Телефонлар:
(0372) 353-14-44
(0372) 353-10-57
» » Одам савдоси давр муаммоси

Одам савдоси давр муаммоси

26 май 2021 йил
56
0

 Жиноят қонунчилигида айрим жиноий қилмишлар мавжудки, мазкур тоифадаги жиноий қилмишлар бугунги кунда бутун инсониятга қарши асосий таҳдидлардан бири бўлиб қолмоқда. Шундай жиноий қилмишлардан бири одам савдоси бўлиб, одамдан эксплуатация мақсадларида фойдаланиш охир-оқибатда жамиятнинг демократик негизларига тажовуз қилиши билан миллий хавфсизликка ҳам таҳдид солади.

2020 йил 17 августда янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикасининг “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги ЎРҚ-633-сонли Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) қабул қилинди.

Қонунга кўра, одам савдоси — куч билан таҳдид қилиш ёки куч ишлатиш ёхуд мажбурлашнинг бошқа шаклларидан фойдаланиш, ўғирлаш, фирибгарлик, алдаш, ҳокимиятни суиистеъмол қилиш ёки вазиятнинг қалтислигидан фойдаланиш орқали ёхуд бошқа шахсни назорат қилувчи шахснинг розилигини олиш учун тўловлар ёки манфаатдор этиш эвазига оғдириб олиш йўли билан одамлардан фойдаланиш мақсадида уларни ёллаш, ташиш, топшириш, яшириш ёки қабул қилиш. Одамлардан фойдаланиш бошқа шахсларнинг фоҳишалигидан фойдаланишни ёки улардан шаҳвоний фойдаланишнинг ўзга шаклларини, мажбурий меҳнатни ёки хизматларни, қулликни ёхуд қулликка ўхшаш одатларни, эрксизлик ҳолатини ёхуд инсон аъзоларини, тўқималарини ва (ёки) ҳужайраларини ажратиб олишни англатади.

Энг ачинарлиси ушбу жиноят жабрланувчиси ахрим холатларда вояга етмаган шахслар бўлиб қолаётганлидир. Вояга етмаганлар савдоси ноқонуний даромад орттиришга қаратилган шаҳвоний эксплуатация, фарзандликка сотиш ёки олиш ҳамда бошқа мақсадларда содир этилиш холатларини кузатишимиз мумкин. Тахлиллар ушбу жиятнинг асосий қисми, яъни 74,5 фоизи фарзандликка сотиш ёки олиш билан боғлиқ ҳолда содир этилганлигини кўрсатмоқда.

Фарзандликка сотиш ёки олиш билан боғлиқ жиноятларнинг содир этилишига:

она ёки яқин қариндошлар томонидан туғилиши лозим бўлган фарзанднинг ўзларидан бегоналаштиришга бўлган интилиши, яъни  никоҳсиз ёки қонунда белгиланган тартибда оила қурмасдан туриб (шаръий никоҳ асосида) аёлларнинг фарзандли бўлишлари ортиб бораётганлиги, ўзи ва яқин қариндошларининг ор-номуси, шарм-ҳаёси билан боғлиқ туйғулар сабабли туғилиши лозим бўлган фарзандни фарзандликка олувчи шахсларга сотишга уриниш ҳолатлари;

фарзандликка олувчи шахсларнинг (ёки уларнинг яқин қариндошлари) қонун талабларини четлаб ўтган ҳолда фарзандли бўлишга интилиши;

оилавий шароитнинг оғирлиги ёки жабрланувчига яхши моддий шароит яратиш;

даромад олишга интилиш каби омиллар сабаб бўлганлигини кўришимиз мумкин.

Ушбу жиноятнинг бугунги даврда ҳам содир этилаётганлиги одамлардан ҳушёрликни оширишни, атрофдаги воқеаларга эътиборсиз бўлмасликни талаб қилади.

 

Жиноят  ишлари бўйича Дўстлик туман судининг раиси Л.Мамаражабов 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар