Телефонлар:
(0372) 353-14-44
(0372) 353-10-57
» » Буюк ипак йўли “Актёр шоу” тадбири ўтказилди.

Буюк ипак йўли “Актёр шоу” тадбири ўтказилди.

02 апрель 2021 йил
27
0

 Пахтакор тумани “Буюк ипак йўли” қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудидаги маданият марказида “Актёр шоу” тадбири бўлиб ўтди. Тадбир 11-умумтаълим мактаби ҳамда ушбу ҳудуд уюшмаган ёшлари иштирокида бўлиб ўтди. “Актёр шоу” тадбирига актёрлик санъатига қизиқиши бўлган ёшлар қатнашди. Тадбирга А.Икромов маданият маркази тўгарак раҳбари Айнура Абдусаидова, 11-умумтаълим мактабининг мусиқа ўқитувчиси Зухриддин Маматов, 11-умумтаълим мактабининг инглиз тили фани ўқитувчиси Шахзод Султоновлар ҳакамлик қилишдилар. Тадбир давомида санъатга ихлосманд мактаб ўқувчилари томонидан саҳна кўринишлари, қўшиқ ва рақслар ижро этилди. Тадбир сўнгида ҳакамлар қарорига асосан Абдумаликова Мадина I-ўринни, Алиқулов Мухаммад II-ўринни, Фахриева Рухшона III-ўринни эгаллашди. Тадбирда 145 нафарга яқин ёшлар қатнашдилар.

 

 

 

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар