Телефонлар:
(0372) 353-14-44
(0372) 353-10-57
» » РАСМИЙ МУНОСАБАТ 05.04.2021

РАСМИЙ МУНОСАБАТ 05.04.2021

05 апрель 2021 йил
56
0

 Ижтимоий тармоқларда тарқалган: «Илтимос «Обод маҳалла» дастури маблағларидан бизнинг «Пахтакор» ҚФЙ А.Яссавий кўчасига ҳам ажратилишида ёрдам беринг. Ҳокимнинг қурилиш муовинига, ҳокимнинг ўзига ва Пахтакор туман халқ қабулхонасига мурожаат қилганмиз, лекин ҳеч қандай натижа бўлмаган. Болалар мактаб ва боғчага боролмай қолди, кўчада юришнинг имкони йўқ. мазмунидаги муаммолар бўйича расмий муносабат.

Туман ҳокимлиги томонидан ишчи гуруҳ тузилиб, мазкур холат бўйича «Пахтакор» ҚФЙ А.Яссавий кўчасига бориб ўрганиш ўтказилди.

Ўрганиш жараёнида, ушбу ҳудуд Ўзбекистон Республикаси Президент Адининистрациясининг 2021 йил 20-январдаги 07-106-хдфу сонли топшириғи ва туман хокимининг 2021 йил 12-февралдаги қарорига асосан “Обод қишлоқ” Давлат дастури доирасида таъмирланишга тушган бўлиб, жорий йилнинг 3-чорак сўнгига қадар жами 6.1 км ички йўллар жумладан А.Яссавий кўчаси хам таъмирланиши кўзда тутилган.

Ҳудуддаги оқава сув чиқиш ариқлари, мавжуд дранажлар ахоли томонидан уй-жой қуриш ишлари жараёнида ўзбошимчалик билан ёпиб ташланиб яроқсиз ахволга келтирилганлиги маълум бўлди

Холат юзасидан ишчи гурух азолари, мутассадди ташкилот рахбарлари ва қишлоқ фуқаролар йиғини раиси бошчилигида А.Яссавий кўчаси фуқароларига йиғилиш ўтказилиб тушинтириш ишлари олиб борилди. Фуқароларнининг турмуш шароитини яхшилаш мақсадида ушбу кўчадаги мавжуд дранажларни шу ойнинг сўнгига қадар ишга тушириш тушинтириб ўтилди.

 

 

 

 

 

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар