Телефонлар:
(0372) 353-14-44
(0372) 353-10-57
» » Пахтакор туманида секторлар фаолияти натижадорлиги муҳокама қилинди

Пахтакор туманида секторлар фаолияти натижадорлиги муҳокама қилинди

11 май 2021 йил
159
0

 Сўнгги йилларда мамлакатимизда ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолининг яшаш шароитларини тубдан яхшилаш, турмуш даражасида сезиларли ижобий ўзгаришларга эришиш бўйича изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, 2020 йилда аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилалар рўйхати, яъни “Темир дафтар” тузилган эди. Кейинчалик , ҳар бир маҳалла, туман, шаҳар ва вилоят кесимида “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари” шакллантирилди. Бугунги кунга келиб республикамизнинг энг чекка ҳудудларида ҳам аҳолини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида ушбу дафтарларга киритилган аҳоли билан доимий ишлар ташкил этиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги департамент мудири Абдихамид Тамикаев раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан жорий йилнинг 6 май кунидан бошлаб Жиззах вилояти туман ва шаҳар секторлари фаолияти ўрганилмоқда.

Жумладан, ишчи гуруҳ Ш.Рашидов тумани ва Жиззах шаҳар ҳудудларида бўлиб сектор штабларида иш фаолияти ташкилий жиҳатдан тўлиқ йўлга қўйилганлиги ва иш шароитлари яратилганлиги, аҳоли билан олиб борилаётган манзилли ишларни тизимли тартибда белгилаб олинганлиги, “Темир дафтар”, “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари”га киритилган фуқаролар бўйича олиб борилаётган ишларнинг жорий ҳолати, ишсиз бўлган меҳнатга лаёқатли аҳоли қатлами бандлигини таъминлашда ҳамда эҳтиёжманд оилалар билан самарали ишлашда раҳбарларнинг масъулияти ва жавобгарлигини ошириш каби масалалар жойларда муҳокама қилинди.

 

 

 

 

 

 

 

 

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

Жиззах вилояти филиали

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар