Телефонлар:
(0372) 353-14-44
(0372) 353-10-57
» » “Жиззах вилояти судлари Пахтакор туманида сайёр қабул ўтказди”

“Жиззах вилояти судлари Пахтакор туманида сайёр қабул ўтказди”

04 апрель 2021 йил
40
0

 Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарарадорлигини ошириш, суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг янги босқичини амалга оширишнинг ҳуқуқий асоси яратилиб, бу амалиётда хам ўз мевасини бермоқда.

               Сайёр қабўл бўлиб ўтди, унда Жиззах вилоят суди судьялари ва Пахтакор туман суди раислари иштирок этишди.

               Жиззах вилоятидаги барча туманларда хуқуқий ёрдамга мухтож аёллар учун сайёр қабул ўтказаётган Жиззах вилоят судлари судьяларининг галдаги манзили Пахтакор тумани бўлиб, туман аёлларини қийнаб келаётган муаммолар ўрганилди.

               Пахтакор туман ҳокимлигида ўтган сайёр қабулда Жиззах судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати судьяси Ш.Худаяров, фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати судьяси Л.Халитова, фуқаролик ишлари бўйича Пахтакор туман суди раиси Т.Хакимов ва жиноят ишлари бўйича Пахтакор туман суди раислари ҳам қатнашишди.

               Сайёр қабулда жами 46 нафар фуқаро иштирок этди. Уларнинг мурожаатлари асосида 34 та масала юзасидан муаммолари ва уларни қийнаётган саволлар кўриб чиқилди. Шундан,

  • 15 та мурожаат қаноатлантирилиб, ижобий ҳал этилди.
  • 19 нафар фуқарога эса ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Мурожаатлари тингланган фуқароларнинг:

  • 11 таси жиноят ишлари бўйича;
  • 13 таси фуқаролик ишлари бўйича;
  • 10 таси маъмури ишлар;

Сайёр қабулда уй-жой низоси, судланганлик ҳолатини олиб ташлаш, доимий рўйхатга қўйиш ва паспорт олиш, зарар ва қарздорликларни ундириш, никоҳдан ажратиш, оталикка эътироз билдириш, мерос, уйдан фойдаланиш, иш стажини белгилаш ва ишга тиклаш каби масалалар юзасидан мурожаат қилишди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Жиноят ишлар бўйича Пахтакор туман судининг

девонхона мудири Рахматов Наврўз

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар