудудидан 5,0 га ер майдони ажратилган. Корхона 2019 йил
    24 августда ишга туширилган бўлиб, ҳозирги кунда 180 нафар иш ўрни яратилган. Корхонанинг йиллик экспорт прогнози 4 млн 9,2 минг АҚШ доллар бўлиб, ҳозирги кунда 2 млн 275,5 минг АҚШ долларлик экспорт амалга оширилган бўлиб, январ-июнь ойи режаси 150,8 % бажарилган. Ҳозирги кунда корхона томонидан лойиҳанинг 2-босқичи доирасида умумий қиймати 17 млн 180 минг АҚШ долларлик, шундан ўз маблағи 8 млн 614 минг АҚШ доллар, банк кредити
    8 млн 566 минг АҚШ доллар бўлган “Хаво ёрдамида ип-калава ишлаб чиқаришни кенгайтиришни ташкил этиш ва трикотаж кийим-кечак ишлаб чиқаришни ташкил этиш” лойиҳасини амалга оширилиши ҳамда 860 нафар янги иш ўрни яратилиши кўзда тутилган. Мазкур лойиҳа 2022 йилнинг 4-чорагида фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.

3-босқичи доирасида умумий қиймати 28 млн 400 минг АҚШ долларлик, шундан ўз маблағи 10 млн АҚШ доллар, банк кредити 18 млн 400 минг АҚШ доллар бўлган “Компакт усулида ип-калава ишлаб чиқаришни ташкил этиш” лойиҳасини амалга оширилиши ҳамда 500 нафар янги иш ўрни яратилиши кўзда тутилган. Мазкур лойиҳа 2023 йилнинг 4-чорагида фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.

(корхона раҳабри Юсупов Мехриддин Раббимович.)

 

  1. “SILVERLEAFE” МЧЖ ҚКнинг “Агрокластер тизимини ташкил этиш” лойиҳаси. Лойиҳанинг умумий қиймати 344 млн АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестицияни ташкил этади. Яратиладиган иш ўрни
    500 нафар. Лойиҳа 2019-2023 йилларда амалга оширилиши режалаштирилган. Йиллик ишлаб чиқариш қуввати 40 000 тонна. Жиззах вилояти ҳокимининг
    2018 йил 10 ноябрдаги №776-сонли қарорига асосан Пахтакор тумани Мингчинор ҚФЙ ҳудудидан 2 100 гектар қишлоқ хўжалиги ер майдони ажратилган. Ҳозирги кунда 28 нафар доимий иш ўрни яратилган. Лойиҳа бошлангандан буён 24 млн 818 минг АҚШ долларлик техника, тиркама, агрегат ва асбоб ускуналар олиб келинган. Шундан 20 дона-3 турдаги (John Deere 8335R, John Deere 8320R, John Deere 8370R) хайдов трактори, 6 дона-2 турдаги (John Deere 6140М, John Deere SP 4730) чопиқ ва пуркагич трактори, 8 дона- 2 турдаги (John Deere СР690, John Deere 9970) ва 30-дона TZST CE-220 ва "ТD5.110 New Holland Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган пахта териш машиналари ҳамда 28 дона-7 турдаги тиркамалар, 1 дона пахта тўйдиргич, 1 дона линт тозалагич, 1 дона пахта қадоқлаш мосламаси (юмшоқ идиш), 16 дона- турли қишлоқ хўжалик агрегатлар (айланувчан ўт ўргич, сеялка, чуқур юмшатгич, дискли борона, культиватор) олиб келинган. Мазкур лойиҳа 2023 йилда тўлиқ фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.

(Бош директор: Уильям Даниел Паттерсон, Миршахидов Мирсаид)

 

 

 

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар