Телефонлар:
(0372) 353-14-44
(0372) 353-10-57
» » Пахтакорда туман ҳокими Шукурулло Бабаев битирувчиларга мурожаат йўллаб уларни табриклади

Пахтакорда туман ҳокими Шукурулло Бабаев битирувчиларга мурожаат йўллаб уларни табриклади

24 июнь 2020 йил
189
0

Пахтакор туман халқ таълими бўлими, туман хокимлиги, мактаб директорлари, кузатув кенгаши аъзолари ва битирувчи синф ўқувчилари ўртасида 11 синф битиручиларини таълимнинг кейинги босқичига қамраб олиш мақсадида  туман молия биносининг залида тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирни туман халқ таълими бўлими мудираси Д.Хайрқулова очиб тадбир иштирокчиларига 2019-2020 ўқув йилида таълимда бўлган ўзгаришлар ва ютуқлар хақида тадбир иштирокчиларига такидлаб ўтди.  Сўнгра туман халқ таълими бўлими тасарруфидаги умумтаълим мактабларининг 1032 нафар 11-синф битирувчиларини таълимнинг кейинги босқичига қамраб олиш ва уларнинг ота-оналари, устозлари билан алоҳида хамкорликда иш олиб бориш, 1032 нафар битирувчиларнинг хар бирини олий ўқув юртларига ўқишга киришда амалий ёрдам беришни айтиб ўтди. Туманнинг 4 та сектор рахбарлари 1032-нафар 11 синф битирувчиларига бефарқ эмаслигини қўлидан келган барча амалий ёрдамларини беришлигини тадбир иштирокчиларига айтиб ўтди.

Шундан сўнг сўз Пахтакор туман хокими Ш.Бабаевга берилди. Туман хокими ўз сўзида битирувчиларни табриклаб таълимнинг кейинги босқичига қамраб олиш, олий ўқув юртларига, касб-хунар мактаби ва техникумларига жалб қилиш бўйича алохида бирма бир тўхталиб ўтди. Бугунги кунда битирувчиларнинг олийгохга тайёргарлиги бўйича мактаб директорлари билан алохида бирма бир сухбат ўтказиб, вазифа ва топшириқлар белгилаб берилди.

 

Бундан ташқари карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда туманда фаолият олиб бораётган “Тараққиёт” ва “Смарт” ўқув марказларига 252 нафар, шунингдек, мактабларда ташкил этилган репетиторлик курсларида 475 нафар битирувчилар тест синовларига тайёрланишмоқда. Шундан 96 нафар битирувчилар эса касб-ҳунар ўрганиш ҳамда тадбиркорлик билан шуғулланиш истагини билдиришган.

Навбатдаги табрик учун сўз нафақадаги фахрий устоз Хван Олга Борисовнага берилди. У ўз сўзида тумандаги таълим сохасидаги эришаётган ютуқларимиз, бугунги кунда ёшларга берилаётган имкониятлардан кенг фойдаланиш, ёшларимизнинг хорижий давлатларда таълим олиш учун имкониятлардан оқилона фойдаланиб юртимизга хисса қўшадиган етук кадрлар бўлиб етишишига  истак билдирди. Сўнгра 8 нафар олтин медалга битирган 11-синф битирувчиларини ҳамда уларнинг ота-оналарига миннатдорчилик билдириб, уларга  ок  йўл тилади.

 

Сўнгра 8 нафар олтин медалга битирган битирувчиларга ва уларнинг ота-оналарига туман хокимлигининг ва халқ таълими бўлимининг фахрий ёрлиқ ва эсталик совғалари  топширилди.

 

 Ўзбекистон ёшлар иттифоқи

Пахтакор туман Кенгаши

ўринбосари Лапасов Сардор

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар