Телефонлар:
(0372) 353-14-44
(0372) 353-10-57
» » Пахтакор тумани ҳокимининг навбатдаги сайёр қабули бўлиб ўтди.

Пахтакор тумани ҳокимининг навбатдаги сайёр қабули бўлиб ўтди.

19 февраль 2021 йил
30
0

 Туман ҳокимлиги, давлат бошқаруви, хўжалик ва хуқуқни мухофаза қилиш органлари, ташкилот, корхона ва идоралар рахбарлари иштирокида “Олмазор” ҚФЙ да истиқомат қилувчи (фаолият юритувчи) жисмоний ва юридик шахсларнинг оммавий қабулида кўтарилган мурожаатларнинг кўриб чиқилишига бағишланган сайёр қабул ташкил этилди. Қабул уюшмаган аҳоли вакилларидан 55 нафардан ортиқ фуқаролар қатнашди.

Туманда ўтказилган оммавий қабулда кўрилган мурожаатларнинг сифатли ўрганиб чиқилишини ташкил этиш ҳамда ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир ишларни жадаллаштириш ҳақида

 

Йиғилишда, туман ҳокими Ш.Ҳ.Бабаев ҳудудда аҳоли турмуш тарзини яхшилаш, ҳудудни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, ёшларнинг  билимини ҳамда компьютер саводхонлигини ошириш, аҳоли ўртасида боқимандачилик кайфиятини олдини олиш, бугунги кунда яратилаётган шароитлардан  унумли фойдаланиш, кўп қаватли уй-жойларнинг берилиши, моддий ёрдам ва болалар нафақаси берилиши тартиблари, хотин-қизлар ва ёшларга алоҳида эътибор қаратилиб, ҳудудларда хотин-қизлар ҳамда ёшлар дафтари юритиш бўйича ишлар олиб борилаётганлиги тўғрисида гапириб, ички йўлларни таъмирлаш, электр энергия ва табиий газ таъминоти юзасидан, уларни бартараф этиш бўйича иштирокчиларнинг умумий саволларига жавоб ва тушунтиришлар бериб ўтди.

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари, билдирилган фикр ва мулоҳазаларни инобатга олиб, сайёр йиғилишқуйидаги масалар кўрилиб топшириқлар берилди.

  1. ОлмазорҚФЙ 3-массивда яшовчи фуқаро Маматқулов Файзуллонинг ҳудуддаги кўчаларни ёритиши тизимини яхшилашда амалий ёрдам тўғрисидаги мурожаати туман ҳокими ўринбосари Ҳ.Хасанов ва тегишли соха мутахассислари томонидан назоратга олиниб, амалий ёрдам кўрсатиш, муддати 6-март;
  2. ОлмазорҚФЙ 3-массивда яшовчи фуқаро Ҳайдарова Маликанинг ҳудудда қурилган уйларга кўча дарвозаси ўрнатишда амалий ёрдам тўғрисидаги мурожаати туман ҳокими Ш.Бабаев ва тегишли соха мутахассислари томонидан хуқуқий асослантирилиб, шахсий уй-жойларни қўшимча таъмирлаш ишлари мулк эгаси томонидан қилиниши тўғрисида тушунтирилди;
  3. 3. “ОлмазорҚФЙ 2-массивда яшовчи фуқаро Карамитдинова Мухаббатнинг ҳудуддаги қишлоқ хўжалигига тегишли оқова сув ариғини йўналишини ўзгартиришда амалий ёрдам тўғрисидаги туман ҳокими ўринбосари Ғ.Эшпулатов, СИУ рахбари ва тегишли соха мутахассислари томонидан  назоратга олиниб, амалий ёрдам кўрсатиш, муддати 28-феврал.
  4. 4. ОлмазорҚФЙ 3-массивда яшовчи фуқаро Жўраева Наргизанинг табиий газга уланишда амалий ёрдам тўғрисидаги мурожаати мурожаати туман ҳокими Ш.Бабаев ва тегишли соха мутахассислари томонидан хуқуқий асослантирилиб, тушунтирилди;
  5. ОлмазорҚФЙ 3-массивда яшовчи фуқаро Эсиргапова Саломатнинг ҳудуддаги 30 ёшдан ошган аёлларни иш билан таъминлашда амалий ёрдам берилиши тўғрисидаги мурожаати туман ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Д.Шоназарова томонидан назоратга олиниб, амалий ёрдам кўрсатиш вазифаси топширилсин –муддати 1 ҳафта.

     

     Туман ҳокимлиги умумий бўлим раҳбари Р.Шеркулова
скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар