Телефонлар:
(0372) 353-14-44
(0372) 353-10-57
» » Пахтакор туманида 50 нафар ишсиз ёшларнинг бандлиги таъминланди

Пахтакор туманида 50 нафар ишсиз ёшларнинг бандлиги таъминланди

20 март 2020 йил
173
0

Пахтакор туманида 50 нафар ишсиз ёшларнинг бандлиги таъминланди

    Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2019 йил 27 декабрь куни Тошкент шаҳридаги Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ахборот-коммуникация технологияларига оид фанларни чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактабда очиқ мулоқот тарзида ўтказилган ёшлар билан учрашувда давлат идоралари ва ташкилотларига ёшлар билан ишлаш бўйича берилган топшириқларнинг ижросини таъминлаш мақсадида 2020 йилнинг 19 март куни ўтказилган халқ депутатлари Пахтакор тумани Кенгашининг навбатдаги сессиясида “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 декабрдаги мамлакат ёшлари билан учрашувда ёшларга оид давлат сиёсатида туб бурилиш ясаш, ёшлар билан ишлаш самарадорлигини ошириш борасида берилган долзарб вазифаларнинг ижросини таъминлаш тўғрисида”ги масала муҳокама қилинган эди.

     Кун тартибидаги масалани муҳокама қилиш чоғида секторлар раҳбарларининг ёшлар билан ишлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш борасида давлатимиз раҳбари томонидан берилган топшириқларни амалга ошириш, ёшларнинг бандлигини таъминлашда кечиктириб бўлмайдиган вазифаларни белгилаш, туман ҳудудида ишсиз ёшларнинг (18-30 ёш) бандлигини таъминлаш бўйича тақдимотлари эшитилиб, уларнинг ижросини таъминлаш юзасидан бир қатор вазифалар белгилаб олинган эди.

     Бугунги кунда Пахтакор тумани ҳудудида халқ депутатлари туман Кенгашининг юқорида қайд этилган қарори талаблари асосида туман ҳудудидаги ёшларнинг бандлигини таъминлаш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

 

     Жумладан, 2020 йилнинг 20 мартига қадар туман ҳокимлигининг тегишли қарорлари билан туман ҳудудидаги 50 нафар ёшларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида “Ҳар бир ёшга 1 гектар” лойиҳаси доирасида уларнинг ҳар бирига 1 гектардан, жами 50 гектар ер майдонлари томорқа учун ажратилиб, ишсиз ёшларнинг бандлиги таъминланди.

 

      Шундан, 1-сектор (туман ҳокими Ш.Бабаев) таркибига кирувчи “Буюк ипак йўли” ҚФЙ ҳудудида 50 нафар ёшларга 1 гектардан жами 50 гектар ер майдони ажратилди.

     Ёшларнинг бандлигини таъминлаш борасидаги ишлар туманнинг бошқа ҳудудларида ҳам давом эттирилмоқда.

 Туман ахборот хизмати    

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар